ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Электрон ҳукумат. Давлат хизматлари. Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги /

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.09.2017 й. 728-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 сентябрдаги

728-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив

давлат хизматлари портали тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг (кейинги ўринларда Ягона портал деб аталади) мақсадини, вазифаларини ва иш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши давлат хизматлари кўрсатувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг (кейинги ўринларда давлат органлари деб аталади) расмий веб-сайтлари ва мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторларининг ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда, ўзларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибига ҳам татбиқ этилади.

2. Ягона портал ахборот, услубий, техник кузатуви ва маъмурчилиги Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг Компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий қилиш "Ўзинфоком" маркази (кейинги ўринларда "Ўзинфоком" деб аталади) томонидан амалга ошириладиган "Электрон ҳукумат" тизими базасида фаолият кўрсатади.

Ягона портал давлат органлари томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматларидан фойдаланишнинг ягона нуқтаси ҳисобланади.

Ягона порталдаги электрон давлат хизматларини:

давлат органлари расмий веб-сайтларида тегишли ҳавола (гиперҳавола)ни жойлаштириш йўли билан;

мобил алоқа операторлари, тижорат банклари ҳамда тўлов тизимлари операторлари ўзларининг мобил иловаларида ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда жорий қилинишига йўл қўйилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


Электрон давлат хизматларининг ягона реестри - давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестри таркибида шакллантириладиган ҳамда Ягона порталда эълон қилинадиган электрон давлат хизматларининг тўлиқ рўйхатини, шунингдек ушбу Низомга мувофиқ бошқа ахборотни ўз ичига олган бутунжаҳон Интернет тармоғидаги очиқ ва ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ресурси;


"Электрон ҳукумат" фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (Идентификациялашнинг ягона тизими) - жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳақиқий идентификацияланишини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликда мансабдор шахсларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидан рухсат олиб фойдалана олишларини таъминловчи давлат ахборот тизими;


сўров - жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат хизмати кўрсатиш учун давлат органларига юбориладиган талаби;


идоралараро электрон ҳамкорлик - давлат органлари ўртасида ахборот-коммуникация технологиялари орқали маълумотлар алмашуви;


электрон давлат хизмати регламенти (Регламент) - электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва унга қўйиладиган талабларни белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат;


электрон ҳужжатларнинг репозиторийси - электрон ҳужжатларни қайта ишлашни ва сақлашни таъминловчи, шунингдек Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш воситаларини тақдим этувчи ахборот ресурси;


электрон давлат хизмати - ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда электрон шаклда кўрсатиладиган давлат хизмати.



2-БОБ. ЯГОНА ПОРТАЛНИНГ

МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар Ягона порталнинг мақсадлари ҳисобланади:

ариза берувчиларга давлат органлари томонидан электрон давлат хизматларини кўрсатишни таъминловчи ахборот тизимларининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот алмашувини таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш орқали уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини кучайтириш.


5. Ягона портал қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

ариза берувчиларга электрон давлат хизматларидан кафолатланган ва хавфсиз фойдалана олишларини таъминлаш;

электрон давлат хизматлари олиш учун сўровларни ва бошқа ҳужжатларни йўллаш ҳамда электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижасини қабул қилиш;

давлат органларига электрон давлат хизматларидан фойдаланиш юзасидан сўровларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ва натижасини ариза берувчиларга юбориш имкониятини яратиш;

тўлов тизимларидан фойдаланган ҳолда онлайн-тўлов имкониятларини амалга ошириш;

электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳолати ва боришини кузатиш;

электрон ҳужжатларни шакллантириш, сақлаш ва уларнинг ҳақиқийлигини текшириш;

келиб тушган сўровлар ва кўрсатилган электрон давлат хизматлар асосида статистик маълумотларни шакллантириш.



3-БОБ. ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

ТУРЛАРИ ВА ТАСНИФИ


6. Ягона порталда электрон давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан давлат хизматларига бўлган талабни баҳолаш мезонларига мувофиқ таҳлил қилган ҳолда жорий қилинади.


7. Электрон давлат хизматлари фойдаланиш учун қулай бўлиши ва ариза берувчиларнинг эҳтиёжлари ҳамда манфаатларига мос бўлиши керак.

Ягона порталнинг асосий тили давлат тили ҳисобланади, шунингдек қорақалпоқ, рус, инглиз ва бошқа тиллардаги версиялари ҳам бўлиши мумкин.


8. Электрон давлат хизматлари ахборот ва интерактив давлат хизматлари шаклида кўрсатилиши мумкин.

Ариза берувчиларнинг ахборотга эҳтиёжларини қондиришга қаратилган, давлат органининг фаолияти тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш ва бошқача тарқатиш йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизмати ахборот давлат хизмати ҳисобланади.

Ариза берувчига ушбу шахс ва электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органи ўртасида икки томонлама электрон ҳамкорлик йўли билан кўрсатиладиган электрон давлат хизмати интерактив давлат хизмати ҳисобланади.

Интерактив давлат хизмати автоматлаштирилган давлат хизмати шаклида амалга оширилиши мумкин, унинг кўрсатилиши фақат ахборот тизимларидан ва "Электрон ҳукумат" тизими маълумотлар базаларидан, шу жумладан идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


9. Электрон давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли бўлиши ва рухсатсиз фойдалана олиш, чиқиб кетиши, йўқ қилиниши, бузиб кўрсатилиши, блокировка қилинишдан ҳимояланган бўлиши керак.

Электрон давлат хизмати кўрсатиш ёки ундан фойдаланиш жараёнларининг иштирокчиси бўлмаган шахсларга электрон давлат хизмати кўрсатилишида Ягона порталда шаклланган маълумотлардан Вазирлик билан келишилмаган ҳолда фойдаланиш тақиқланади.


10. Электрон давлат хизматлари пулли ёки бепул кўрсатилади.

Пулли электрон давлат хизматларидан фойдаланганлик учун ариза берувчилар томонидан тўловни амалга ошириш тартиби ва усуллари Регламентда белгиланади.

Давлат органлари Регламентда назарда тутилган ҳолатларда, шу жумладан электрон давлат хизматлари кўрсатиш муддатлари ва тартиб-таомиллари қисқартирилишида электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун бошқа тўлов миқдорини белгилаши мумкин.


11. Ариза берувчиларнинг ҳақиқийлигини таъминлаш даражаси бўйича электрон давлат хизматлари қуйидагиларга бўлинади:

паст - шахсий маълумотлар тақдим этилишини талаб қилмайдиган хизматлар;

ўрта - ҳақиқий шахсий маълумотлар тақдим этилишини талаб қиладиган хизматлар;

юқори - уларни кўрсатиш учун сўровлар электрон рақамли имзодан фойдаланиб юбориладиган хизматлар.

Давлат органлари электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун зарур бўлган ариза берувчиларнинг ҳақиқийлик даражасини Вазирлик билан келишган ҳолда белгилайди.



4-БОБ. ЭЛЕКТРОН ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ

КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


12. Электрон давлат хизмати кўрсатиш тартиби ва унга қўйиладиган талаблар Регламентда белгиланади.

Регламент давлат хизмати кўрсатиш натижасини тақдим этувчи давлат органи томонидан Вазирлик билан келишган ҳолда ишлаб чиқилади ва келишув Электрон давлат хизматларининг ягона реестрида рўйхатга олиш учун асос ҳисобланади.


13. Регламент:

электрон давлат хизмати бир нечта давлат органлари иштирокида кўрсатилган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

электрон давлат хизмати битта давлат органи томонидан кўрсатилган тақдирда - тегишли давлат органи томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.


14. Регламентда қуйидагилар бўлиши керак:

давлат хизматининг номи;

уни кўрсатишнинг қуйидаги тартиботлари тавсифи:

а) ариза берувчидан сўровни қабул қилиш тартиботи бўйича:

электрон давлат хизмати кўрсатиладиган шахслар тоифаси;

сўров бериш усули;

сўровда кўрсатиладиган маълумотлар (аризадаги маълумотлар рўйхати, ариза бланкаси);

сўров электрон шаклда берилганда ариза берувчи ҳақиқийлигининг талаб қилинадиган даражаси;

электрон давлат хизмати кўрсатиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг рўйхати ва намуналари;

б) сўровни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш тартиботлари бўйича:

электрон давлат хизмати кўрсатиш доирасида идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан олинадиган маълумотлар рўйхати ва таркиби ҳамда уларни тақдим этувчи (олувчи) давлат органлари рўйхати;

сўровни кўриб чиқиш (қайта ишлаш) муддатлари ва усули, ахборот тизимидан фойдаланилган тақдирда - унинг давлат органлари давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимлари реестридаги номи ва тартиб рақами;

сўровни кўриб чиқиш (қайта ишлаш) муддатлари;

хизмат кўрсатиш нархи ва тўлов усули (хизмат пулли бўлган тақдирда);

в) натижани сақлаш ва жавобни юбориш тартиботи бўйича:

давлат хизмати кўрсатиш натижасини сақлаш усули ва тури;

давлат хизмати кўрсатиш натижасини тақдим этиш шакли;

давлат хизмати кўрсатилишини рад этиш учун асослар.


15. Электрон давлат хизматини жорий этишда Регламент билан биргаликда Ягона порталда электрон давлат хизматларини жорий қилиш бўйича техник ҳужжатнинг (кейинги ўринларда Техник ҳужжат деб аталади) бўлиши ҳам талаб этилади.


16. Техник ҳужжат давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва Вазирлик ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ҳамда "Ўзинфоком" билан келишилгандан сўнг Вазирлик томонидан тасдиқланади.


17. Техник ҳужжатда Ягона порталда жорий этиладиган электрон давлат хизматини тузиш ва лойиҳалаштиришда талаб этиладиган график ва ёзувли маълумотлар, шу жумладан қуйидагилар:

электрон давлат хизмати кўрсатилаётган шахслар тоифаси;

электрон давлат хизмати кўрсатилиши тартиби ва босқичларининг таснифи;

электрон давлат хизматининг техник кўрсаткичлари;

электрон давлат хизматини кўрсатиш муддати ва унга масъул бўлган давлат органларини кўрсатган ҳолда тартибининг график тасвири;

давлат хизматини кўрсатиш нархи ва тўлов усуллари (хизмат пулли бўлган тақдирда);

ариза берувчидан сўровни қабул қилишда, сўровни кўриб чиқишда, натижаси сақланишида ҳамда жавоб йўлланишида томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;

Ягона портал билан давлат органлари ва мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг тегишли ахборот тизимлари идоралараро электрон ҳамкорлиги тартиби мавжуд бўлади.

Техник ҳужжат электрон давлат хизматининг техник жиҳатдан амалга оширилиши учун талаб этиладиган бошқа турдаги маълумотларни ҳам ўзида жамлаши мумкин.


18. Ягона порталда электрон давлат хизматлари қуйидагилар орқали тақдим этилади:

ариза берувчининг шахсий кабинети;

давлат органининг шахсий кабинети.

Ягона порталдаги шахсий кабинетга кириш қонунчиликда белгиланган тартибда Ягона идентификациялаш тизими орқали амалга оширилади.


19. Электрон давлат хизматлари олиш учун сўровлар ариза берувчининг шахсий кабинети орқали юборилади.


20. Ариза берувчининг шахсий кабинети электрон давлат хизматидан фойдаланиш, электрон давлат хизматини кўрсатиш ҳолатини кузатиб бориш, шахсий маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда электрон давлат хизмат кўрсатиш сифатини баҳолаш имкониятларини беради.

Ариза берувчининг шахсий кабинети "Электрон ҳукумат" тизимининг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидаги, шу жумладан идоравий ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидаги маълумотлар асосида фойдаланувчиларни кўрсатилиши лозим бўлган электрон давлат хизматлари ҳақида хабардор қилиш имконини беради.


21. Электрон давлат хизмати кўрсатиш бўйича сўровларни қабул қилиш ва уларга жавоб юбориш давлат органининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.

Бунда электрон давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари хизматни кўрсатиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан мустақил равишда олади.

Электрон давлат хизмати кўрсатиш учун сўровни кўриб чиқиш ва қайта ишлаш, уни кўрсатиш натижасини сақлаш идоралараро ва идоравий ахборот тизимларидан, шу жумладан ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.


22. Давлат органининг шахсий кабинети электрон давлат хизмати кўрсатишда керакли ҳужжатлар ва маълумотларни тайёрлаш, таҳрир қилиш, излаш ва тақдим этиш имконияти орқали давлат органининг ваколатли мансабдор шахси томонидан келиб тушган сўровларни қайта ишлаш учун мўлжалланган.


23. Давлат органининг кабинетидан фойдаланиш ҳуқуқи ваколатли мансабдор шахсга мазкур давлат органи раҳбарининг расмий сўрови асосида Вазирлик томонидан тақдим этилади.

Давлат органининг расмий сўровида Ягона идентификациялаш тизими рўйхатидан ўтган электрон давлат хизмати кўрсатиш учун давлат органи ваколатли мансабдор шахслари ҳақида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

а) ваколатли мансабдор шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми;

б) эгаллаб турган лавозими;

в) фойдаланувчига Ягона идентификациялаш тизимида идентификациялаш учун берилган маълумотлар.


24. Давлат органларининг электрон давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида фойдаланиладиган ахборот тизимлари электрон ҳукуматнинг инфратузилмаси билан интеграциялашган ва қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мос бўлиши керак.


25. Ягона портал орқали электрон давлат хизматлари кўрсатишда, уни кўрсатиш натижаси ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шакл бўйича шакллантирилади ва тақдим этилади.


26. Ягона порталда ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали шакллантирилган электрон ҳужжатлар шаклидаги электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижалари давлат органлари томонидан давлат хизматлари кўрсатишда қоғоз манбада бериладиган ҳужжатларга тенглаштирилади.

27. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича сўровини кўриб чиқиш натижаси тўғрисидаги жавобни олиш шаклини танлаш ҳуқуқига эга.

Агар ариза берувчи сўровда жавобни қоғоз манбада юбориш талабини кўрсатган бўлса, давлат хизматлари кўрсатиш натижаси жисмоний шахс хоҳишига кўра доимий ёки вақтинчалик рўйхатда турган почта манзилидаги жойига, юридик шахсга эса - почта манзилига мувофиқ жойлашган жойига юборилади.



5-БОБ. ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТЛАР РЕПОЗИТОРИЙСИ


28. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш натижалари давлат органларидан электрон ҳужжат шаклида олинган маълумотлар асосида ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда электрон ҳужжатлар репозиторийсида сақланади.


29. Ариза берувчи Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатни қоғоз нусхасини ариза берувчининг шахсий кабинети орқали олиш имкониятига эга бўлади.


30. Электрон ҳужжатларнинг қоғозли манбадаги нусхалари давлат хизматлари олиш учун анъанавий сўровда уларни ариза берувчилар томонидан тақдим этиш учун мўлжалланган (шахсан келиб, почта ёки факсимиль алоқа орқали).


31. Давлат органлари Ягона порталда ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали шакллантирилган электрон ҳужжатни Электрон ҳужжатлар репозиторийсининг расмий веб-сайти орқали ноёб идентификация рақамини киритиш ёки электрон ҳужжатда жойлашган QR-кодни сканер қилиш йўли билан ариза берувчилардан олинган электрон ҳужжатларнинг қоғозли манбадаги нусхаларининг ҳақиқийлигини текшириш ва улар бўйича маълумотлар олиш имкониятига эга бўлади.

32. Давлат органлари идоравий ахборот тизимларидан ва маълумотлар базаларидан тақдим этиладиган ахборотнинг ҳақиқийлиги ва долзарблигини таъминлайди.


33. Вазирлик Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатлардаги ахборотнинг бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик чораларини кўради ва идоравий ахборот тизимларидан олинган электрон шаклдаги ахборотнинг мувофиқлигини таъминлайди.


34. Электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда ҳамда мобил алоқа операторлари, тижорат банклари, тўлов тизимлари операторларининг мобил иловаларида Ягона портал орқали шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланади.


6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


35. Электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция томонидан амалга оширилади.

36. Давлат органларининг раҳбарлари электрон хизматлар кўрсатилишини асоссиз рад этиш ва уларнинг сифатсиз тақдим этилиши учун жавобгар ҳисобланади.


37. Ариза берувчилар нотўғри маълумотлар тақдим этганликлари, электрон давлат хизматлари кўрсатиш учун туҳмат ва ҳақоратлардан иборат сўровлар берганликлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА

Ягона интерактив давлат

хизматлари портали

логотипининг тасвири


Ўзбекистон Республикаси

Давлат гербининг тасвири


(Давлат органининг номи)

Манзили:

Тел:

Эл. почтаси:


      

       

N ABC-123456789-DEF

Ҳужжат яратилган сана: ______________

                                                         КК.ОО.ЙЙЙЙ

Кимга берилган:



Олувчининг Ф.И.О./Ташкилотнинг номи (олувчи)

Олувчининг идентификация рақами:



ПИНФЛ/СТИР

Ҳужжатнинг тури (Маълумотнома, гувоҳнома, билдиришнома ва шу кабилар)

Ҳужжатнинг матни (Давлат хизмати регламентига мувофиқ электрон давлат хизмати турига асосан шакллантирилади)






Ҳужжатни имзолаган шахс



Ф.И.О. (давлат органи раҳбари)

Ҳужжатнинг ҳақиқийлик муддати:



КК.ОО.ЙЙЙЙ (__кун)

Мазкур ҳужжат Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисидаги низомга мувофиқ шакллантирилган электрон ҳужжатнинг нусхаси ҳисобланади.


Электрон ҳужжатнинг нусхасида кўрсатилган маълумотлар тўғрилигини текшириш учун edoc.gov.uz веб-сайтига ўтинг ва электрон ҳужжатнинг ноёб рақамини киритинг ёки мобиль телефон ёрдамида QR-кодни сканер қилинг.

Ҳужжатнинг

ҳақиқийлигини

тасдиқловчи

QR-код

Диққат! Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 728-сон қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян тақиқланган.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1036-модда































Время: 0.2097
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск