Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Олий таълим /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг "Давлат бошқаруви" магистратура мутахассислиги бўйича Давлат таълим стандарти (ЎзР ВМ 19.09.2017 й. 745-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

745-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг

"Давлат бошқаруви" магистратура мутахассислиги бўйича

ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ


1-БОБ. АСОСИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур давлат таълим стандарти Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида"ги, "Стандартлаштириш тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида" 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида" 1998 йил 5 январдаги 5-сон ва "Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида" 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг "Давлат бошқаруви" магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандарти" (кейинги ўринларда ДБ ММ ДТС деб аталади) таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлган давлат, хўжалик ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштиришга қодир кадрлар салоҳиятини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) томонидан ишлаб чиқилган.


3. ДБ ММ ДТС - бошқарув кадрларини тайёрлашнинг асосий қоидаларини, таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифалари ва турларини, ўқув режаси, фанлар дастурлари, малакавий амалиёт ва стажировка мазмунига қўйиладиган умумий талабларни, ўқув режа тузилмасини, шунингдек кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш тартиби ва механизмини белгилайди.


4. ДБ ММ ДТС ўқув жараёнини тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар (магистратура мутахассисликлари учун малака талаблари, ўқув режаси, ўқув фанлари дастурлари, амалиёт ва стажировка дастурлари, академик қоидалар ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.


5. Мамлакатни ривожлантириш стратегиясининг устувор вазифалари, жамиятдаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация қилиш, фан-техника ва технология ютуқлари, бошқарув кадрларини тайёрлашда замонавий усул ва воситаларни қўллаш, хорижий тажриба бошқарув кадрларига қўйиладиган талабларни такомиллаштиришга асос бўлиб хизмат қилади.


6. ДБ ММ ДТСини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:

О`z DSt 1.0:1998. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар;

ЎзРСТ 1.8-94. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Амал қилинадиган ҳужжатларни ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;

О`z DSt 1.9-1995. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби.



2-БОБ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР


7. Мазкур давлат таълим стандартида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


давлат бошқаруви - оммавий эҳтиёж ва манфаатларни қондириш мақсадида жамиятнинг турли соҳаларида ташкиллаштириш, тартибга солиш, раҳбарлик, назорат ва ижрочиликка қаратилган қонуности фаолият;


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) - мамлакатда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, фуқаролик жамияти институтларини изчил ривожлантириш, иқтисодиётни бошқариш тизимини либераллаштиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш вазифаларини замонавий талаблар даражасида ҳал этишга лаёқатли бўлган давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони асосида ташкил этилган олий таълим муассасаси;


малакавий амалиёт - ўқув режасидаги фанлар бўйича эгалланган назарий билимларни амалий ўзлаштириш ҳамда раҳбарлик кўникма ва малакаларини ривожлантириш мақсадида тингловчиларнинг бошқарув фаолияти билан уйғунлашган турли даражадаги ташкилотларда фаолият юритиши, шунингдек магистрлик диссертацияси бўйича зарур маълумотларни йиғиши учун ўтказиладиган ўқув жараёнининг таркибий қисми;


стажировка - ўқув режасидаги фанлар бўйича эгалланган назарий билимларни амалий ўзлаштириш ҳамда раҳбарлик кўникма ва малакаларини ривожлантириш мақсадида Академия магистрининг асосий иш жойида ёки таклиф этилаётган лавозим бўйича фаолият юритиши, шунингдек магистрлик диссертацияси бўйича якуний илмий-амалий тадқиқот олиб бориш учун ўтказиладиган ўқув жараёнининг таркибий қисми;


кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш - ўқитиш мазмуни ва натижаларининг ДБ ММ ДТС талабларига мувофиқлигини текшириш;


ўқитиш муддати - тингловчи томонидан ўқув режаси ва фанлар дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат;


ўқитиш сифатини назорат қилиш - тингловчининг билим савиясини текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш;


ўқув йили - бир таълим курсини якунлашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври;


ўқув режаси - магистратура мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат;


ўқув семестри - ўқув йилининг ярмини ташкил этувчи ўзаро боғланган фанларнинг ёки амалиётнинг маълум мажмуини ўзлаштиришга мўлжалланган ва улар бўйича якуний назорат ёки ҳисоботлар ҳимояси билан тугалланадиган қисми;


ўқув фани - фан, маданият, техника, ишлаб чиқариш, шунингдек, давлат, хўжалик ва жамият бошқарувининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими;


ўқув фанлари блоки - ўқув режасининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ мақсад ва вазифаларга эришиш учун давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий қисми;


ўқув фани дастури - таълим мазмуни, унинг магистрлар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган норматив ҳужжат;


якуний давлат аттестацияси - магистр даражасига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ҳолда, маълум талаб ва тартиботлар воситасида (фанлар бўйича давлат аттестацияси ва магистрлик диссертацияси ҳимояси) магистр томонидан олий таълим ўқув режаси ва дастурларининг бажарилиши сифатини баҳолаш.



3-БОБ. ТАЪЛИМНИ СТАНДАРТЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАР

ТОИФАСИ ВА ТУРЛАРИ


8. ДБ ММ ДТС қуйидагиларни ўз ичига олади:

зарварақ (титул);

мундарижа;

бошқарув кадрларини тайёрлашнинг норматив ҳаволалари ва асосий тушунчалари;

таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифалари ва турлари;

ўқув режаси ва фанлар дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар;

малакавий амалиёт ва стажировка мазмунига қўйиладиган умумий талаблар;

ўқув режа тузилмаси;

кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш.


9. Магистратура мутахассислигининг давлат таълим стандарти, ўқув режа ва фанлар дастурлари таълим жараёнини ташкил этувчи норматив ҳужжатлар ҳисобланади.



4-БОБ. ЎҚУВ РЕЖА ВА ФАНЛАР ДАСТУРЛАРИ

МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН

УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


10. Академияда магистратура мутахассислигининг ўқув режаси ва фанлар дастурлари мазмуни таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлган бошқарув кадрларини тайёрлашнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштиришга қодир салоҳиятли кадрларни тайёрлашга қаратилган чуқур назарий ва амалий билимлар беришни назарда тутган ҳолда шакллантирилади.


11. Магистратура мутахассислиги ўқув режаси тингловчи томонидан қуйидаги мажбурий блоклар (умумметодологик ва мутахассислик фанлари) ўзлаштирилишини назарда тутади:

давлат бошқарувининг таянч фанлари;

бошқарувда мутахассислик фанлар;

ихтисослик фанлари (ҳар бир ихтисослик бўйича алоҳида);

факультатив курслар.

Ўқув фанлари блоки доирасида жойлардаги амалий машғулотлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Ўқув режасида магистрларнинг асосий иш жойидаги бошқарув фаолияти билан уйғунлашган ташкилотларда малакавий амалиётни ўташи, асосий иш жойида ёки таклиф этилаётган лавозим бўйича стажировка ўташи белгиланади.

Ўқув режасидаги фанлар дастурларида ўқув фанларининг долзарб масалалари ва муаммолари бўйича магистрнинг мустақил таълим олиши назарда тутилади.

Ўқув режа ва фанлар дастурлари республика ва ҳудудларнинг иқтисодиёти, ижтимоий тармоқлари ҳамда бошқа соҳаларида давлат ва жамият бошқаруви учун муҳим бўлган назарий ва амалий билимларни замонавий педагогик ва ахборот технологиялари бўйича чуқур билим, амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришга қаратилиши лозим.

Ўқув режа ва фанлар дастурлари фан, техника, иқтисодий ва ижтимоий соҳа, давлат ва хўжалик бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда янгилаб турилиши лозим.

Ўқув режа ва фанлар дастурлари бошқарув кадрларини тайёрлашда зарур бўлган тизимли ёндашувни амалга ошириш, ўқув жараёни машғулотларини ташкил этишда фаол ва интерфаол ва тренинг (аниқлик ва ноаниқлик шароитида бошқарув қарорларини қабул қилиш, ўйинлар назарияси, турли вазиятли масалаларни кўриб чиқиш ва ҳ.к.) усулларни қўллаш, тингловчиларда бошқарув кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида аудиториядан ташқари сайёр дарсларни ташкил этиш, фан дастурида кўзда тутилган мавзуларни чуқур ўрганиш мақсадида жойларда машғулотлар олиб боришни назарда тутиши лозим.

Магистрларда билим, кўникма ва малакаларни тўлиқ шакллантириш учун ўқув режа ва фанлар дастурларидаги ўқув фанлари маъруза, семинар, амалий машғулот, суҳбат, илмий мунозаралар ва тренинг шаклида ташкил этилиши назарда тутилади.

12. Ўқув режадаги фанлар блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар:

а) Давлат бошқарувининг таянч фанлари:

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича билимлар берилиши;

давлат, хўжалик ва жамият бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асослари бўйича билимларни шакллантириши;

хорижий мамлакатлар давлат бошқарувининг хусусиятлари ва ижобий тажрибаси бўйича билимларни шакллантириш;

бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлашда адолат, қонунийлик ва интизомни қарор топтириш бўйича кўникмаларни шакллантириши;

бошқарувнинг замонавий усулларига, стратегик режалаштириш, таҳлилий фикрлаш ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича менежмент ҳамда иқтисодиётга доир билимларни таъминлаши;

давлат бошқарувида ахборот технологиялардан фойдаланиш ва "электрон ҳукумат" тизимини жорий этиш натижасида давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар кадрларида замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш бўйича билимларни шакллантириши;

бошқарув кадрларида этика, лидерлик ва нутқ маданияти асослари бўйича билимларни эгаллаш орқали нотиқлик санъати ривожлантирилишини таъминлаши;

бошқарув кадрларининг халқаро музокаралар ва раҳбарлик мулоқотларида хорижий тилни қўллаш бўйича керакли билимларни таъминлаши лозим.

б) Бошқарувда мутахассислик фанлари:

мамлакатда макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш зарурияти, иқтисодиётни тартибга солишнинг замонавий механизмлари, макроиқтисодий даражада монетар, фискал ва бошқа усуллардан ташаббускорлик ҳамда етакчиликда фойдаланиш тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириши;

тегишли соҳа давлат бошқаруви мутахассислиги учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;

бошқарув фаолиятида таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлишни таъминлаши;

мамлакатда бандлик сиёсатини амалга оширишда ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва молиялаштириш йўналишларида мақбул ечимларни топиш юзасидан кўникмаларни шакллантириш;

бошқарув фаолиятида фойдаланиладиган билимлар базасини яратиш, жамлаш ва уларни раҳбарлик лавозимларида қўллаш бўйича кўникмаларни ривожлантириши;

давлат молиясини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш жараёнларини акс эттирувчи дастурий маҳсулотларни эгаллаш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириши;

жамоат ташкилотларини бошқариш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган билим ва кўникмаларни ривожлантириши;

бошқарув соҳасида тадқиқот ишларини бажариш, раҳбарлик фаолиятида бошқарув қарорларини қабул қилишда тизимли ёндашиш борасидаги билимлар, амалий маҳоратларни оширишни назарда тутиши лозим.

в) Ихтисослик фанлари:

ихтисослик фанларининг таркиби ва уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлар, фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, шунингдек, кадрлар буюртмачилари ҳисобланган давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви органлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Академия Кенгаши томонидан тасдиқланади.

г) Факультатив курслар:

мамлакатда турли соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмун-моҳияти бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган факультатив курслар ва уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар Академия Кенгаши томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ ВА СТАЖИРОВКА

МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


13. Академия тингловчиларининг малакавий амалиёти ва стажировкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчиларининг малакавий амалиёт ва стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом асосида ташкил этилади.


14. Малакавий амалиёт:

бошқарув соҳасидаги назарий билимлар асосида бошқарув кўникма ва малакаларини шакллантиришни;

индивидуал изланиш ва таҳлилий хулосалар асосида бошқарув қарорларини қабул қилишга, мустақил ишлашга ўрганишни;

ўқув режа ва фан дастурларини амалий ўзлаштириш ҳамда раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида магистрнинг бошқарув фаолияти билан уйғунлашган турли даражадаги ташкилот ва корхоналарда раҳбарга ёрдамчи сифатида фаолият юритишни;

магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича зарур маълумотлар йиғишни таъминлаши лозим.


15. Стажировка:

магистрлик диссертациясини якунлаш учун илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, назарий ва амалий билимларни чуқурлаштиришни;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида бошқарув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништиришни;

стажировка объектида мутахассислиги доирасида тизимли изланиш ва ностандарт вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилиш малакасини, амалий касбий ва илмий-тадқиқот компетенцияларни шакллантиришни;

ўқув режа ва фан дастурларини амалий ўзлаштириш ҳамда раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида тингловчининг асосий иш жойида ёки таклиф этилаётган лавозим бўйича раҳбарга референт-маслаҳатчи сифатида фаолият юритишни таъминлаши лозим.



6-БОБ. ЎҚУВ ЮКЛАМАСИНИНГ ТУЗИЛМАСИ


16. Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат қилиб белгиланади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш шакли аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми ҳафтасига - 36 соат қилиб белгиланиши мумкин. Қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.


17. Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда ўқув режа ва фан дастурининг умумий ҳажми 2 йиллик ўқув даври учун ҳафталик ўқув юкламалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

Фаол ва интерфаол шаклларда ўтказилаётган машғулотларнинг улуши дастурнинг асосий мақсади, тингловчилар контингенти хусусиятлари ва муайян фан мазмуни билан аниқланади. Тингловчиларнинг академик гуруҳлари (поток) учун маъруза соатлари аудиторий вақтининг 40 фоизидан ошмаслиги зарур. Фан мавзуларининг камида 25 фоизи (умумий юклама ҳажмига нисбатан) мустақил таълим тарзида ўзлаштирилиши лозим.

Ўқиш муддати 2 йил бўлганда ўқув жараёни 92 ҳафтани ташкил этади.

Таълим дастурини ўзлаштириш жараёнида курсларнинг айрим муаммо ва масалалари бўйича тингловчиларнинг мустақил ишлари кўзда тутилиши лозим.

Таълим дастурини ўзлаштиришда айрим мустақил таълим усуллари ҳам кўзда тутилади.


18. Назарий таълим ҳажми магистратура мутахассислиги йўналишларига қараб қуйидаги тарзда фанлар блоклари бўйича тақсимланади:

Давлат бошқарувининг таянч фанлари - 33 - 38% гача;

Бошқарувда мутахассислик фанлар - 33 - 38% гача;

Ихтисослик фанлар - 18 - 23% гача;

Факультатив курслар - 8 - 12% гача.


1 курс


2 курс


Жами


Ўқув

жараё-

ни

Назарий таълим


32

8

40

Амалиёт

ва илмий

фаолият

Магистрлик диссертациясини ҳимояга тайёрлаш


-

2

2

Малакавий амалиёт ва стажировка


14

22

36

Аттестация


3

8

11


Жами



49

40

89

Таътил



3

-

3

Жами



52

40

92

19. Академия магистратура мутахассисликлари тингловчиларининг илмий тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш тартиби тегишли қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда Академия Кенгаши томонидан тасдиқланади.



7-БОБ. КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ СИФАТИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


20. Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

босқичли назорат - ўқув режасига мувофиқ равишда ўқув фанлари доирасида тингловчилар ўртасида тест-синовларини, ёзма, оғзаки имтиҳонларни, кафедралар томонидан берилган лойиҳа ишини ишлаб чиқишни ҳамда ташқаридан жалб этилган мутахассислар ёрдамида суҳбатларни ташкил қилиш;

сиртқи назорат - магистратура тингловчиларини узоқ муддатли (бир йилгача) ишлаб чиқариш амалиёти ва стажировкаларини самараси ва сифатини таъминлаш мақсадида узлуксиз устоз-раҳбар мулоқотини ўрнатиш;

масофавий назорат - ўқув режасига мувофиқ ўқув фанлари доирасида масофавий таҳсил оладиган тингловчиларни кафедралар ва бўлимлар томонидан назорат қилиш;

давлат-жамоатчилик назорати - ваколатли давлат органи, жамоат ташкилотлари, кадрлар буюртмачилари томонидан олиб бориладиган назорат;

якуний давлат назорати - давлат бошқаруви мутахассисликлари бўйича уларнинг ўқув режасига мувофиқ равишда ўқув фанлари бўйича давлат аттестацияси ва магистрлик диссертация ҳимояси.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.














































Время: 0.1630
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск