ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Дорихона муассасалари. Дори-дармонлар ва тиббий мақсадлар учун белгиланган буюмлар /

Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.09.2017 й. 741-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 18 сентябрдаги

741-сон қарорига

ИЛОВА



Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт

буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


дори воситалари - касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган доривор моддалар (субстанциялар) ва ёрдамчи моддалар асосида олинган воситалар, доривор моддалар (субстанциялар), дори препаратлари;


тиббиёт буюмлари - касалликларнинг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва даволаш, шунингдек одам организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган буюмлар;


ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмлари - ижтимоий аҳамиятга эга ва атрофдагилар учун хавф туғдирадиган касалликларнинг олдини олиш ҳамда даволаш учун талаб юқори бўлган ва аҳоли, тиббиёт ташкилотлари томонидан кўп фойдаланиладиган, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлайдиган Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг рўйхатига киритилган дори воситалари ва тиббиёт буюмлари;

ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ёки тиббиёт буюмларига ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж - касалланиш даражаси, беморлар сони, даволаш курслари ва бошқа мезонларни инобатга олган ҳолда, маълум бир вақтда беморлар эҳтиёжини таъминлаш учун зарур дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг Даволаш-профилактика муассасаларининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси томонидан битта тиббиёт муассасаси доирасида аниқланадиган ўртача миқдори;


ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ёки тиббиёт буюмларига бўлган йиғма эҳтиёж - республика аҳолисининг эҳтиёжларини таъминлаш учун зарур бўлган дори воситалари ёки тиббиёт буюмларига эҳтиёжни умумлаштириш асосида Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизими доирасидаги ўртача миқдори;


ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ёки тиббиёт буюмларига бўлган ҳақиқий эҳтиёж - тегишли ҳудуддаги даволаш-профилактика муассасаларининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси ва дорихоналар томонидан ўтган йилда (йилларда) дори воситалари ёки тиббиёт буюмларининг ҳудуд кесимида ҳақиқий истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқиладиган миқдори;


халқаро патентланмаган ном (ХПН) - дори воситасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан унга дори воситаси фаол субстанциясининг қисқартирилган номини бериш йўли билан идентификациялаш;


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасасининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаш-профилактика муассасасида ташкил этиладиган ва ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаб чиқадиган ва тасдиқлайдиган, уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ҳамда қўллашни назорат қиладиган комиссия;


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этиладиган ва Асосий дори воситалари, ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари рўйхатларини қайта кўриб чиқиб, ушбу рўйхатлардаги дори воситалари ва тиббиёт буюмларига республиканинг йиллик эҳтиёжини тасдиқлайдиган, шунингдек уларни харид қилиш, ҳисобга олиш, тақсимлаш ҳамда уларнинг қўлланишини назорат қиладиган комиссия.


3. Дорихоналар ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни товарнинг номенклатура бўйича қолган миқдорини ҳисобга олиш, электрон базага киритилган рецептларни ва товар чекларини ҳисобга олиш асосида унинг ҳақиқатдан сотилгани ҳақидаги маълумотлар бўйича аниқлайди. Агар электрон маълумотлар базаси мавжуд бўлмаса, дорихоналар ходимлари ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари тўғрисидаги ахборотни бундай дори воситаларини бериш ҳақидаги маълумотлардан товар чекларига қараб олади. Ушбу маълумотлар асосида ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг дорихоналарда муомалада бўлиши тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича республика комиссиясига ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларининг муомалада бўлиши ҳақидаги маълумотларни ҳар чоракда тақдим этади.



2-БОБ. ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА ДОРИ

ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИГА

ЭҲТИЁЖНИ ҲИСОБЛАШ


5. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари таркибига кирадиган наркотик ва психотроп моддаларга бўлган эҳтиёж Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиш тартибини белгилаб берувчи низомларни тасдиқлаш тўғрисида" 2003 йил 29 октябрдаги 472-сон қарорига мувофиқ бир йилда 1000 нафар аҳолига наркотик ва психотроп моддалар истеъмолининг нормаларидан (наркотик моддаларнинг тиббиёт мақсадлари учун сарфланадиган рухсат этилган нормалари) фойдаланган ҳолда аниқланади.

Ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Э = Н х С/1000, бунда,


Э - бир йилда ушбу дори воситасига нисбатан эҳтиёжнинг рухсат этилган энг кўп миқдори;

Н - бир йилда 1000 киши учун ушбу дори воситасига бўлган норматив эҳтиёж;

С - ҳудуд аҳолисининг сони.

Наркотик ва психотроп моддаларга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлашда дорихона омборлари, даволаш-профилактика муассасалари ва дорихоналардаги препаратнинг тоза модда бўйича ҳисоб-китоб қилинган захираси эътиборга олинади.

Истеъмол қилиниши нормалаштириладиган ва қуйидагиларга риоя этилганда бериладиган дори воситаларининг ҳисоблаб чиқилган эҳтиёжига зарур тузатишлар киритилишига рухсат этилади:

буюриш қоидаларига қатъий амал қилинганда;

тайинлаш қоидаларига риоя этилганда;

ижтимоий дорихоналардан бериш қоидаларига риоя этилганда;

препаратнинг йил давомидаги ҳақиқий сарфлангани ҳақида маълумот бўлганда.


6. Ўзига хос (айрим касаллик қўзғатувчиларига нисбатан самарали ёки организмнинг баъзи аъзоларига алоҳида таъсир қилувчи) ва кенг таъсир доирасига эга (турли касалликларнинг олдини олиш ва даволаш, шунингдек организм функционал тизимларининг бир хил кўриниш ва турли этиологияга эга турли бузилишларида қўлланиладиган симптомик препаратлар) дори воситаларига бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш ўзига хос ва кенг таъсир кўрсатувчи ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари учун мўлжалланган.

Ўзига хос ва кенг таъсир кўрсатувчи ижтимоий аҳамиятга эга дори воситаларига бўлган эҳтиёж мутахассислар учун мўлжалланган услуб ёрдамида аниқланади. Асосини муайян турдаги касаллик ҳақидаги маълумотлар, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, клиник протоколлар (даволаш схемаси ва препаратлар сони) ташкил этадиган ушбу услуб ҳар бир турдаги препарат учун алоҳида ҳисобланади.

Йиллик ҳисоблаб чиқилган эҳтиёж қуйидаги формула бўйича аниқланади:


Э = С х С х Б, бунда,


Э - препаратга бўлган йиллик эҳтиёж;

С - бир беморга бир марталик даволаш курси учун препарат сарфи;

С - бир беморда бир йилда ўтказиладиган даволаш курслари сони (мавжуд бўлганда);

Б - даволаш учун ушбу препарат қўлланиладиган беморлар сони (касалланиш).


7. Мутахассислар томонидан дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни ҳисоблашда амбулаторияда ва шифохонада даволанишга бўлган эҳтиёж ҳақидаги маълумотлар ҳисобга олинади. Амбулаторияда ва шифохонада даволанадиган беморлар бўйича маълумотларни соғлиқни сақлаш тизимининг статистика органлари тақдим этади. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжнинг якуний ҳисоб-китоби талабни тўлиқ қондириш ва мавжуд қолдиқлар ҳисобга олиниб, улардан ҳақиқатдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларга асосланади.


8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва маслаҳатчилари эҳтиёжни қуйидаги маълумотларни эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб чиқади:

касаллик тўғрисида статистика маълумотлари;

касалланиш эҳтимоллиги;

аниқ бир касалликни даволашга мўлжалланган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини қўллаш самарадорлиги;

дори воситасининг касалликни даволашда асосий ёки ўринни босувчи препарат сифатида қўлланиши;

дори воситаси ва тиббиёт буюмининг жамият соғлиғини сақлашдаги аҳамияти;

дори воситалари билан даволашнинг даволаш схемаларини ўз ичига оладиган батафсил баёни;

даволаш давомийлиги;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, клиник протоколлари.


9. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни аниқлашда қуйидагилардан фойдаланилади:

ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари;

клиник протоколлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг аҳоли сони, жинси ва ёш таркиби, 1000 нафар аҳолининг шифохонада даволаниш даражаси, тегишли йўналиш бўйича даволанган беморлар сони, асосий ва айрим касалликлар билан касалланиш даражаси бўйича маълумотлари.


10. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёж ҳар бир ном бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади ва бунда уларнинг дори воситалари гуруҳларига мансублиги (истеъмол қилиниши нормаланадиган, махсус таъсирга эга, кенг таъсир доирасига эга) эътиборга олинади. Шунингдек бу борада кўрсатиладиган тиббий хизматлар даражаси, даволаш профилактика муассасасида дори воситаларининг мавжудлиги, ҳудуддаги касалланиш ва эпидемиологик вазият ҳақида маълумотлар, даволанган беморлар сони, ўтган йилда дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг ҳақиқий истеъмоли ҳам ҳисобга олинади.



3-БОБ. ИЖТИМОИЙ АҲАМИЯТГА ЭГА ДОРИ

ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИГА

ЭҲТИЁЖНИ АНИҚЛАШ БОСҚИЧЛАРИ


11. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади ва қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

I босқичда даволаш-профилактика муассасасининг врачи ушбу муассасанинг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тасдиқланган номдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига мувофиқ белгиланган даврда беморларни таъминлаш учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари, шунингдек тиббиёт буюмларига ҳисоблаб чиқилган эҳтиёжни тақдим этади;

II босқичда даволаш-профилактика муассасасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси режалаштирилаётган йил учун даволаш-профилактика муассасаси бўйича эҳтиёжни умумлаштиради, таҳлил қилади ва йиғма эҳтиёжни тасдиқлайди ҳамда уни Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади;

III босқичда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси даволаш-профилактика муассасаларининг ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжини таҳлил қилиб, тегишли ҳудуднинг уларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжини шакллантиради ва тасдиқлайди. Тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига республиканинг йиллик эҳтиёжини шакллантириш учун юборилади.


12. Республиканинг ҳудудлар (чораклик) маълумотларига асосланган йиллик эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мутахассислари ва маслаҳатчилари эҳтиёжлари билан таққосланади.


13. Республиканинг йиллик эҳтиёжи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси мажлисида шакллантирилади, унга тузатишлар киритилади ва тасдиқланади ҳамда Даволаш муассасалари ва аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни тизимли асосда назорат қилиш бўйича республика комиссиясига топширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжнинг сифатли ва ўз вақтида аниқланиши, эҳтиёжни шакллантириш бўйича шахсий жавобгарлик даволаш-профилактика муассасалари ва дорихоналар раҳбарлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг бошлиқлари зиммасига юкланади.






Низомга

ИЛОВА



Ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари

ва тиббиёт буюмларига эҳтиёжни аниқлаш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

I босқич

Даволаш-профилактика муассасасининг врачи


        

1. Даволаш-профилактика муассасасининг врачи тасдиқланган номдаги дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмларига мувофиқ белгиланган даврда беморларни таъминлаш учун зарур бўлган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари, шунингдек тиббиёт буюмларига эҳтиёжни ҳисоблаб чиқади.


2. Эҳтиёж даволаш-профилактика муассасасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этилади.

         


1; 2) ҳар йили

(15 майгача)









II босқич

Даволаш-профилактика муассасасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси


       

1. Даволаш-профилактика муассасасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси тегишли даволаш-профилактика муассасаси бўйича режалаштирилаётган йилга йиғма эҳтиёжни умумлаштиради, таҳлил қилади ва тасдиқлайди.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига тақдим этади.

       


1; 2) ҳар йили, эҳтиёж олинган кунда бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

(1 июнгача)









III босқич

      

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссияси

         


       

1. Даволаш-профилактика муассасаларидан тушган ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари ва тиббиёт буюмларига бўлган эҳтиёжни таҳлил қилади, тегишли ҳудуднинг ҳақиқий эҳтиёжини шакллантиради ва тасдиқлайди.


2. Тегишли ҳудуд бўйича ҳақиқий эҳтиёж Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий фаолият кўрсатадиган комиссиясига республиканинг йиллик эҳтиёжини шакллантириш учун юборилади.

       


1; 2) ҳар йили, ҳудудлардаги даволаш-профилактика муассасалари эҳтиёжи олинган кунда бошлаб 20 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

(20 июнгача)



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 25 сентябрь, 38-сон, 1038-модда









































Время: 0.2140
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск