Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 й. 740-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2017 й.

N 740



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ БЮДЖЕТДАН

ТАШҚАРИ ТАЪЛИМ ВА ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИНИНГ

МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 24 августдаги ПҚ-3242-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 сентябрдаги

740-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Хом ашё материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги низом 55-бандининг олтинчи хатбошидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 24 февралдаги 93-сон қарори 4-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарори 4-бандининг бешинчи хатбошидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пахта тозалаш саноати корхоналарида ҳисоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштириш устидан назоратни кучайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 13 ноябрдаги ПФ-3161-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 15 ноябрдаги 393-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 69-модда) 1-иловада "Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси" бўлими "Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш шўъбаси" бўлими билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:


6-илова 1-бандининг 1.3-кичик бандидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма" сўзлари "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратма" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-илованинг IV бўлими 4.1-бандининг 4.1.3-кичик бандидаги "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ажратма" сўзлари "бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига ажратма" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "2013-2016 йилларда таълим муассасаларининг чет тиллари кабинетларини замонавий ахборот-коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш)ни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 майдаги 143-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 22-сон, 283-модда) 2-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


в) тўртинчи - еттинчи хатбошилари тегишли равишда учинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси психиатрия хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 25 июлдаги 207-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 й., 30-сон, 390-модда):


а) 3-банддаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 18-банди "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ ҳўжалиги тармоғи учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга бўлган кадр тайёрлаш тизимини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 11 августдаги 222-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 33-сон, 416-модда):


4-банднинг иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг 1-банди "Тақдим этиладиган ҳужжатнинг шакли, амалга ошириш механизми" устунидаги Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат стоматология институти фаолиятини ташкил этиш ва унинг моддий-техника базасини шакллантириш, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасалари стоматология факультетларининг клиник базаларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 14 октябрдаги 287-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 42-сон, 522-модда) 9-бандининг учинчи хатбошидаги "Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида" 2014 йил 3 декабрдаги 331-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 583-модда):


3-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобига таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича дастурларни шакллантиришда уларнинг манзилли қисмига умумтаълим мактаблари учун спорт заллари қуриш лойиҳаларини киритсинлар."


11. Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2019 йиллар даврида ижтимоий, транспорт ва муҳандислик инфратузилмасини ривожлантириш билан комплекс ҳолда ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сизот сувлар сатҳини пасайтириш, Гулистон шаҳрини архитектуравий-режали қуришни тубдан янгилаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги вазифалар тўғрисида" 2015 йил 9 сентябрдаги 262-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 480-модда):


а) 7, 9 ва 10-иловаларнинг "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академлицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-илованинг "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Олий таълим муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий маҳорат спорт мактаблари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 28 январдаги 18-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2016 й., 1-сон., 7-модда) 4-бандидаги "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 21 апрелдаги 118-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2016 й., 4-сон., 27-модда) 8-бандидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасидан" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 17 январдаги 15-сон қарорида:


2-банднинг олтинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг 13 ва 36-бандлари "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Хоразм вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 17 январдаги 16-сон қарорида:


2-банднинг бешинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг "Молиялаштириш манбалари" устунида:


28-бандидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


32-банддаги "Касб-ҳунар коллежлар, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Қашқадарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 19 январдаги 20-сон қарорига 1-илованинг 40-банди "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 23 январдаги 26-сон қарорида:


2-банднинг бешинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг 23 - 26-бандлари "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 23 январдаги 31-сон қарорида:


2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-илованинг 25 - 28-бандлари "Молиялаштириш манбалари" устунидаги "Умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Фарғона вилояти ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 26 январдаги 39-сон қарорига 1-илованинг "Молиялаштириш манбалари" устунида:


17-банддаги "Молия вазирлиги қошидаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


21-банддаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 7-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик регламентининг 11-банди иккинчи хатбошидаги "Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси" сўзлари "Таълим ва тиббиёт муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 сентябрдаги

740-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 10 декабрдаги 291-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 66-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 13 июндаги 172-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 50-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг "Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 28 февралдаги 50-сон ҳамда "Халқ таълими ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 1 мартдаги 52-сон қарорлари)" 2011 йил 20 июндаги 183-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 55-модда) илованинг 18-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасини бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси этиб қайта ташкил қилиш тўғрисида" 2011 йил 21 ноябрдаги ПҚ-1645-сон қарори)" 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда) илованинг 14-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.


























Время: 0.1468
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск