ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2017 й. 712-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.09.2017 й.

N 712



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш

ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш

тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 сентябрдаги

712-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Йилнинг энг яхши спортчиси" Ўзбекистон миллий кубогини таъсис этиш тўғрисида" 1996 йил 20 декабрдаги 452-сон қарори 2-иловасининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қуранбаев Қ.Қ. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофотини таъсис этиш тўғрисида" 2000 йил 25 августдаги 334-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 14 мартдаги 44-сон қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 9 августдаги 169-сон қарорининг 2-иловаси 8 ва 12-бандлари биринчи хатбошиларидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёшларни умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим тизими билан қамраб олинишини, шунингдек кейинчалик уларнинг ишга жойлашишини ҳисобга олиш ва ҳисоботини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарори 2-иловасининг 6-банди "қаерга тақдим этилади" устунидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Болаларнинг санъат ва маданият соҳасидаги қобилият ҳамда иқтидорини барвақт аниқлаш, ривожлантириш билан шуғулланадиган нодавлат ташкилотларни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 13 октябрдаги 225-сон қарорида:


а) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши" сўзлари "Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг 8 ва 11-бандларидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши" сўзлари "Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2-илованинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қ. Қуранбаев - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарори иловасининг 9-банди иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон ёшларининг "Камолот" ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2010 йил 7 октябрдаги 222-сон қарори 1-иловасида:


а) 26-бандда:

"Масъул ижрочилар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг шакли, амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа" устунидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 27, 28, 30, 31-бандларнинг "Масъул ижрочилар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 19 июлдаги 208-сон қарори иловасининг 10-банди "Бажарувчилар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгаши" сўзлари "Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти танловини ташкиллаштириш ишларини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 3 ноябрдаги 295-сон қарори 1-иловасининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"О.Таджиев - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари".


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 19 июндаги 175-сон қарори 3-иловасининг 6 - 19, 21 - 24-бандлари "Масъуллар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Касб-ҳунар коллежининг васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2012 йил 6 июлдаги 201-сон қарори иловасининг 5-бандидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2013 йил 28 мартдаги 89-сон қарори 3-иловасининг 8-банди биринчи хатбошисидаги, 10-банди тўртинчи хатбошисидаги, 12 ва 13-бандларидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ziyonet" таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 10 июлдаги 198-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошисидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида" 2013 йил 30 сентябрдаги 267-сон қарорининг 1-иловаси ўттиз биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қ. Қуранбаев - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарорида:


а) 3-илованинг 6-бандидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг" сўзлари "Ёшлар иттифоқининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 6 ва 14-бандларидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг" сўзлари "Ёшлар иттифоқининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 6 - 9-иловаларнинг 6 ва 14-бандларидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг" сўзлари "Ёшлар иттифоқининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашларининг намунавий низомларини ва таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 14 декабрдаги 329-сон қарорида:


а) 1-илованинг 30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"30. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари раислари";


б) 2-илованинг 20-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"20. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман (шаҳар) кенгаши раислари".


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳамда Илмий-методик кенгаши фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2014 йил 20 январдаги 11-сон қарорининг 2-иловаси ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"лавозимига кўра - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари".


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Соғлом авлод учун" ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фондини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 30 январдаги 20-сон қарорида:


а) 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатига" сўзлари "Ёшлар иттифоқига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илованинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуранбаев Қ.Қ. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарорида:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Камолот" сўзи "Ёшлар" сўзи билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошида:

"Камолот" сўзи "Ёшлар" сўзи билан алмаштирилсин;

"ставкасига" сўзи "ставкасининг 50 фоизига" сўзлари билан алмаштирилсин.


б) 2-банднинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардаги "Камолот" сўзи "Ёшлар" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 3-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон ёшлар иттифоқига қуриладиган "Ёшлар" уйларининг сифати устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш тавсия этилсин";


г) 4-банддаги "Камолот"нинг" сўзи "Ёшлар"нинг" сўзи билан алмаштирилсин;


д) 5-бандда:

"Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Камолот" сўзи "Ёшлар" сўзи билан алмаштирилсин";


е) 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Камолот" сўзи "Ёшлар" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 1-иловада:

номидаги "Камолот"нинг" сўзи "Ёшлар"нинг" сўзи билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Камолот"нинг" сўзи "Ёшлар"нинг" сўзи билан алмаштирилсин;


2-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "Камолот"нинг" сўзи "Ёшлар"нинг" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банднинг биринчи хатбошисидаги "ставкасига" сўзи "ставкасининг 50 фоизига" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуйидагилар квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш ҳуқуқига эгадир:

а) турар жой шароитларини яхшилашга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган ҳамда фан, санъат, адабиёт, спорт соҳасида ва бошқа соҳаларда юксак натижаларга эришган ёш оилалар (қоидага кўра, давлат мукофотлари, "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳиблари, нуфузли халқаро ва республика мусобақалари, танловлар ва олимпиадалар совриндорлари);

б) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёш оилалар - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши тақдимномаси асосида;

в) фаолият юритаётган меҳнат жамоасида алоҳида намуна ва хизмат кўрсатган ёш оилаларга - давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларининг раҳбарлари тавсиясига кўра Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши тақдимномаси асосида;


5-банднинг "б" кичик бандидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-бандда:

биринчи хатбоши ва "а" кичик бандидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"никоҳ тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ёлғиз ота ёки ёлғиз онанинг илгари никоҳда бўлмаганлиги ёхуд никоҳдан ажралганлиги, бева эркак (бева аёл) тўғрисида ФҲДЁ органидан берилган маълумотнома";


8-банднинг биринчи хатбошисидаги "Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "Камолот" ЁИҲнинг" сўзлари "Ёшлар иттифоқининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандда:

биринчи хатбошидаги "Камолот ЁИҲнинг" сўзлари "Ёшлар иттифоқининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;


11 - 16-бандлардаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин;


17-бандда:

учинчи хатбошидаги "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгашининг тавсияномаси навбатдан ташқари берилади" сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"имтиёзли ипотека кредити олувчи Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида камида уч йил мобайнида фаолият олиб бораётган ижтимоий фаол ёшлардан бўлса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг тавсияномаси навбатдан ташқари берилади.";


18 ва 19-бандлардаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


з) 1-илованинг 1-иловасида:

номидаги "Камолот"нинг" сўзи "Ёшлар"нинг" сўзи билан алмаштирилсин;


1-банддаги "Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


и) 1-илованинг 2-иловасида:

номидаги "Камолот"нинг" сўзи "Ёшлар"нинг" сўзи билан алмаштирилсин;

схемадаги "Камолот ЁИҲ", "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг" ва "Камолот" сўзлари тегишли равишда "Ёшлар иттифоқи", "Ёшлар иттифоқининг" ва "Ёшлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


й) 1-илованинг 3-иловасида:

номидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзи билан алмаштирилсин;

тегишли тижорат банкига тақдим этиш учун Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг уй-жойга муҳтожлар сифатида ҳисобга қўйилган ёш оилаларга тавсияномаси шаклидаги "Камолот"нинг", "Камолот", "Камолот" ЁИҲ" ва "Камолот" Ёшлар Ижтимоий ҳаракати" сўзлари тегишли равишда "Ёшларнинг", "Ёшлар" ва "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.

30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарори 1-иловасининг йигирма бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуранбаев Қ.Қ. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


31. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори иловасининг 13, 20 ва 21-бандлари "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарори 1-иловасининг 16-банди иккинчи хатбошисидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳар йиллик "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида" 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарорида:


а) 3-илованинг йигирма иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Шукуров Э.Х. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси";


б) 4-илованинг "Ажратилаётган маблағлар манбалари" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.

35. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм Маъмун академиясининг фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 14 апрелдаги 211-сон қарорининг 2-иловаси 32-банди "Масъул ижрочилар" устунидаги "Камолот ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори иловасининг 8-бандидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Муддатли ҳарбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича Республика комиссиясини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузурида тегишли комиссияларни ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги 339-сон қарорида:


а) 1-илованинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қуранбаев Қ.Қ. - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси".


б) 2-илованинг 6-бандидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори 3-иловасининг 38-бандидаги "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.


39. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 30 июндаги 450-сон қарори 1-иловасининг 38 ва 39-бандлари "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Камолот" ЁИҲ" сўзлари "Ёшлар иттифоқи" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 996-модда














































Время: 0.1393
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск