ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2017 й. 717-сон "Давлат тиббиёт ташкилотларини ва республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир долзарб чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2017 й.

N 717



ДАВЛАТ ТИББИЁТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ

ВА РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ ИЖТИМОИЙ

АҲАМИЯТГА ЭГА БЎЛГАН ДОРИ ВОСИТАЛАРИ

ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА

ДОИР ДОЛЗАРБ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат тиббиёт ташкилотларига ва аҳолига ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб бериш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ҳафта муддатда "O`zmedeksport" республика ташқи иқтисодий давлат корхонасига (кейинги ўринларда "O`zmedeksport" РТИДК деб аталади) марказлаштирилган тадбирлар учун харажатлар сметасида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига, унинг устав фондига улуш тарзида 3 млрд сўм маблағ ажратсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ўн беш кун мобайнида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган буюртманомалари бўйича, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги ўртасида белгиланган тартибда тузиладиган шартномада белгиланадиган шартларда, транш тарзида очиладиган 300,0 млрд сўм миқдорида, фоизсиз бюджет ссудаси берсин;

2017 йил охиригача - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, зарурат бўлганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "O`zmedeksport" РТИДК билан тузиладиган контрактлар бўйича олдиндан юз фоиз тўлаш мақсадида давлат тиббиёт ташкилотлари учун марказлаштирилган тартибда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга 240 млрд сўм миқдорида қўшимча бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин;

2018 йилдан бошлаб  Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари харид қилишга бўлган эҳтиёжнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари харажатлари сметаларининг алоҳида сатрида уларни сотиб олиш учун зарур бўлган бюджет маблағларини назарда тутсин ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларига марказлаштирилган тартибда "O`zmedimpeks" ДУК билан тузиладиган шартномаларга асосан истисно тариқасида олдиндан юз фоиз тўловни амалга ошириш ҳуқуқи берилсин.

3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат харидлари ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси айланма маблағларини тўлдиришга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратилган 308,6 млрд сўм миқдоридаги бюджет ссудасини тўлашдан тушган маблағлар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш учун қўшимча бюджет маблағларининг манбаи ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси ажратилган ссуданинг 2017 йил октябрь-ноябрь ойларида қайтарилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, фоизсиз бюджет ссудасини қайтариш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан:

ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиб олиш бўйича - ушбу мақсадлар учун харажатлар сметаларининг алоҳида сатрида назарда тутилган бюджет маблағлари ҳисобига;

ижтимоий дорихоналар учун етказиб беришлар бўйича - "O`zmedimpeks" ДУК томонидан ижтимоий дорихоналар томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларини сотишдан олинган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

5. Белгилаб қўйилсинки, "O`zmedimpeks" ДУК томонидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини сотиш улгуржи сотиш учун - сотиб олиш қийматининг 15 фоизи миқдорида, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари орқали чакана сотиш учун - улгуржи нархнинг 20 фоизи миқдорида чекланган савдо устамаларини қўллаган ҳолда амалга оширилади.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 999-модда



































Время: 0.1506
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск