ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.09.2017 й. 741-сон "Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.09.2017 й.

N 741



ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА

ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИГА

ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон қарорига мувофиқ, дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш бўйича ягона талабларни белгилаш ва аниқ механизмларни жорий этиш, мувозанатлаштирилган импортни таъминлаш ва маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг дорихоналарда муомалада бўлишининг статистика ҳисоботи шаклини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

тегишли ҳудудларни аниқлаган ҳолда ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг дорихоналарда муомалада бўлишининг электрон тизимини уч ой муддатда эксперимент тариқасида жорий этсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, дорихоналар 2018 йил 1 январдан бошлаб ҳар чоракда муомалада бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари бўйича ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1038-модда




























Время: 0.2248
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск