ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 21.09.2017 й. 2931-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 21.08.2017 й. 65-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 21 сентябрда 2931-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон автомобиль

ва дарё транспорти

агентлиги бошлиғининг

2017 йил 21 августдаги

65-сон буйруғига

ИЛОВА



Автобус йўналишлари ва шаҳар

йўловчи ташиш транспортининг ноллик

масофаларини ўлчаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги, "Шаҳар йўловчи транспорти тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги 129-сон "Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


автобус - йўловчиларни, багажни ташишга мўлжалланган ва ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда 8 тадан ортиқ ўриндиққа эга бўлган автотранспорт воситаси;


автобус йўналиши масофаси - автобус томонидан биринчи йўловчи ўтқазиш пунктидан йўловчи тушириш охирги пунктигача босиб ўтилган масофа;


йўналиш - йўналишли автобуснинг муайян манзиллар оралиғида белгиланган қатнов йўли;


йўналиш схемаси - йўналишнинг шартли белгилар қўйилган график тасвири;


шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаси - автобус томонидан ташувчи автосаройидан биринчи йўловчи ўтқазиш пунктигача ва йўловчи тушириш охирги пунктидан ташувчи автосаройигача босиб ўтилган масофа;


ўлчов комплекси - транспорт босиб ўтган йўл масофасини ўлчаш учун ишлатиладиган ва синов транспортига ўрнатиладиган рақамли-аналог ҳисоблагичлар.


2. Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш (бундан буён матнда ўлчаш деб юритилади) транспортнинг босиб ўтган йўли масофасини транспортдан мустақил бўлган ўлчов комплексини қўллаган ҳолда объектив ва аниқ маълумот олиш учун ўтказилади.


3. Ўлчаш "Ўзстандарт" агентлиги томонидан аккредитация қилинган синов лабораториялари (бундан буён матнда синов лабораториялари деб юритилади) томонидан ўтказилади.


4. Автобус йўналишлари ва шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини транспортларнинг спидометрлари ёки тахограф кўрсаткичлари бўйича ўлчаш тақиқланади.



2-БОБ. ЎЛЧАШНИ ЎТКАЗИШ


5. Ўлчаш йўналиш схемасида белгиланган пунктлар орасидаги масофаларни аниқлаш учун амалга оширилади.


6. Масофаларни ўлчаш ва натижаларни ёзиб бориш узлуксиз ва автоматик равишда амалга оширилади.


7. Ўлчов комплекси транспорт ҳаракати параметрларини ёзиб борилишини ва уни кейинчалик статистик қайта ишлаш учун сақлаб борилишини таъминлаши шарт.


8. Йўналишдаги ўлчаш натижалари мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган шакллар бўйича расмийлаштирилади.


9. Ўлчашлар қуйидаги шароитларда ўтказилади:

куннинг ёруғ вақтида;

қуруқ йўлда;

йўлда қор ва муз бўлмаганда.


10. Ўлчашни ўтказиш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:

йўналишда ўлчашни ўтказиш;

маълумотларни ёзиб олиш;

ўлчаш баённомасини расмийлаштириш.


11. Шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ноллик масофаларини ўлчаш транспорт сақлаш автосаройининг йўналишга чиқиш дарвозасининг чизиғидан йўналиш схемасидаги биринчи пунктигача ва охирги пунктидан ташувчи автосаройининг дарвозаси чизиғигача босиб ўтган йўл масофасини ўлчаш билан аниқланади.


12. Ташувчи автосаройи дарвозасининг чизиғи ноллик масофани ўлчашнинг бошланғич ва охирги нуқтаси ҳисобланади.



3-БОБ. ЎЛЧАШ НАТИЖАЛАРИНИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


13. Ўлчаш натижаларини ҳисоби синов лабораториясининг ўлчаш натижаларини ҳисобга олиш журналида (бундан буён матнда журнал деб юритилади) қайд этиб борилади. Журнал бетлари рақамланган, ип ўтказилган, синов лабораторияси жавобгар шахсининг имзоси билан тасдиқланган бўлиши шарт.


14. Журналга қуйидагилар киритилади:

йўналишнинг номи;

ўлчашлар ўтказилган сана ва унинг давомийлиги, ўлчашларни ўтказган ходимларнинг лавозими, фамилияси, исми ва отасининг исми;

ўлчаш натижасига кўра олинган барча маълумотлар.


15. Ўлчашларни амалга оширган мутахассис журналга ёзувлар киритганидан сўнг журналнинг ҳар бир варағига ёзув киритилган санани кўрсатган ҳолда имзо қўйиши шарт.


16. Журналга маълумотлар киритишда хатоларга йўл қўйилган тақдирда, тегишли тузатишлар киритилиши зарур. Тузатишлар ўлчашни амалга оширишга мутахассиснинг имзоси билан тасдиқланиши лозим.


17. Журнал тўлдирилгандан сўнг, масъул ходим уни синов лабораторияси раҳбарига сақлаш учун топширади.



4-БОБ. ЎЛЧАШ НАТИЖАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


18. Ўлчаш натижалари журналга киритилган маълумотлар асосида баённома тузиш орқали расмийлаштирилади.

Баённома синов лабораторияси мутахассислари ва ташувчи раҳбари ёки ташувчининг ўлчашда қатнашган вакили томонидан имзоланади.


19. Ўлчаш натижалари бўйича синов лабораторияси ҳисобот расмийлаштиради.


20. Ҳисобот қуйидагиларни ўз ичига олади:

ташувчи тўғрисида маълумотлар;

ўлчашни ўтказиш шароитлари;

йўналиш номи;

йўналиш схемаси;

мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган шаклларга мувофиқ ўлчашдан олинган якуний натижалар;

ўлчаш натижалари бўйича баённома.


21. Ҳисобот икки нусхада тайёрланади. Биринчи нусхаси ташувчига берилади, иккинчи нусхаси синов лабораториясида қолади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


22. Мазкур Низом "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Автобус йўналишлари масофаларини ўлчаш

НАТИЖАЛАРИ

Т/р

Йўналиш ва тўхташ

жойларининг номи

Масофа, км


Юрилган

кўчалар номи


Қатнов йўли ҳақида

маълумотлар (кўприк

йўли, тоннель, темир

йўл кесишмаси ва

бошқалар)


Изоҳ


1.







2.







3.







...







     





Низомга

2-ИЛОВА



Шаҳар йўловчи ташиш транспортининг

ноллик масофаларини ўлчаш

НАТИЖАЛАРИ

Т/р

Ўлчаш тури


Ноллик

масофа,

км


Юрилган

кўчалар

номи


Юрилган йўл ҳақида

маълумотлар (кўприк

йўли, тоннель, темир

йўл кесишмаси ва

бошқалар)


Изоҳ


1.

Автосаройдан йўналишнинг бошланғич пунктигача бўлган ноллик масофа






2.

Йўналишнинг бошланғич пунктидан автосаройгача бўлган масофа






3.

Автосаройдан йўналишнинг охирги пунктигача бўлган ноллик масофа






4.

Йўналишнинг охирги пунктидан автосаройгача бўлган масофа






"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1040-модда


















































Время: 0.1855
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск