ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2017 й. ПФ-5187-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

11.09.2017 й.

N ПФ-5187



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, БАЪЗИЛАРИНИ

ЭСА ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН, ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Хўжалик процессуал кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2017 йил 12 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Ф. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 сентябрдаги

ПФ-5187-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартишлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида" 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сонли Фармони 7-бандидаги "Хўжалик судларига" сўзлари "Иқтисодий судларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 1995 йил 12 майдаги ПФ-1154-сонли Фармони 7-бандидаги "Олий хўжалик суди" сўзлари "Олий суди" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида" 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сонли Фармонининг 10-бандидаги "Олий хўжалик суди" сўзлари "Олий суди" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пул массаси ўсишини чеклаш ва молия интизомига риоя этиш масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 30 мартдаги ПФ-3047-сонли Фармони 5-бандининг бешинчи хатбошида "хўжалик суди" сўзлари "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли Фармонида:


а) 4-банднинг ўзбек тилидаги матни куйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларининг тузилмаси 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин";


б) 1, 2 ва 5-иловалар ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Суд тизими ходимларини ижтимоий муҳофаза қилишни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 2 августдаги ПФ-4459-сонли Фармонида:


а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Қуйидагилар:

Конституциявий суд ва судлар судьяларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари 1 - 4-иловаларга мувофиқ;

Конституциявий суд ва судлар судьялари ҳамда мазкур судлардаги даражали унвонга эга бўлган ходимларининг алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошларига ойлик устама ҳақ миқдори 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Конституциявий суд ва судларнинг судьялари хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан оладиган даромадлари жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ тўловидан озод қилинсин";


б) 1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди судьяларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари";


в) 2-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фуқаролик, жиноят ишлари бўйича судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари судьяларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи разрядлари";


г) 3-илова куйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Шаҳарлар - вилоят марказлари (шаҳар, туманлараро) судлари

судьяларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозими

Шаҳарлар гуруҳи бўйича разрядлар


1-гуруҳ


2-гуруҳ


Суд раиси


17

16

Судья


15

14

                        

             


Изоҳ:



1-гуруҳ

2-гуруҳ


Андижон ш.

Гулистон ш.


Бухоро ш.

Жиззах ш.


Қарши ш.

Термиз ш.


Навоий ш.

Урганч ш.


Наманган ш.



Нукус ш.



Самарқанд ш.



Фарғона ш.



";

д) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Туманлараро, туман, шаҳар судлари судьяларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнат ҳақи

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозими


Разряд


Суд раиси


16

Судья


14

";


е) 5-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Конституциявий суд ва судлар судьялари ҳамда

мазкур судларнинг даражали унвонга эга бўлган

ходимларининг лавозим маошларига алоҳида

меҳнат шароитлари учун ойлик устама ҳақ

МИҚДОРИ

       

Лавозими

Устама ҳақ миқдори

(лавозим маошларига

нисбатан фоиз ҳисобида)


Конституциявий суд ва Олий суд раислари, раис ўринбосарлари, судьяси


35

Қорақалпоғистон Республикаси судлари, вилоят, шаҳар, туман, туманлараро судлар раислари, раис ўринбосарлари, судьялари


50

Конституциявий суд ва судларнинг даражали унвонга эга бўлган ходимлари


10

         

Изоҳ. Алоҳида меҳнат шароитлари учун ойлик устама ҳақ қонунчиликда белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ва устама ҳақларни ҳисоблашда судьялар ва суд ходимларининг лавозим маошлари таркибига қўшилади.".

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармони 7-бандининг учинчи хатбошидаги "хўжалик судига" сўзлари "иқтисодий судга" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сонли Фармони 4-бандининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "хўжалик суди" сўзлари "иқтисодий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 19 сентябрдаги ПҚ-183-сонли қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "Олий хўжалик суди" сўзлари "Олий суд" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида юридик журналлар тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 18 октябрдаги ПҚ-203-сонли қарорида:


а) 1-илованинг 2-банди еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг 2-банди "Журналларнинг бош таъсисчилари" графасидаги "Олий хўжалик суди" сўзлари чиқариб ташлансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигини ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 январдаги ПҚ-272-сонли қарори 3-бандининг учинчи хатбошидаги "хўжалик судларига" сўзлари "иқтисодий судларга" сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзтрансгаз" акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сонли қарорининг 9-бандидаги "хўжалик судлари" сўзлари "иқтисодий судлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сонли қарори 1-иловасининг 13-бандидаги "Олий хўжалик судининг" сўзлари чиқариб ташлансин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сонли қарори 8-бандининг тўртинчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий судига Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг, Олий суд Пленумининг қонун ҳужжатларини қўллаш масалалари юзасидан тушунтиришлар бериш тўғрисидаги қарорларини улар имзоланган кундан эътиборан бир кун ичида электрон шаклда Миллий базага жойлаштириш учун Марказга юбориш тавсия этилсин".






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 11 сентябрдаги

ПФ-5187-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган айрим фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судини ташкил этиш тўғрисида" 1999 йил 23 сентябрдаги ПФ-2421-сонли Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси суд тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 14 августдаги ПФ-2682-сонли Фармони.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Олий судининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2002 йил 6 февралдаги ПФ-3023-сонли Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари тузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2010 йил 26 апрелдаги ПФ-4214-сонли Фармони.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий юрисдикция судларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 9 сентябрдаги ПФ-4241-сонли Фармони.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий юрисдикция судларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2011 йил 6 январдаги ПФ-4263-сонли Фармони.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 18 сентябрь, 37-сон, 980-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси",

2017 йил, 9-сон, 551-модда













































Время: 0.1299
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск