ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида корхоналар ва лойиҳалар бўйича ҳужжатлар / Электротехника саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.05.2001 й. 226-сон "Андижонкабель" акциядорлик жамиятини хорижий инвестор иштирокида акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.05.2001 й.

N 226


"АНДИЖОНКАБЕЛЬ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОР

ИШТИРОКИДА АКЦИЯЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Корхоналарни хорижий инвесторлар иштирокида якка тартибдаги лойиҳалар бўйича хусусийлаштириш дастурига мувофиқ ҳамда "Андижонкабель" акциядорлик жамиятини замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш, кабель ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиясини жорий этиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун хорижий инвестицияларни жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотишда тендер савдолари ўтказиш бўйича давлат комиссияси (Ў.Т.Султонов)нинг тендер натижаларига кўра "Андижонкабель" акциядорлик жамияти акциялари пакетининг 51 фоизини хорижий инвестор  "Фариаль" очиқ акциядорлик жамияти (Россия Федерацияси)га 1151 минг АҚШ долларига сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Хорижий инвестор  “Фариаль” акциядорлик жамияти:

2001-2002 йилларда “Андижонкабель” акциядорлик жамиятига кабель маҳсулоти янги турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун асбоб-анжомлар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материаллар етказиб бериш тарзида 2 млн АҚШ долларигача миқдорда  қўшимча инвестиция қўйиш;

2002 йилда “Андижонкабель” акциядорлик жамияти ишлаб чиқараётган маҳсулотлар турларини кенгайтириш ва миқдорини кўпайтириш, унинг ҳар йилги экспортини 5 млн АҚШ доллари миқдоригача етказиш;

2002 йилда “Андижонкабель” акциядорлик жамиятида автомобилларни ва “Ўзавтосаноат” уюшмаси ҳамда “Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг” компанияси корхоналари ишлаб чиқараётган бошқа техникани комплектлаш учун ҳар йили 45-50 минг километр турли хил симлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мажбуриятини олиши маълумот учун қабул қилинсин.


3-4. Махфий.


5. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

2001 йилда “Андижонкабель” акциядорлик жамиятини мис катанкаси қолдиқ миқдорини “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси корхоналарида қайта тақсимлаш ҳисобига 350 тонна мис катанкаси билан таъминлашни назарда тутсин;

2002 йилдан бошлаб моддий балансларда “Андижонкабель” акциядорлик жамиятига ҳар йили мис катодлари учун 3500 тонна миқдорида квота ажратилишини назарда тутсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда “Андижонкабель” акциядорлик жамиятини техника билан қайта жиҳозлаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг 2001 йилги инвестиция дастурига киритсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов














Время: 0.1539
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск