Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.09.2017 й. 740-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 сентябрдаги

740-сон қарорига

2-ИЛОВА



Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш,

реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш

ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги

дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, тасарруфида олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш доирасида ташкилий тартиботларни ва уларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини, шунингдек, функциялари ва вазифаларини регламентлайди.

2. Туман (шаҳар) мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари:

таълим муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини тизимли асосда доимий ўрганадилар;

келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим муассасалари, шунингдек, келгуси йилда қурилиши, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган мактабгача таълим муассасалари рўйхатини ҳар йили 1 мартгача аниқлайдилар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармаларига, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармаларига киритадилар.

3. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикасида Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари таълим ва тиббиёт муассасалари бинолари, инфратузилма объектларининг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда доимий ўрганиб борадилар.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари (туман (шаҳар) мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари томонидан тақдим этилган рўйхат асосида), Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари, Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бўлинмалари ҳар йили 1 апрелгача келгуси йилда реконструкция қилиниши, мукаммал таъмирланиши ва жиҳозланиши (тўлиқ жиҳозланиши) керак бўлган таълим ва тиббиёт муассасаларининг дастлабки рўйхатини аниқлайдилар ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига киритадилар.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари билан ҳар йили 5 апрелгача, таълим ва тиббиёт муассасаларининг тақдим этилган дастлабки рўйхатлари асосида таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурларини шакллантириш бўйича ишчи гуруҳлар тузилади.

Ишчи гуруҳлар таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри мактабгача таълим бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри халқ таълими бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маданият бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри жисмоний тарбия ва спорт бошқармаларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармаларининг, Қурилиш вазирлиги Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияларининг, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий иқтисодиёт бошқармаларининг, шунингдек, молия органларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари киритилади.

6. Ишчи гуруҳлар таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда ҳар бир таълим ва тиббиёт муассасаси биноларининг амалдаги техник ҳолатини ва уларнинг моддий-техника жиҳатидан таъминланганлигини, шунингдек ўқув корпусларининг ўқув устахоналари ва лабораториялари ташкил этиш билан кенгайтиришга бўлган эҳтиёжини, спорт заллари ва майдончалари, бошқа инфратузилма объектлари ташкил этилишини ҳамда уларнинг тегишли асбоб-ускуналар ва анжомлар, шунингдек лаборатория, ташхис, даволаш ускуналари ва бошқа тиббий аппаратлар, махсус мебель ва анжомлар билан жиҳозланишини ҳисобга оладилар.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили 1 июнгача Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг дастлабки дастурларини тақдим этадилар.

8. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг тақдим этилган дастлабки дастурларини ўрганадилар, зарурат бўлганда, жойнинг ўзига борган ҳолда уларни аниқлаштирадилар ҳамда ҳар йили 15 июнгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига вилоятлар ва объектлар бўйича таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастурини тақдим этадилар.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 15 майгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг кейинги йил учун дастлабки манзилли дастурини тақдим этадилар.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 15 майгача Жамғарманинг ижро этувчи дирекциясига илмий-тадқиқот муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг кейинги йил учун дастлабки манзилли дастурини тақдим этадилар.

Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан биргаликда ҳар йили 15 июнгача, зарурат бўлганда, жойига борган ҳолда, манзилли дастур лойиҳаси параметрларини аниқлаштирадилар.


10. Таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашнинг манзилли дастурларини шакллантиришда бинолар томини таъмирлаш, иссиқлик тизими, электр ва сув таъминоти, шунингдек ҳудуднинг ташқи чегарасини ўраш ҳамда санитария хоналарининг техник ҳолатини техник талабларга мувофиқлаштириш бўйича иш турлари инобатга олинади.


11. Таълим ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг ҳар йилги дастурларини шакллантиришда улардан ҳар бирининг техник ҳолати, моддий-техника жиҳатидан амалда таъминланганлиги, сменалилиги ва ўқувчилари сони ҳисобга олинади ҳамда ўқув-лаборатория ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, мебеллар, спорт анжомлари, ўқитишнинг мультимедий воситалари, компьютер техникаси, шунингдек тиббиёт ускуналари ва бошқа асбоб-ускуналарнинг асоссиз равишда ҳисобдан чиқарилишига йўл қўйилмайди.


12. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Жамғармага тушаётган маблағлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда, тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган таклифларни ҳисобга олган ҳолда таълим, илмий-тадқиқот ва тиббиёт муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) дастурининг якуний параметрларини шакллантиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси ривожланиш давлат дастурларни лойиҳаси киритилиши билан боғланган муддатларда кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Жамғармани бошқариш Кенгашига киритади.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.




































Время: 0.1675
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск