ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2017 й. ПҚ-3263-сон "Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

11.09.2017 й.

N ПҚ-3263



ЮҚОРИ СИФАТЛИ ЭТИЛ

СПИРТИ ВА ЛИКЁР-АРАҚ МАҲСУЛОТЛАРИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Саноат ишлаб чиқаришларини янада модернизация қилиш, этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотларининг замонавий ишлаб чиқаришларини ташкил этиш, алкоголь маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш, унинг сифати ва рақобатдошлигини орттириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Ўзвиносаноат-холдинг" АЖнинг:

"Ўзспиртсаноат" АЖга тегишли "Қўқон спирт" АЖнинг 51,01 миқдордаги акцияларини баланс нархи бўйича "Ўзбекистон темир йўллари"АЖнинг устав капиталига давлатнинг улиши сифатида ўтказиш тўғрисидаги;

46,98 фоиз миқдоридаги давлатга тегишли бўлган "Қўқон спирт" АЖнинг акцияларини баланс нархи бўйича давлатнинг улуши сифатида "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг устав капиталига ўтказиш тўғрисидаги;

мазкур бандга мувофиқ бериладиган акцияларнинг баланс нархи суммаси ҳисобига "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг устав капиталини ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг:

сўнги авлоднинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда "Люкс" классдаги спиртидан олий сифатли ликёр-арақ маҳсулотларини қуйиш бўйича "СЕЛЕНА" МЧЖ (Россия Федерацияси) билан масъулияти чекланган жамият шаклидаги "Premium Uzbekistan" (кейинги ўринларда - "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚК) қўшма корхонасини ташкил этиш;

Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши учун "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКни Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/35-уй манзили бўйича жойлаштириш;

"Қўқон спирт" АЖнинг саноат ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг бирламчи устав капитали эквиваленти 150,0 минг АҚШ долларини ташкил этади, бундан "CEЛEНA" МЧЖнинг улуши 51 фоиз миқдорида ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг улуши 49 фоиз миқдоридаги пул маблағлари ҳисобидан шакллантирилади.


4. Белгилансинки:

Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши "СЕЛЕНА" МЧЖнинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳисобидан амалга оширилади, кейинчалик улар ташкил этилаётган қўшма корхонанинг устав капиталига йўналтирилади;

"Қўқон спирт" АЖни модернизация қилиш "CEЛEНA" МЧЖнинг "Ўзбекистон темир йўллари" АЖга ажратиладиган қарзлари ҳисобидан амалга оширилади.


5. Белгилансинки, Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводининг қурилиши ва "Қўқон спирт" АЖни модернизация қилиш (кейинги ўринларда -лойиҳалар) 2017-2020 йилларда бир босқичли тартибда техник-иқтисодий асос билан бир вақтда амалга оширилади.


6. Лойиҳаларни амалга ошириш доирасида:

Тошкент шаҳрида янги ликёр-арақ заводини қуриш бўйича бош буюртмачи этиб - "Premium Uzbekistan" МЧЖ;

"Қўқон спирт" АЖни модернизация қилиш бўйича бош буюртмачи этиб - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ;

бош лойиҳа ташкилоти этиб - "O`zog`irsanoatloyiha" instituti" АЖ;

бош пудратчи ташкилот этиб - "СК Альфа строй" МЧЖ белгилансин.

10. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ:

уч ой муддатда "Қўқон спирт" АЖни техник аудитдан ўтказилишини таъминласин;

"Қўқон спирт" АЖ билан биргаликда бошқа акциядорлардан акцияларни сотиб олиш мақсадида жамиятнинг акциялари бозор нархини белгиланишини таъминласин;

бир ой муддатда "Қўқон спирт" АЖга қарам бўлган хўжалик жамиятларининг кейинги фаолиятини ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин;

"Қўқон спирт" АЖ билан биргаликда қонун ҳужжатларига мувофиқ акциядорлар аниқланмагани ҳолатида - пул воситалари нотариал идоранинг депозит ҳисобварағига ўтказиб берилиши таъминлансин;

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур қарорнинг 1-бандига мувофиқ топшириладиган акциялар нархи суммасига "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг устав капиталида давлатнинг улуши оширилишини таъминласин.


11. "Ўзвинсаноат-холдинг" АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ устав капиталига топширилаётган "Қўқон спирт" АЖнинг 51,01 фоиз акциялар нархи суммасига "Ўзвинсаноат-холдинг" АЖнинг устав капиталида давлатнинг улуши камайтирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" АЖ, "Ўзметкомбинат" АЖ ва "Ўзқурилишматериаллари" АЖ лойиҳа ҳужжатлари параметрларини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ҳамда етарли ҳажмларда цемент ва металлпрокатни - бошқариладиган нархлар бўйича ёқилғи-мойлаш материалларини - келишилган нархларда ажратилиши ва етказиб берилишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (Б.И. Закиров, К.Н. Тўлаганов) белгиланган тартибда лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказилишини ташкил этсин ҳамда лойиҳалар бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш сифати устидан тегишли назорат ўрнатсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда расмийлаштирилишини таъминласин.

15. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга, хорижий компаниялар ходимларига кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ва унинг муддатини узайтиришни давлат божи ундирилмаган ҳолда амалга оширишни таъминласин.

16. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Premium Uzbekistan" МЧЖ ҚКнинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда иштирок этиш учун хорижий мутахассисларни Ўзбекистон Республикасига жалб этишга рухсатномалар бериш (муддатини узайтириш)ни, шунингдек, ушбу хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берадиган тасдиқномалар беришни (муддатини узайтириш)ни давлат божи ундирилмаган ҳолда таъминласин.

17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 986-модда













































Время: 0.1897
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск