ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (ЎзР ВМ 19.09.2017 й. 745-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

745-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини

қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун

масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув

курсларини ташкил этиш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Масофадан ўқитиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малакани ошириш курслари (кейинги ўринларда масофавий курслар деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув дастурларини мустақил ўзлаштириши асосида амалга оширилади.


3. Масофавий курслар онлайн (масофадан туриб реал вақт режимида видеомаърузаларни, маслаҳатларни, назорат турларини олиб бориш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимларда ташкил этилади. Мазкур курсларнинг сифати ва самарадорлигининг доимий назорати Академия Ўқув-услубий бўлими электрон мониторинг тизимида қайд этилади ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги таъминланади.


4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларининг масофавий курсларда ўқиши давлат гранти ва шартнома асосида амалга оширилади.


2-БОБ. МАСОФАВИЙ КУРСЛАРНИНГ

АСОСИЙ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


5. Масофавий курсларни ташкил этишнинг асосий мақсади тингловчиларнинг ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил ўқиши ва изланишини замонавий таълим технологиялари асосида рағбатлантиришдир.


6. Масофавий ўқитиш шаклининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларига замонавий таълим технологияларини кенг жорий этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларига асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малакани ошириш ўқув дастурларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўзлаштириш имкониятини яратиш, мустақил таълимни рағбатлантириш.



3-БОБ. МАСОФАВИЙ КУРСЛАРГА ТИНГЛОВЧИЛАРНИ

ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини масофавий курсларга қабул қилиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюртмасига мувофиқ амалга оширилади.


8. Масофавий курслар бошланишидан 3 кун олдин тингловчиларга Академия Ўқув-услубий бўлими томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади. Тингловчилар ўзига берилган логин ва парол ёрдамида "Масофавий курслар" бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади.

Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади.

Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади.

9. Масофавий курс давомида тингловчи курсларни ташкил этиш ва ўтказиш режасига, ўқиш давомийлиги (келишув асосида)га амал қилиши, шунингдек онлайн ва оффлайн режимидаги таълим жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши талаб этилади.


10. Масофавий курсларда тингловчининг фаолияти тасдиқланган график асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

онлайн кириш тест синови - курс бошида тингловчиларнинг тегишли қайта тайёрлаш ва малакани ошириш йўналиши бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун ташкил этилади;

тингловчиларга "Масофавий курслар" тизимидаги ресурслар (мустақил таълим учун тақдимотлар, ўқув, аудио ва видео материаллар)дан фойдаланишга рухсат берилади.

11. Йўналиш ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш кетма-кетлиги Ўқув-методик бўлим томонидан белгиланади. Бунда тингловчи ўқув фанлари мазмунини электрон таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда мустақил ўзлаштиради.

12. Масофавий курсларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режасидаги ўқув фанлари бўйича онлайн маърузалар (вебинар) ташкил этилади.

13. Онлайн маърузалар (вебинарлар) ўтказилишидан 3 кун олдин тизимда Ўқув-методик бўлим томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.

14. Тингловчининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун курс давомида тингловчи ўқув режасидаги ҳар бир фан мавзулари бўйича ассесмент (жорий назорат) топшириқларини бажаради.

Ассесмент топшириқлари ҳар бир фан мавзулари тўлиқ ўзлаштирсагина (56 % дан ошса) навбатдаги мавзуга ўтади ва уларни муваффақиятли топширган тингловчиларга навбатдаги фанларни ўзлаштиришга рухсат берилади.

Ассесмент топшириқлари тест ёки профессор-ўқитувчи томонидан текшириб баҳоланадиган вазифа тарзида берилиши мумкин.

Ўқув режасидаги барча фанлар бўйича тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари уларнинг электрон рейтинг дафтарчасида қайд этилиб борилади.

15. Курс давомида тингловчиларга буюртмачилар эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ўқув режаларидаги фанлар бўйича маърузалар, маслаҳатлар онлайн ёки оффлайн шаклда, махсус режа асосида ташкил этилади.


16. Битирув иши мавзуси тингловчи томонидан тизимдаги мавжуд мавзулар доирасида ихтиёрий танланади ва Академиянинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори буйруғи билан тасдиқланади. Битирув ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.


17. Масофавий курсларда тингловчиларнинг амалиёти (стажировка) тингловчи фаолият кўрсатаётган ташкилотнинг тегишли йўналиш тузилмалари базасида, белгиланган тартибда амалга оширилади.

Раҳбар кадрларнинг малакавий амалиёти Академиянинг амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотларни ташкил этиш бўлими орқали шакллантирилади ва назорат қилинади.

Амалиёт якунлари бўйича тингловчининг ҳисоботи ва натижалари қайд этилган баённома кўчирмаси тасдиқланган ҳолда тизимнинг тегишли қисмига илова қилинади.


18. Оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовлари масофавий курс дастури доирасида тайёрланган саволлар асосида, белгиланган режа бўйича ташкил этилади.

Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.

Бунда тингловчиларга оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли марказларда, белгиланган вақтда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг якунида ўтказиладиган тест синовларида қатнашаётган бошқа тингловчилар билан биргаликда топширишга рухсат берилади.

19. Масофавий курс давомида тингловчининг жорий (ассесмент баллари, электрон портфолио кўрсаткичлари ва амалиёт натижалари) ва оралиқ назорат (чиқиш тести) турлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари Академия Бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультети тизимида қайд этиб борилади.

20. Масофавий курсларда ўқиш давомийлиги белгиланган режа асосида амалга оширилади. Бунда курсларнинг ўқув дастурларини тўлиқ ўзлаштирган, жорий ва оралиқ назорат топшириқларига ажратилган максимал баллнинг 56 фоизидан юқори балл тўплаган тингловчиларга якуний аттестацияга киришга рухсат берилади.


21. Агар тингловчи узрли сабабларга кўра якуний аттестацияга кела олмаса, унга такрорий аттестациядан ўтиш муддатидан келиб чиққан ҳолда кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида якуний назоратга киришга рухсат берилади.

Белгиланган муддат давомида курсларнинг ўқув дастурларини ўзлаштирмаган тингловчилар масофавий курслардан ўтмаган ҳисобланади.



4-БОБ. МАСОФАВИЙ КУРСЛАР ТИНГЛОВЧИЛАРИ

БИЛИМИНИ ЯКУНИЙ БАҲОЛАШ


22. Масофавий курслар тингловчиларини якуний баҳолаш тегишли йўналишлар бўйича Академияда ташкил этиладиган имтиҳон комиссиялари томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


23. Масофавий ўқитиш жараёнида юзага келадиган низолар Академия Кенгаши томонидан ҳал этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.














































Время: 0.2227
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск