ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.09.2017 й. 727-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 сентябрдаги

727-сон қарорига

2-ИЛОВА



Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик

ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари

билан тақдирлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари терговчилари томонидан оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлашнинг асосий мақсади ва принциплари ҳамда тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Қуйидагилар оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлашнинг асосий мақсади ҳисобланади:

фош этилмаган оғир ва ўта оғир жиноятларни тергов йўли билан ўз вақтида ва сифатли фош этилишини таъминлаш;

оғир ва ўта оғир жиноятларнинг қонуний, адолатли ва холисона тергов қилинишини таъминлаш;

тергов қилишнинг замонавий тактика ва методикаларини амалиётга жорий этиш;

терговчиларни оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлиги ва тергов қилганлиги учун муносиб рағбатлантириш;

терговчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва тергов қилишнинг илғор усулларини оммалаштириш.


3. Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик масалалари қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик ва беғаразлик принциплари асосида кўриб чиқилади.



2-БОБ. ОҒИР ВА ЎТА ОҒИР ЖИНОЯТЛАРНИ НАМУНАЛИ

ФОШ ЭТИШ ВА ТЕРГОВ ҚИЛИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН

ТАЛАБЛАР


4. Қуйидаги талаблардан бири мавжуд бўлган тақдирда оғир ва ўта оғир жиноятлар намунали фош этилган деб эътироф этилади:

оғир ва ўта оғир жиноятларни тергов қилишнинг муқаддам қўлланилмаган тактик усул ва услубларини қўллаш орқали фош этилиши ҳамда ушбу тактик усул ва услублар оммалаштирилиши;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ҳамда бутунжаҳон Интернет тармоғидан фойдаланиб, оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар доирасининг аниқланиши;

бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари томонидан фош этилмаган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг тергов йўли билан фош этилиши;

муқаддам фош этилмасдан ҳаракатдан тўхтатилган оғир ва ўта оғир жиноят ишларининг терговчи ташаббуси билан тикланиб, фош этилиши;

муқаддам фош этилмаган оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган номаълум шахсларнинг бевосита терговчи томонидан тергов йўли билан аниқланиши;

тергов қилинган жиноят иши билан боғлиқ бўлмаган бошқа оғир ёки ўта оғир жиноятнинг бевосита терговчи томонидан аниқланиши.


5. Қуйидаги талабларнинг барчаси мавжуд бўлган тақдирда оғир ва ўта оғир жиноятлар намунали тергов қилинган деб эътироф этилади:

жиноят оқибатида шахс, жамият ва давлатга етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши;

жиноят иши юзасидан қабул қилинган қарорларнинг қонунийлиги ва асосланганлиги;

айбдор шахслар доираси тўлиқ аниқланиши ва уларнинг ҳаракатлари тўғри баҳоланиши;

жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларнинг синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилганлиги.



3-БОБ. ОҒИР ВА ЎТА ОҒИР ЖИНОЯТЛАРНИ

НАМУНАЛИ ФОШ ЭТГАНЛИК ВА ТЕРГОВ ҚИЛГАНЛИК

УЧУН ХОДИМЛАРНИ ПУЛ МУКОФОТЛАРИ БИЛАН

ТАҚДИРЛАШ МАСАЛАЛАРИНИ КЎРИБ

ЧИҚИШ ТАРТИБИ


6. Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун ходимларни пул мукофотлари билан тақдирлаш масалалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида тузиладиган доимий комиссиялар томонидан кўриб чиқилади.


7. Доимий комиссияларнинг таркиби, фаолият юритиш тартиби, раиси ва аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари тегишли доимий комиссияларнинг раиси ҳисобланади.

Доимий комиссия раиси ва аъзолари мазкур комиссия қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун масъул ҳисобланади.


8. Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотлари билан тақдирлаш тартиби ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


9. Доимий комиссия қарорига асосан оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари билан қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти берилади:

оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали тергов қилганлик учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдорида;

оғир жиноятларни намунали фош этганлик учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 баравари миқдорида;

ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик учун - меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,81 баравари миқдорида.

10. Оғир ва ўта оғир жиноятлар ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари терговчилари томонидан намунали фош этилганлиги ва тергов қилинганлиги учун уларни пул мукофотлари билан тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофотларини белгилаш жараёнида келиб чиққан низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


12. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош

этганлик ва тергов қилганлик учун пул

мукофотлари билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар номи

          


Бажариш муддати


1-босқич

Тергов бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) бошлиғи


        

Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик ҳақидаги ҳужжатларни Тергов департаменти ёхуд тергов бошқармаси бошлиғига тақдим этиш

        


      

Айблов эълон қилингандан ёки жиноят иши юзасидан чиқарилган ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг уч кун муддатда

        









2-босқич

Тергов департаменти ёхуд тергов бошқармаси бошлиғи


       

Оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик ҳақидаги ҳужжатларни ички ишлар органларининг доимий комиссиясига тақдим этиш

      


уч кун муддатда









3-босқич

Доимий комиссия


         

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш

      


ўн кун муддатда









4-босқич

Доимий комиссия


       

Доимий комиссия қарорини ички ишлар органларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмаларига тақдим этиш

      


қарор қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда









5-босқич

Молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмалари


      

Доимий комиссия қарори асосида оғир ва ўта оғир жиноятларни намунали фош этганлик ва тергов қилганлик учун пул мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш

         


икки кун муддатда









6-босқич

        

Ички ишлар органлари раҳбарлари ва бошлиқлари

      


      

Пул мукофоти билан тақдирлаш ҳақидаги буйруқни чиқариш

      


бир кун муддатда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.













































Время: 0.1877
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск