ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш / Ижтимоий соҳа /

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги Концепцияси (ЎзР ВМ 19.09.2017 й. 746-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

746-сон қарорига

1-ИЛОВА



Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

якунларини сарҳисоб қилишнинг янги

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.


2. Ушбу Концепциянинг асосий мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат:

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари "қуйидан - юқорига" ҳамда "юқоридан - қуйига" тамойили асосида ўтказилади. Яъни, кун тартибидаги масала ва муаммолар маҳалла - туман (шаҳар) - вилоят - республика тамойилига кўра шакллантирилади;

шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича "йўл хариталари" туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари "йўл хариталари"ни ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади, ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини тинглаш амалиёти жорий этилади. Туман ҳокимлиги ваколатидан ташқари бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига (кейинга ўринларда ҳудудлар деб аталади), мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади;

туманлардан (шаҳарлардан) шакллантирилган ва туман (шаҳар) ваколатидан ташқари бўлган муаммолар бўйича "йўл хариталари" Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари томонидан тасдиқланади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳри Кенгашлари "йўл хариталари"ни ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади, ижроси юзасидан масъуллар ҳисоботини тинглаш амалиёти жорий этилади. Ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органларига ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади;

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудлар маълумотлари ва ўзлари аниқлаган муаммолар асосида шакллантирилган "йўл хариталари"ни тасдиқлайди. Мазкур "йўл хариталари"даги муаммоларнинг ижросини ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича тегишли маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари туманлар (шаҳарлар), ҳудудлар ва давлат ва хўжалик бошқаруви органлари маълумотлари ва ўзлари аниқлаган муаммолар асосида шакллантирилган "йўл хариталари"ни тасдиқлайди. Мазкур "йўл хариталари"даги муаммоларнинг ижросини ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилади;

Вазирлар Маҳкамаси туманлар (шаҳарлар), ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколати доирасидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ҳудудларга тегишли топшириқ беради. Яъни, "қуйидан - юқорига" тамойили асосида шакллантирилган масала ва муаммоларнинг ижроси ва амалий назорати "юқоридан-қуйига" тамойили асосида таъминланади.



2-БОБ. ТУМАНЛАР (ШАҲАРЛАР)НИНГ АСОСИЙ

МУАММОЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, МАСЪУЛЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИ


3. Туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

туманда (шаҳарда) маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича тасдиқланган режаларнинг ижро этилиши ҳамда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш;

туман (шаҳар) миқёсида экспорт салоҳиятини янада ошириш ва ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар;

тумандаги мавжуд ишсизлик муаммоларини ҳал этиш, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш масалалари;

туманда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари, ички йўл ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда инфратузилма объектларининг (мактаб, боғча ва спорт объектларининг) аҳволи;

аҳолини уй-жой билан таъминлаш ва уларни сифатли қуриш масалалари;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган дастурлар ижросини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баёнлари ижросини таъминлаш.

Юқорида қайд этилганлардан ташқари, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторлардаги мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан қўшимча масалалар ҳам киритилади.


4. Туман (шаҳар) ҳокими, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг туман (шаҳар) раҳбарлари - туманлар (шаҳарлар) ва маҳаллалардаги асосий муаммоларни шакллантириш ва уларни бартараф этишга масъул ҳисобланади.


5. Шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича "йўл хариталари" туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланиб, ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилинади.

Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашларида туман (шаҳар) ҳокими, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг туман (шаҳар) раҳбарлари ушбу Концепциянинг 3-бандида келтирилган муаммоларнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериш амалиёти жорий этилади.


6. Туманлар (шаҳарлар)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳисоботида ушбу Концепциянинг 3-бандида келтирилган асосий муаммоларнинг ижроси ва натижаси акс этади.

Шунингдек, ҳисоботда ҳар бир амалга оширилган ишнинг ёки ҳал этилган муаммонинг натижавийлиги ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда таҳлиллар келтирилади. Яъни, ушбу ишнинг амалга оширилиши ёки муаммонинг ҳал этилиши аҳолига қандай фойда келтирганлиги изоҳланади. (Масалан, ишга туширилган корхона қанча маҳсулот ишлаб чиқарди, қанча экспорт қилинди, қанча ишчи ўрни яратилди, маҳаллий бюджетга қанча қўшимча солиқ тушди ва бошқалар).


7. Туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида тасдиқланган "йўл хариталари"нинг ўз вақтида бажарилишига ва масъулларнинг иш фаолиятига холис баҳо берилади.


8. Туман (шаҳар) ҳокимлиги, туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳисоботни ("йўл хариталари"нинг ижроси), шунингдек, ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни ҳудудларга, мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади.



3-БОБ. ҲУДУДЛАР (ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ,

ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИ)НИНГ АСОСИЙ

МУАММОЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, МАСЪУЛЛАР

ВА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИ


9. Ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)ни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

ҳудудий ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари бўйича тасдиқланган режаларнинг ижро этилиши ҳамда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш;

ҳудудлар миқёсида экспорт салоҳиятини янада ошириш ва ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар;

ҳудудларда мавжуд ишсизлик муаммоларини ҳал этиш, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш масалалари;

ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалалари, ички йўл ва сифатли ичимлик сув билан таъминлаш ҳамда инфратузилма объектларининг (мактаб, боғча ва спорт объектларининг) аҳволи;

шаҳар марказларида кўп қаватли уйлар қурилиши ва қишлоқ жойларда аҳолини уй-жой билан таъминлаш;

ҳудудларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва ҳудудда инвестицион муҳитни янада яхшилаш;

ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баёнлари ижросини таъминлаш;

ушбу Концепциянинг 8-банди асосида ва бошқалар.

Юқорида қайд этилганлардан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган секторлар томонидан ҳам қўшимча муаммолар аниқланади.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий тузилма раҳбарлари - ҳудудлардаги асосий муаммоларни шакллантиришга ва уларни бартараф этишга масъул ҳисобланади.


11. Шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича "йўл хариталари" Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланиб, ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилинади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳудудий тузилма раҳбарларининг ушбу Концепциянинг 9-бандида келтирилган муаммоларнинг ижроси юзасидан ҳисобот бериши амалиёти жорий этилади.


12. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳисоботида ушбу Концепциянинг 9-бандида келтирилган асосий муаммоларнинг ижроси ва натижаси акс этади.

Шунингдек, ҳисоботда ҳар бир амалга оширилган ишнинг ёки ҳал этилмаган муаммонинг натижавийлиги ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда таҳлиллар келтирилади. Яъни, ушбу ишнинг амалга оширилиши ёки муаммонинг ҳал этилиши аҳолига қандай фойда келтирганлиги изоҳланади. (Масалан, ҳудудда ичимлик сув билан таъминланганлик даражаси қанчага ошди, кимлар бундан манфаатдор бўлди ва бошқалар).


13. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари йиғилишларида тасдиқланган "йўл хариталари"нинг ўз вақтида бажарилишига ва масъулларнинг иш фаолиятига холис баҳо берилади.


14. Ҳудудлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан тасдиқланган ҳисоботларни ("йўл хариталари"нинг бажарилишини), шунингдек ваколатидан ташқарида бўлган ва ҳал этилмаган муаммолар бўйича маълумотларни мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборади.



4-БОБ. ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ ОРГАНЛАРИНИНГ

АСОСИЙ МУАММОЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ, МАСЪУЛЛАР

ҲАМДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИНИНГ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИ


15. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзларига тегишли мавжуд муаммоларни туман (шаҳар) ва ҳудудлар бўйича муҳокама қилиш;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига тегишли қисми бўйича белгиланган вазифалар ижросини таҳлил этиш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

ушбу Концепциянинг 8 ва 14-бандлари асосида.


16. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари - тармоқ ва соҳадаги асосий муаммоларни шакллантириш ва ҳал этиш бўйича масъул ҳисобланади.


17. Шакллантирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича "йўл хариталари" давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг биринчи раҳбари томонидан тасдиқланиб, унинг бажарилиши давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Ҳайъат йиғилишларида ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилинади.


18. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳисоботида ушбу Концепциянинг 15-бандида келтирилган асосий муаммоларнинг ижроси ва натижалари акс эттирилади.

Шунингдек, ҳисоботда ҳар бир амалга оширилган ишнинг ёки ҳал этилган муаммонинг натижавийлиги ва самарадорлигини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда таҳлиллар келтирилади. Яъни, мазкур ишнинг амалга оширилиши ёки муаммонинг ҳал этилиши аҳолига қандай фойда келтирганлиги изоҳланади. (Масалан, ишга туширилган инвестиция лойиҳасининг иқтисодиётга таъсири, қанча қўшимча маҳсулот ишлаб чиқарилди, экспорт ҳажми қанчага ошди, қанча аҳоли иш билан таъминланди ва шу кабилар).


19. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳисоботи, шунингдек ваколатидан ташқарида бўлган ва Концепциянинг 15-бандида келтирилган ҳал этилмаган муаммолар ва уларнинг ечими юзасидан тегишли таклифлар биринчи раҳбар томонидан тасдиқланиб, Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун юборилади.



5-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ КОМПЛЕКСЛАРИ

БЎЙИЧА АСОСИЙ МУАММОЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

МАСЪУЛЛАР ҲАМДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЯКУНЛАРИНИНГ

ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИ


20. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

Комплекс таркибига кирувчи тегишли тармоқ ва соҳалар бўйича белгиланган кўрсаткичларнинг ижросини батафсил таҳлил қилиш;

республика ҳудудлари бўйича ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг Комплексга тааллуқли топшириқларининг ижросини кенг қамровли таҳлил қилиш, тегишли ҳисоботларни эшитиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида ҳар бир ҳудудлар бўйича Комплекс таркибига кирувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларига берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда туман (шаҳар)лар, ҳудудлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ваколатида ҳал этилмаган муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ қарорлар қабул қилиш.


21. Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари раҳбарлари - Комплексдаги асосий муаммоларни шакллантириш ва уларни ҳал этишга масъул ҳисобланади.


22. Концепциянинг 20-бандида келтирилган муаммоларни самарали ва ўз вақтида ҳал этиш бўйича "йўл хариталари" Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси раҳбарлари томонидан тасдиқланиб, ҳар чоракда камида бир марта муҳокама қилинади.


23. Муҳокама натижалари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси комплекслари ваколатидан ташқарида бўлган муаммолар ҳисобот шаклида Комплекс раҳбари томонидан тасдиқланиб, Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига кўриб чиқиш учун киритилади.



6-БОБ. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИДА

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЯКУНЛАРИНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШ


24. Вазирлар Маҳкамаси ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишда қуйидаги йўналишлардаги асосий муаммолар шакллантирилади:

республикада макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижроси, яъни ялпи ишлаб чиқариш ҳажми, инфляция даражаси, давлат бюджети ижроси ҳамда экспорт ва импорт масалалари;

республика ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда ҳар бир ҳудуд ва туман бўйича ижрони таъминлаш юзасидан ҳисоботларни эшитиш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзларига тегишли масалалар юзасидан ҳудудлар ва туманлар бўйича ҳисоботларини эшитиш;

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарларининг тармоқлар бўйича ҳисобот бериши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи мобайнида ҳар бир ҳудуд бўйича берилган топшириқлар ижросини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорлар, фармойишлар ва баёнлар ижроси юзасидан ҳисоботларни эшитиш.


25. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ишчи орган - Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларидаги асосий муаммоларни шакллантириш, улар ижросини қатъий назоратга олиш ва натижаси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида ҳисобот беришга масъул ҳисобланади.


26. Вазирлар Маҳкамаси йиғилишлари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказилади ҳамда қарор қабул қилинади, қабул қилинган қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.



















































Время: 0.1596
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск