ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 й. 733-сон "Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида спортчи лавозимини жорий этиш ҳамда уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2017 й.

N 733




РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СПОРТ МАҲОРАТИ

МАКТАБЛАРИ ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

БОЛАЛАР-ЎСМИРЛАР СПОРТ МАКТАБЛАРИДА

СПОРТЧИ ЛАВОЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ҲАМДА

УЛАРГА  ОЙЛИК  ИШ  ҲАҚИ  ВА  УСТАМАЛАР

БЕЛГИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3196-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини моддий қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда юксак маҳоратли спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2018 йил 1 январдан бошлаб Республика олий спорт маҳорати мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари (кейинги ўринларда спорт мактаблари деб аталади) штатлар жадвалига "спортчи" лавозими киритилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"спортчи" лавозимига Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг асосий таркибидаги спортчилар қабул қилинади;

спорт мактабларида "спортчи" лавозими бўйича штат бирликлари сони спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг аъзолари сонидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда икки ой муддатда "спортчи" лавозимига қўйиладиган талаблар, уларга ойлик иш ҳақи ва устамалар белгилаш тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб спорт мактабларида "спортчи" лавозими бўйича штат бирликларини сақлаш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.


5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Ж. Қурбонов ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.























Время: 0.1749
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск