Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонасининг Устави (ЎзР ВМ 22.06.2001 й. 262-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 22 июндаги

262-сон қарорига

4-ИЛОВА


Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонасининг

УСТАВИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонаси (кейинги ўринларда "ўрмон хўжалиги" деб юритилади) давлат аҳамиятига эга бўлган ўрмонларда ўрмон хўжалигини юритувчи корхона ҳисобланади.

Ўрмон хўжалиги юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкига эга ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб беради, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва амалга ошириши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.


2. Ўрмон хўжалиги белгиланган тартибда хўжалик ҳисобидаги фаолиятни амалга оширади, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва сотишни, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишни ҳамда ўрмондан қўшимча равишда фойдаланишни ташкил этади, шартномалар бўйича кўкаламзорлаштириш ишларини бажаради.

Ўрмон хўжалиги Тошкент вилояти ҳокимлиги ихтиёрига қарайди, уни бевосита Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи бошқаради.

Ўрмон хўжалиги ўз фаолиятини "Ўрмон тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа қонун ҳужжатларига, Тошкент вилояти ҳокимлигининг фармойишлари ва қарорларига, Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи буйруқларига ва мазкур Уставга мувофиқ амалга оширади.

"Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида", "Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ ўзига қарашли ҳудудларга бандитлар тўдалари кириб келиши ва жойлашиб олишининг олдини олиш бўйича қўриқлаш ва режим ишларини Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Мудофаа вазирлигининг ҳудудий органлари ва бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.


4. Ўрмон хўжалиги олдинга қўйилган вазифалар Инспекторларнинг ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди.

Ўрмон хўжалиги ходимларининг қуролли хизмат қилиши, қуролни сақлаш, бериш ва қўллаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.


5. Ўрмон хўжалиги банкларда ҳисоб рақамларига, ўз номи ёзилган муҳр ва штампга эгадир.


6. Ўрмон хўжалигининг давлат тилидаги тўлиқ номи: "Бурчмулла ўрмон хўжалиги корхонаси", рус тилида: "Бурчмуллинскоое лесохозяйственное предприятие".

Почта манзили: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Бурчмулла қишлоғи.



II. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


7. Қуйидагилар ўрмон хўжалигининг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўзига қарашли ҳудудда ўрмон хўжалигига доир барча зарур тадбирларни бажариш ҳамда ўз хизмат вазифаларини бажариш даврида маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда Давлат чегараси қўриқланишига кўмаклашиш;

фан ва илғор ишлаб чиқариш тажрибаси ютуқларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этишда қатнашиш;

ўрмонни тиклаш ва иҳота ўрмонзорлари барпо этиш тадбирларини бажариш;

ўзига қарашли ҳудудда ва мулкчилик шаклларидн қатъи назар бошқа хўжаликлар ерларида шартномалар бўйича тоғ қияликлари ва жарликларда эрозияга қарши дов-дарахтлар барпо этиш ишларини ташкил этиш;

дори-дармон ва озиқ-овқат ўсимликлари, ёрдамчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш ва кўпайтириш ишларини ташкил этиш;

ўрмонларни ёнғиндан, ўзбшимчалик билан кесишдан ва бошқа ўрмон тўғрисидаги қонунлар бузилишидан қўриқлашни, ўрмонларни ўрмон зараркунандалари ва касалликларидан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўрмонни муҳофаза қилишни такомиллаштириш.



III. ЎРМОН ФОНДИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

ЎРМОНЛАРНИ ТУЗИШ ВА ЎРМОНЛАРНИ

КЎПАЙТИРИШ


8. Ўрмон хўжалиги қуйидаги ишларни амалга оширади:

ўрмон хўжалиги ҳудудида ва ўзига қарашли участкаларда ўрмон фондини ҳисобга олиш, навбатдаги ўрмон тузилишига тайёргарлик ишлари бажарилишини ташкил этиш, амалга оширилаётган ишлар ўрмон тузилиши ва ўрмонларни тадқиқ этиш қоидаларига мувофиқлигини мунтазам равишда текшириш ва кўрсатиб ўтилган ишларни қабул қилиш, шунингдек табиий ресурслар ҳолатини ҳисобга олиш ва баҳолаш;

ўрмонларнинг ҳолатини яхшилаш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, ушбу мақсадда парвариш қилиш учун ўрмонларник кесиш ва санитария кесишларини, ўрмонни кесилгандан кейин қолдиқлар ва ахлатлардан тозалаш ишларини олиб бориш, шунингдек ўрмон-мелиорация ишларини (қуритиш, суғориш), ўрмонларнинг сувни қўриқлаш ва бошқа ҳимоя функциялари ҳолати сақлаб қолиниши ва яхшиланиши тадбирларини ўтказиш;

ўрмон хўжалиги тўғри юритилишини таъминлаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланилиши, ўрмонни тиклаш, ўрмонларни парвариш қилиш ва уларнинг унумдорлигини ошириш, эрозияга қарши иҳота дарахтлари барпо этиш ишларини амалга ошириш;

дарахт уруғчилиги ва ўрмон питомниклари ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш;

дарахт-бута навлари уруғлари тайёрлашни таъминлаш, ҳам ўз эҳтиёжлари учун, ҳам сотиш учун экиш материали етиштириш;

ўрмон хўжалиги ҳудудида ва ўзига қарашли участкаларда пичанзорлар ва яйловлардан белгиланган тартибда фойдаланишни ташкил этиш ва бошқа қўшимча фойдаланишларни ташкил этиш, тегишли назоратни амалга ошириш;

ўрмон хўжалиги томонидан ўрмонда дарахт кесиш ишларини амалга оширишда тайёрланган, шунингдек дарахт тайёрлаш ва олиб чиқишнинг амалдаги қоидалари бузилганлиги учун дарахт тайёрловчилардан олиб қўйилган ҳамда ўрмон хўжалиги ихтиёрига берилган ёғочни белгиланган тартибда сотиш.


9. Бандитлар тўдаларини тугатишга доир махсус операциялар ўтказилиши даврида ўрмондан фойдаланиш ўрмон хўжалиги ходимлари хавфсизлигини таъминлашга ва махсус операция вазифаларини бажаришга йўналтирилади.


10. Ўрмон хўжалиги, агар буни санитария ҳолати, дарахтлар ва бутазорлар талаб этса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган ўрмонда дарахт кесиш қоидаларига мувофиқ дарахтларни санитария тартибида кесади. Ўрмон хўжалигида иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши туфайли келиб чиққан ишлаб чиқариш-техник зарурият тақозо этган ҳолларда дарахтлар ва бутазорлар кесилишига йўл қўйилиши мумкин. Бундай кесиш амалга ошириладиган жойлар ва унинг ҳажми Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан тасдиқланади.


11. Ўрмон хўжалиги:

овлаш-саноат фаунаси қўриқланишини, овлаш қоидалари ва муддатларига риоя этилишини назорат қилади, броконьерларга қарши курашади, ўрмон хўжалиги ҳудудида овчилик хўжалиги бўйича тадбирларни амалга оширади;

экология соҳасида илмий-тадқиқот ишларини, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ҳолатини ўрганишни амалга оширади, ўрмон хўжалигининг табиат алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудида биологик хилма-хиллик сақлаб қолинишига доир халқаро лойиҳаларни амалга оширади;

ўрмон хўжалиги ҳудудида барча овчилик тадбирлари ўтказилиши устидан назорат қилади.



IV. УМУМХЎЖАЛИК ТАДБИРЛАРИ


12. Ўрмон хўжалигининг бинолари, иншоотлари, асбоб-ускуналари ва транспорт воситаларини тўғри сақлаш ва улардан фойдаланиш ишлаб чиқариш ва турар жой бинолари, ўрмон кордонлари, кичик кўприклар, ёнғин миноралари қурилиши ва уларни таъмирлашнинг, ўрмон йўлларини зарур тартибда қуриш ва сақлашнинг, меҳнатни муҳофаза қилишни таъминлашнинг, техника хавфсизлиги қоидаларига ва ишлаб чиқариш санитариясига риоя қилишнинг тасдиқланган лойиҳалари ва сметаларига мувофиқ ўтказилади.

13. Ўрмон хўжалиги ўрмон хўжалигининг ходимларига ишлаб чиқариш малакасини оширишни, ушбу мақсадлар учун курс тадбирлари ва техник ўқишлар ўтказилишини таъминлайди ҳамда ўрмон хўжалиги ходимлари уй-жой майдони ва маданий-маиший шарт-шароитлар билан таъминланишига кўмаклашади.


14. Ўрмон хўжалиги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ёғоч-тахтадан белгиланган тартибда ва хўжалик асосида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва уларни сотиш, ўрмон хўжалигида моллар бош сонини ўзи озуқа билан таъминлаши асосида ёрдамчи хўжалик юритиш, ўрмон хўжалиги ресурслари ва чиқиндиларини тайёрлаш, олиб чиқиш ва тегишли шартномалар бўйича етказиб бериш;

дам олувчилар ва сайёҳларнинг ўрмон хўжалиги ҳудудига киришига белгиланган тартибда рухсат бериш;

дам олувчилар ва сайёҳларни жойни ўзгартириш йўналишлари, санитария нормаларига мувофиқ дам олиш жойлари билан таъминлаш ҳамда уларнинг ўрмон хўжалигида белгиланган қоидаларига риоя қилишлари устидан назорат қилиш;

мол боқишдан тушган маблағларни белгиланган тартибда ўз ҳисоб рақамларига ўтказиш, ўрмон тўғрисидаги қонунлар талаблари бузилганлиги учун зарарни қоплаш.


15. Ўрмон хўжалиги ходимлар, сайёҳлар ва дам олувчилар учун нормал маиший шароитлар яратиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олади ва сотади.


16. Ўрмон хўжалиги шартномага мувофиқ бошқа ердан фойдаланувчилар ҳудудида қумлар, жарликларни мустаҳкамлаш, ўрмонзорлаштириш бўйича далани ҳимоя қилиш ишларини амалга оширади.


17. Ўрмон хўжалиги ерларининг давлат, жамоат эҳтиёжлари ва бошқа эҳтиёжлар учун ердан фойдаланувчиларга берилиши белгиланган тартибда амалга оширилади.



V. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ БОШҚАРИШ


18. Ўрмон хўжалиги директори ўрмон хўжалигига бевосита раҳбарлик қилади, унинг икки нафар ўринбосари бўлади.


19. Ўрмон хўжалиги директори вилоят ҳокимлиги билан келишган ҳолда Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи бош директорининг буйруғи билан тайинланади.


20. Директор ўринбосарлари, бош бухгалтер Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи бош директори билан келишган ҳолда ўрмон хўжалиги директорининг буйруғи билан тайинланади ва ишдан бўшатилади.


21. Ўрмон хўжалиги директори мазкур Устав асосида иш кўриб ўрмон хўжалигига раҳбарлик қилади ва ўрмон хўжалиги маблағлари ва мол-мулкини қонунда белгиланган тартибда тасарруф этади, ўрмонлар ва мол-мулк қўриқланиши, ҳисоботлар ўз вақтида тақдим этилиши, ўрмон хўжалигида смета, молия, шартнома ва меҳнат интизомига риоя этилиши учун жавоб беради.


22. Ўрмон хўжалиги директорига қуйидагилар юкланади:

Угом-Чотқол Давлат миллий табиат боғи бош директори томонидан тасдиқланадиган ўрмон хўжалиги ходимларининг лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқиш (вазифаларни тақсимлаш);

ўрмон хўжалиги тадбирлари ва бошқа тадбирлар бажарилишини ташкил этиш;

ўрмон хўжалигининг мол-мулки, асбоб-ускуналари, моддий бойликлари ва бошқа бойликлари қўриқланишини ташкил этиш;

ўрмон хўжалиги ходимларини белгиланган тартибда ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш;

шартномалар тузиш;

ўрмон хўжалиги номидан банк муассасаларида барча молиявий ва пул операцияларини содир этиш;

ўрмонларни қўриқлашни ташкил этиш, айбдорларни жавобгарликка тортиш учун ўрмон хўжалиги ҳудудидаги ҳуқуқбузарликларни текшириш ва материалларни белгиланган тартибда тегишли органларга бериш;

давлат органларида, суд органларида ва бошқа муассасалар ва жамоат ташкилотларида ўрмон хўжалиги манфаатларини ифодалаш.


23. Директор ўринбосари - бош ўрмончи ўрмон хўжалигида барча ишлаб чиқариш ишлари тўғри ташкил этилиши ва ўтказилиши, ўрмон кадастри бўйича ҳисобга олиш юритилиши, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, илғор тажриба жорий этилиши, механизмлардан зарур даражада фойдаланилиши, ўрмон хўжалигида ўрмонларни қайта тиклаш ва қўриқлаш бўйича белгиланган барча тадбирлар ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради.


24. Ўрмон хўжалиги директори ўринбосари:

режим-қўриқлаш тадбирлари ўтказилиши, кадрлар тўғри танланиши ва жой жойига қўйилиши, ўрмонни қўриқлаш инспекторлари иши ташкил этилиши, профилактика ва чегара полосалари дов-дарахтлар ва бутазорлардан тозаланиши;

қурол-яроғ, ўқ-дорилар сақланиши ва улар тўғри қўлланилишини таъминлаш, ўрмон хўжалиги ходимлари формали кийим-бош алоқа воситалари, махсус анжомлар ва ҳоказолар билан таъминланиши учун жавоб беради.


25. Муҳандис-механик ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш бўйича ўрмон хўжалигининг техник раҳбари сифатида тегишли ишлаб чиқариш вазифалари бажарилиши, механизациялаштириш ишлари белгиланган нормалар ва қоидаларга риоя этган ҳолда тўғри ташкил этилиши ва ўтказилиши, механизмларнинг сақланиши ва улардан оқилона фойдаланиш, илғор тажриба ва фан ютуқлари жорий этилиши учун жавоб беради.



VI. ЎРМОНЧИЛИК


26. Ўрмончилик ўрмон хўжалигининг ишлаб-чиқариш ҳудуди қисми ҳисобланади. Ўрмончи катта инспекторга қуйидагилар юкланади:

ўрмон хўжалигининг ишлаб чиқариш режасига мувофиқ ўрмон хўжалиги ҳудудида ўрмон хўжалиги ишлари ва бошқа ишларни амалга ошириш, ўрмонларни ёнғинлар, ўрмонларни бузишлар ва броконьерликдан қўриқлаш, балиқ овлаш ташкилотларига ёрдам бериш, дарахт тайёрловчилар иши устидан назорат қилиш, дарахт кесиш жойларини белгилаш ва тайёрланган ёғоч-тахтани топшириш, ишлаб чиқаришни юритишда хўжаликлар ва ташкилотларга ёрдам бериш;

ўрмон чегара зоналари қўриқланиши учун жавобгарлик;

дарахт кесиш чипталарига асосан ва улар доирасида дарахт кундаларини ташкилотларга ва алоҳида фуқароларга бериш;

белгиланган товар-моддий бойликлар, мол-мулк ҳисобини юритиш.


27. Ўрмончи ўрмончилик ишига раҳбарлик қилади ҳамда ўрмончиликка юкланган вазифалар ташкил этилиши ва бажарилиши, мол-мулк, асбоб-ускуналар, моддий бойликлар ва ўрмончиликнинг бошқа бойликлари сақланиши учун жавоб беради.



VII. ЎРМОНЛАРНИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ

ҲУДУДИНИ ҚЎРИҚЛАШ


28. Ўрмон хўжалиги ўрмонлар ва ҳудудни қўриқлашга доир қуйидаги ишларни юритади:

ўрмон ёнғинларига қарши барча зарур ёнғинга қарши чораларни амалга оширади;

ўрмонларни ўзбошимчалик билан кесиш, шикаст етказиш ва бошқа ўрмонни бузишлардан қўриқлайди, маҳаллий аҳоли ўртасида ўрмонларни қўриқлаш масалалари бўйича тушунтириш ишлари олиб боради;

ўрмонларни зарарли ҳашаротлар ва касалликлардан ҳимоя қилади, ушбу мақсадларда тегишли санитария-соғломлаштириш тадбирлари ўтказади, ўрмон фонди ерларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, улардан фойдаланиш, уларга иморатлар қуриш, уларни шудгорлаш тўғрисида белгиланган тартибда ахборот беради;

ўрмон хўжалиги ҳудудида чегара белгилари қўриқланишини амалга оширади ва чегаралар, ўрмон сўқмоқлари, ёнғинга қарши ҳандақлар қазилишини тасдиқлайди;

ўрмон хўжалиги ҳудудини унга бандитлар тўдалари ёриб киришидан қўриқлашни таъминлайди;

тасдиқланган экология дастурлари асосида ўрмон хўжалигининг табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг асосий йўналишларини ҳамда ўзига қарашли ҳудудда уларнинг амалга оширилишини белгилайди;

атроф муҳитнинг ҳолати ва қўриқланиши, ўрмон хўжалиги ҳудудида унумдор ерлар, сувлар, ўрмонлар, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсидан оқилона фойдаланилиши ва уларнинг тикланиши устидан идоравий назоратни амалга оширади;

айрим фуқаролар, ўрмон хўжалиги ҳудудида жойлашган барча ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар томонидан табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар талабларига, табиатдан фойдаланиш нормалари ва қоидаларига риоя этилиши назорат қилинишини таъминлайди.


29. Ўрмончилар ва ўрмонни қўриқлаш инспекторлари қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

формали кийим-бош кийиб юриш ва табель қурол-яроғ тақиш, хавфсизлик ва атроф муҳитни сақлашни таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ҳудудида фуқаролар ва транспорт воситаларини текшириш ва қараб чиқиш;

ўрмонни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда ўрмон хўжалигининг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига етказилган зарар учун жарима ундириш учун далолатномалар тузиш;

ўрмон хўжалиги ҳудудида шубҳали шахслар аниқланган тақдирда Инспекторларнинг ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги низом асосида иш кўради.



VIII. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИНГ МАБЛАҒЛАРИ


30. Қуйидагилар ўрмон хўжалигини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади:

бюджетдан ажратиладиган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахслардан беғараз ёрдам тариқасида тушадиган тушум;

хўжалик фаолиятидан тушадиган маблағлар ва бошқа тушумлар.

Кўрсатиб ўтилган манбалар бўйича маблағ билан таъминлаш миқдори юқори турувчи ташкилот томонидан тасдиқланадиган ўрмон хўжалигининг бизнес-режасига ва харажатлар сметасига мувофиқ белгиланади.


31. Ўрмон хўжалигининг илмий-тадқиқот институти тажриба-тадқиқот ишларини амалга ошириш ва олий ўқув юртлари талабалари ва коллежларининг ўқувчиларининг ўқув-ишлаб чиқариш амалиётини таъминлаш бўйича алоҳида харажатлар Илмий-тадқиқот институти, олий ўқув юртлари ва коллежларнинг тасдиқланган сметалари бўйича амалга оширилади.


32. Ўрмон хўжалиги хўжалик фаолиятини бизнес-режага мувофиқ амалга оширади.


33. Хўжалик фаолиятидан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи норматив ҳужжатларга мувофиқ иш ҳақи тўлашга, ажратмаларга, солиқларга, бирйўла бериладиган нафақалар ва моддий ёрдам тўлашга, кадрлар тайёрлашга, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва техника билан жиҳозлашни яхшилашга, бюджетни тўлдиришга сарфланади.


34. Ўрмон хўжалиги фойдасини тақсимлаш Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


35. Ўрмон хўжалиги егерлар, ўрмончилар, инспекторлар хизматни ўташ учун жўнаб кетишида уларни паёк ёки энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида ҳар ойда пул эквиваленти билан таъминлайди.


36. Ўрмон хўжалиги фойда ҳисобига автотранспорт, тракторлар ва уларга механизмлар, кўчмас мулк ҳамда бошқа зарур мол-мулк сотиб олиш ҳуқуқига эгадир.



IX. ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


37. Ўрмон хўжалиги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ фаолиятни амалга ошириш бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритади.


38. Ўрмон хўжалиги фаолияти устидан юқори турувчи орган назорат қилади.



X. ЎРМОН ХЎЖАЛИГИНИ ТУГАТИШ

ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


39. Ўрмон хўжалиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади ва қайта ташкил этилади.















































Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск