Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2017 й. 723-сон "2017 йил ҳосили пахта хом ашёсининг харид нархлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2017 й.

N 723



2017 ЙИЛ ҲОСИЛИ ПАХТА

ХОМ АШЁСИНИНГ ХАРИД

НАРХЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Давлат эҳтиёжлари учун сотиб олинадиган пахта хом ашёси етиштиришни кўпайтиришни рағбатлантириш ҳамда пахта етиштирувчи хўжаликларнинг молиявий ҳолатини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноатэкспорт", "Ўзагротехсаноатхолдинг" холдинг компаниялари ҳамда Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг 2017 йил ҳосили:

пахта хом ашёси харид нархларини 1-иловага* мувофиқ миқдорда белгилаш;

машинада терилган пахта хом ашёси харид нархларини 2-иловага* мувофиқ миқдорда белгилаш;

қўлда терилган пахта хом ашёсининг 1 килограмми учун биринчи босқичда - 450 сўмдан, иккинчи босқичда 2017 йил 1 октябрдан бошлаб - 500 сўмдан тўлаш;

машинада терилган пахта хом ашёсининг 1 тоннаси учун 260 000 сўмдан тўлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига 2017 йил ҳосили пахта хом ашёси харид нархларининг бир ҳафта муддатда етказилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси, "Агробанк" АТБ ва бошқа тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта йиғим-теримида, уни ташишда ва тайёрлашда қатнашаётган ходимларга иш ҳақининг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.

Пахта етиштирувчи фермер хўжаликларига амалда топширилган пахта хом ашёси учун теримчиларга терим пулларини ушбу қарорда белгиланган тариф ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар беш кунда, зарурат бўлганда эса - ҳар куни тўлаш тавсия этилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари пахта теримчиларига терим пулларининг ушбу қарорда белгиланган тариф ставкалари бўйича ўз вақтида тўланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсинлар.


4. Пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ўтказиш учун жойларда камида 100 нафар теримчидан иборат бўлган теримчилар отрядлари ташкил этилиши маълумот учун қабул қилинсин.

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти пахта йиғим-терими мавсумида ташкил этиладиган теримчилар отрядлари раҳбарларини пахта тозалаш корхоналари билан тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ишга қабул қилсин.


5. "Агробанк" акциядорлик тижорат банкига - "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти ташкилотларига теримчилар отрядлари раҳбарларига ўз вақтида иш ҳақи тўлаш учун 45 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси билан биргаликда 2017 йил ҳосили пахта толаси учун улгуржи нархлар прейскурантини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда пахта тозалаш корхоналарининг теримчилар отрядлари раҳбарлари иш ҳақини тўлаш бўйича харажатларини назарда тутсин.


7. "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти:

Жамғарма билан биргаликда пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан пахта хом ашёсининг 90 фоизи учун - жорий йилда ва қолган 10 фоизи учун - 2018 йилнинг 1 апрелигача прейскурант нархлар бўйича ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини;

"Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти билан биргаликда 2018 йилнинг 10 январигача бўлган муддатда Жамғармага 2017 йил ҳосили пахта хом ашёси учун якуний 10 фоизли тўловлар учун маблағлар йиғма маълумоти тақдим этилишини таъминласин.


8. Пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари билан ҳисоб-китобларнинг тўғри ва ўз вақтида амалга оширилиши ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан масъулият "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти раҳбарлари зиммасига юклансин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда "Ўзпахтасаноатэкспорт" холдинг компанияси раиси А.С. Камалов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 1004-модда

























































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск