Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.09.2017 й. 740-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 сентябрдаги

740-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт

муассасаларининг моддий-техника базасини

ривожлантириш жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) мақсади ва асосий вазифаларини, фаолиятини амалга ошириш ва Жамғармани бошқариш тартибини, шунингдек Жамғарманинг маблағларини шакллантириш манбаларини ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилайди.


2. Жамғарма республика таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий талабларни ва халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимли асосда ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни энг илғор ўқув, ташхис ва даволаш асбоб-ускуналари, ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарорига мувофиқ Молия вазирлиги ҳузуридаги Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ҳамда Олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси негизида ташкил этилган.


3. Жамғарма юридик шахс тузмасдан ташкил этилган.



2-БОБ. ЖАМҒАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ


4. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ҳисобланади:

Жамғармага келиб тушаётган маблағларни кейинчалик улардан қонунчиликка мувофиқ мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, олий таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасалари деб аталади), шунингдек тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) мақсадида фойдаланиш учун жамлаш;

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ мактабгача таълим муассасаларини, шу жумладан болалар суҳбатлашиш жойларини, ўйин майдончаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ва ҳудудларни ўраш ишларини молиялаштириш;

умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни, шу жумладан идоравий бўйсунувдагиларни, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шу жумладан, зарур ҳолатларда ўқув корпусларини ўқув устахоналари ва лабораториялар билан кенгайтириш, спорт заллари ва майдончаларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини барпо этиш бўйича ишларни молиялаштириш;

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ болалар мусиқа ва санъат мактабларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича ишларни молиялаштириш;

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ олий таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория корпуслари, спорт заллари ва талабалар турар жойларини ҳамда бошқа инфратузилма объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш;

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш;

замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган нормативлардан келиб чиқиб, таълим муассасаларини энг янги ўқув-лаборатория, илмий ва ишлаб чиқариш ускуналари, мусиқа чолғу асбоблари, компьютер техникаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларининг бошқа элементлари билан, шунингдек ўқув мебеллари ва асбоб-анжомлари билан жиҳозлашни (тўлиқ жиҳозлашни) молиялаштириш;

замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда, соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, диагностика ва даволаш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозлашни ҳамда доимий равишда тизимли қайта жиҳозлашни молиялаштириш;

замонавий талаблар ва белгиланган нормативлардан келиб чиқиб, болалар мусиқа ва санъат мактабларини энг янги мусиқа ва чолғу асбоблари ва махсус ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари, ўқув мебеллари ва анжомлари билан жиҳозлашни молиялаштириш;

тасдиқланган манзилли дастурларга мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларининг бино ва корпусларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича ишларни молиялаштириш.


3-БОБ. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ

ВА ТАРТИБИ


5. Қуйидагилар Жамғарма даромадларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ажратмалардан тушадиган маблағлар;

"таълим" ва "соғлиқни сақлаш" соҳаси моддалари бўйича алоҳида сатр билан ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари маблағлари;

халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари;

хайрия қилувчилар - юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар.


6. Хўжалик юритувчи субъектлар (тўловчилар) Жамғармага мажбурий ажратмаларни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланадиган тўлов объекти ва ставкаларидан келиб чиққан ҳолда йўналтирадилар.


7. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ахборот тизимида очиладиган ғазначилик ҳисоб рақамларида жамланади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ БОШҚАРИШ


8. Таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Жамғармани бошқариш кенгаши Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади.


9. Жамғармани бошқариш кенгаши:

умумий раҳбарликни амалга оширади ва Жамғармага юкланган вазифаларнинг бажарилишини ташкил қилади;

Жамғарма даромадлари барқарор шакллантирилиши, ўз вақтида молиялаштирилиши ва Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши таъминланишини доимий назорат қилади;

бевосита Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази иштирокида таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасининг ҳолати мунтазам равишда ўрганилишини, кейинчалик улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурлари шакллантирилишини ташкил этади;

таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини тасдиқлайди;

умумий тасдиқланган параметрлар доирасида, зарурат бўлганда, Жамғарма даромадлари (манбалар бўйича) ва харажатларининг прогноз параметрларига ўзгартириш ва аниқликлар киритади;

Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси фаолиятини назорат қилади;

Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик юритувчи субъектларни ва нотижорат ташкилотларни жалб қилади, шунингдек хайрия қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағларини жалб этишда Жамғармага кўмаклашади.


10. Жамғармани бошқариш кенгаши мажлислари заруратга кўра ўтказилади.

Жамғармани бошқариш кенгаши қарорлари мажлисда қатнашаётган Жамғармани бошқариш кенгаши аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолганда Жамғармани бошқариш кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


11. Жамғармани бошқариш кенгашининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари ва бошқа ташкилотлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.


12. Жамғарма маблағларини бошқариш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.

Қуйидагилар Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини ҳамда уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлаш;

Жамғармани бошқариш кенгашига даромадлар манбалари билан боғлаган ҳолда Жамғарма маблағларидан асосий йўналишлар (таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;

таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ манзилли рўйхатларининг бажарилишини таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли материалларни Жамғармани бошқариш кенгашига киритиш;

зарурат бўлганда, жойларга чиққан ҳолда, таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йиллик дастурларини шакллантиришда иштирок этиш;

Жамғарма даромадлари ва харажатларини ойма-ой тасдиқлаш, шунингдек даромадлар параметрларини минтақалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг тегишли бўлинмаларига ҳамда харажатлар параметрларини Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича Молия вазирлигининг тегишли бўлинмаларига ва ҳудудий молия органларига етказиш,

таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини молиялаштириш назарда тутилган Жамғарма маблағларининг ҳисобга олинишини таъминлаш.

Жамғарманинг ижро этувчи директори вазифалари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг мутасадди ўринбосарига юкланади.



5-БОБ. ЖАМҒАРМА ДАРОМАДЛАРИ ВА ХАРАЖАТЛАРИ

ПРОГНОЗИНИ ТАЙЁРЛАШ, КЎРИБ ЧИҚИШ

ВА ТАСДИҚЛАШ


13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогнозини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига ва ушбу Низомга мувофиқ келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаларини тайёрлаш билан боғлиқ ҳолда амалга оширилади.

14. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар йили навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Жамғармага мажбурий ажратмалар тушумлари прогнозини тайёрлайди.


15. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда жорий йил 15 июнгача кейинги йил учун Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига барча йўналишлар бўйича Жамғарма харажатлари прогнозларини, Жамғарма харажатлари бўйича бюджет сўровини ҳамда кейинги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) бўйича таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини тақдим этадилар.

15-1. Ижро этувчи дирекция:

ҳар йили 15 январгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси билан биргаликда Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган маблағларни ўтказиш жадвалини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ҳар йили август ойигача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига Ривожланиш давлат дастурларига киритилган лойиҳаларни шакллантириш ва молиялаштириш учун уч йиллик даврга маблағлар ажратиш прогноз ҳажмларини тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасига ҳар ойда тегишли ойнинг 1-санасигача бўлган муддатда навбатдаги ой учун Ривожланиш давлат дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилувчи маблағлар доирасида маблағларни ўтказиб беради.

16. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда:

таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг узил-кесил параметрларини тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилган таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш манзилли дастурлари лойиҳалари асосида шакллантиради;

кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларига киритиш учун келгуси йил таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш манзилли дастури лойиҳасини Жамғармани бошқариш кенгашига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритади.

17. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг йиллик параметрлари тасдиқлангандан кейин Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси 10 кун мобайнида Жамғарма маблағларини олувчиларни (Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идораларга, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази таълими марказига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияларига улар учун белгиланган харажатлар ҳажмларини маълум қилади.


6-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

САРФЛАШ ТАРТИБИ


18. Жамғарма маблағлари:

а) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ғазначилик бошқармаларидаги (кейинги ўринларда ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) хизмат кўрсатиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали:

таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) харажатлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига сарфланади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг алоҳида қарорларига асосан буюртмачи сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари, шунингдек тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар белгиланган олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига сарфланади;

б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида хизмат кўрсатиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига сарфланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) харажатларига сарфланади;

буюртмачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, белгиланган олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш харажатларига сарфланади;

буюртмачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар белгиланган олий таълим муассасаларини жиҳозлаш харажатларига сарфланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақлаб туриладиган илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга сарфланади.

19. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметалари асосида:

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан;

олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибга мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан;

олий таълим муассасаларини жиҳозлаш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилади;

илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар томонидан;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигида, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармаларида рўйхатдан ўтказилган смета харажатлари асосида:

таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича - тендер (танлов) савдолари асосида ва капитал қурилиш соҳасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари томонидан;

таълим муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган тендер (танлов) савдолари асосида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.


20. Таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг мақсадга мувофиқлиги, шунингдек миқдор, сифат ва етказиб бериш муддатлари бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторинги юзасидан жавобгарлик тендер (танлов) савдолари буюртмачилари - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идораларга, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига, шунингдек уларнинг ҳудудий бўлинмаларига юкланади.


21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бошқармалари таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар бўйича қатъиян харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлар доирасида ҳамда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг белгиланган тартибда тасдиқланган аниқ манзилли рўйхатларига мувофиқ харажатлар тўловини амалга оширадилар.

22. Қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича харажатларни тўлаш:

таълим муассасалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасалари бўйича - вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;

Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасалари бўйича - таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекциясининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади;

олий таълим муассасалари бўйича - таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади;

илмий-тадқиқот муассасалари бўйича - илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатлари бўйича белгиланган лимитлар доирасида ҳамда тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилган шартномалар бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачиларнинг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.

23. Шартномаларда:

қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг дастлабки икки ойи мобайнида тенг улушлар билан, қурилишнинг прогноз қилинаётган йили учун тендер (танлов) савдолари натижалари бўйича аниқланган ишлар қийматининг 30 фоизигача миқдорда аванс тўловларини амалга ошириш;

ҳар ойда, ажратилган авансни мутаносиб равишда ушлаб қолишни ҳисобга олган ҳолда, бажарилган ишлар қийматининг 95 фоизи миқдорида жорий молиялаштиришни амалга ошириш;

шартномада кўрсатилган кафолат муддати тугагач қолган 5 фоизни пудратчига тўлаш мажбурий шартлари назарда тутилади.


24. Жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатларни тўлаш:

таълим муассасалари бўйича - Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг тўлов топшириқномалари асосида Ғазначиликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тўлов топшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан;

олий таълим муассасалари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идораларнинг тўлов тўпшириқномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан амалга оширилади.


25. Шартномаларда:

шартнома умумий суммасининг камида 30 фоизи миқдорида аванс тўловини амалга ошириш;

ҳар ойда, ажратилган аванс тўловларини ушлаб қолган ҳолда, етказиб берилган товарларнинг амалдаги ҳажмидан келиб чиқиб жорий молиялаштиришни амалга ошириш мажбурий шартлари назарда тутилади.

Бунда импорт контрактлари асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тузилган шартномалар бўйича харажатлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

26. Маблағларни (шу жумладан, товарларни етказиб берувчилар, ишлар ва хизматларни бажарувчилар томонидан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларини қўллашдан олинган маблағларни) харажатларнинг тасдиқланмаган сметасисиз, шунингдек Жамғарма харажатлари прогнозида назарда тутилмаган тадбирларга ёки ҳам умуман харажатлар сметалари бўйича ва ҳам харажатларнинг алоҳида турлари бўйича сметаларда белгиланганидан ортиқча сарфлаш тақиқланади.

Пудрат ташкилотлари, товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб берувчилар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун жарима санкцияларни қўллашдан тушган маблағлар Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.


27. Жорий молия йили якунлари, шу жумладан, олдинги йилларда Жамғарма маблағлари олувчиларининг мажбуриятлари бўйича қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ манзилли рўйхатларида ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича харажатлар сметаларида назарда тутилган тўлиқ молиялаштирилмаган маблағлар Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари балансланганлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда келгуси молия йилида тўланади.


28. Жамғарманинг ҳисоб рақамларидан маблағларни ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадларга ўтказиш ва вақтинчалик олиб қўйиш тақиқланади.



7-БОБ. ЖАМҒАРМАГА МАЖБУРИЙ АЖРАТМАЛАРНИНГ

ЎТКАЗИЛИШИ ВА ТУШИШИНИ ҲАМДА ЖАМҒАРМА

МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ, ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ


29. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисидаги ҳисоботларнинг тузилиши ва ҳисобини қонунчиликда белгиланган тартибда юритади.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида ҳисобот тақдим этади.


30. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари:

Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан назоратни;

тўловчилар бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар ҳисоби юритилишини;

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланиши бўйича текширишларнинг амалга оширилишини таъминлайдилар.


31. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунидан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига ҳисобот давридан кейинги ойнинг 1-кунидаги ҳолати бўйича Жамғармага мажбурий ажратмаларнинг ҳисобланган ва тушган суммалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек вазирликлар ва идоралар бўйича мазкур ажратмалар юзасидан қарзлар тўғрисида тезкор ҳисобот тақдим этади.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан Жамғармага мажбурий ажратмалар тўловларидан маблағлар тушишига тааллуқли қўшимча маълумотларни сўраб олиш ҳуқуқига эга.


32. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари томонидан таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармаларига тақдим этилади.


33. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун ажратиладиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.


34. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига таъминланадиган тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га ажратиладиган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.


35. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари томонидан таълим муассасаларини жиҳозлашга (тўлиқ жиҳозлашга) ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармаларига тақдим этилади.


36. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар томонидан олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)га ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.


36-1. Илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар томонидан илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга ажратилган Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши бўйича ҳисоботлар ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига тақдим этилади.

37. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри молия бошқармалари - амалга оширилган харажатлар юзасидан ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 8-кунидан кечикмай Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган шакл бўйича ҳисобот тақдим этадилар.


38. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда республика минтақалари бўйича Жамғармага мажбурий ажратмалар тушумларидан Жамғарма даромадлар прогнозининг бажарилиши ҳолатини таҳлил қилади ҳамда даромадларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тушишига салбий таъсир кўрсатган аниқланган омиллар асосида уларни бартараф этишга доир қўшимча чора-тадбирлар кўради.


39. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


40. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекциясининг, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар - илмий-тадқиқот муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишлар ҳамда тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида;

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармаларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг - таълим ва тиббиёт муассасаларига ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникаси, мебеллар ва бошқа анжомларнинг амалда етказиб берилганлиги ҳамда тўланган маблағлар, шунингдек уларнинг бошланғич ҳужжатларга (счёт-фактураларга) ва амалда бажарилган ишларга (хизматларга) мувофиқлиги тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари асосида Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилганлиги юзасидан мониторингни амалга оширади.

41. Жамғарма маблағларидан тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ қатъиян мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгарлик Жамғарма маблағларини олувчилар - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" тегишли инжиниринг компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Қурилиш бўйича бирлашган дирекцияси, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси, шунингдек илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тегишли буюртмачилар ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари раҳбарлари зиммасига юкланади.


8-БОБ. ЖАМҒАРМАНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ

ЭТИШ ВА ТУГАТИШ


42. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.



















































Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск