ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2017 й. 745-сон "Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2017 й.

N 745




БОШҚАРУВ КАДРЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАЙТА

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШГА ДОИР НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тингловчиларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда Академия деб аталади) бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларини 2015/2016 ва 2016/2017 ўқув йилларида якунлаган битирувчилар учун бериладиган давлат намунасидаги сертификат 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларини 2015/2016 ва 2016/2017 ўқув йилларида муваффақиятли якунлаган битирувчиларга давлат намунасидаги сертификатлар берилишини таъминласин.


3. Академиянинг бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига 2017/2018 ўқув йилида:

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган бир йиллик курсларга 60 нафар (шундан 40 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва 60 фоизи тўлов-контракт асосида);

ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган тўрт ойлик курсларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 100 нафар тингловчи ўқишга қабул қилинсин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Академияда магистратурага ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган тўрт ойлик курсларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ходимлари қабул қилинади ҳамда ушбу курсларга белгиланган қабул квотасидан ташқари қўшимча қабул тўлов-контракт асосида амалга оширилади.


5. Академия ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи бошқа таълим муассасалари ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандарти (Асосий қоидалар)га бир ой муддатда мувофиқлаштирсинлар.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

745-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг

Давлат герби


O`zbekiston Respublikasi


Qayta tayyorlash haqida


SERTIFIKAT


QT N 000000

   

       


(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20___ yil _________________dan 20___ yil ________________________ gacha


da

(Qayta tayyorlash ta`lim muassasasining nomi)


       

soatga mo`ljallangan

(Qayta tayyorlash kursining nomi)


qayta tayyorlsh kursida ta`lim olib,



mavzusida bitiruv ishini

Davlat attestatsiya komissiyasida


bahoga himoya qildi va qayta tayyorlash o`quv kursini muvaffaqiyatli tamomladi



Muhr o`rni

Rektor




       

         




Sana


Qayd raqami


Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги сертификатнинг

ТАВСИФИ


Қайта тайёрлаш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч пушти рангда босиб чиқарилади.

Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.

Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI" ва "Qayta tayyorlash haqida SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.

Сертификат:

босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули;

ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;

нақшли растр;

ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;

махсус қоғозлар;

ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.





























Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск