Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ломбард бош бухгалтери тўғрисида Намунавий низом (АВ томонидан 28.09.2017 й. 2933-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 26.08.2017 й. 21/8-сон қарори билан тасдиқланган низомга 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 28 сентябрда 2933-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2017 йил 26 августдаги

21/8-сон қарори билан

тасдиқланган низомга

2-ИЛОВА



Ломбард бош бухгалтери тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ломбардларининг бош бухгалтерларига тааллуқлидир.

Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш учун ломбард раҳбари жавобгар ҳисобланади. Раҳбар бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши, бош бухгалтернинг ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ҳамда ҳисобини юритиш учун тақдим этиш тартиби борасидаги талаблари ломбард ходимлари томонидан оғишмай бажарилишини таъминлаши шарт.


2. Бош бухгалтер ломбардда бухгалтерия аппаратини бошқаради, моддий ва молиявий ресурслардан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланилиши ҳамда мулкнинг бут сақланиши устидан назорат олиб борилишини таъминлайди.

Ломбард бош бухгалтери лавозимга раҳбар томонидан тайинланади ва озод қилинади. Агар ломбарднинг юқори муассасаси мавжуд бўлса, унда бош бухгалтерни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш юқори турган ломбард раҳбари ҳамда бош бухгалтери билан келишилади ҳамда у бевосита юқори ташкилот раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини юритиш, ҳисоботлар тузиш, назорат қилиш тартиби ва методикаси билан боғлиқ масалалар бўйича эса, бевосита юқори ташкилот бош бухгалтерига бўйсунади.


3. Ломбарднинг бош бухгалтери бошчилик қиладиган бухгалтерия аппарати мустақил таркибий бўлинма бўлиб ҳисобланади ва бошқа бирон-бир бўлинма таркибига кирмаслиги лозим.


4. Ломбарднинг бош бухгалтери лавозимига олий иқтисодий ёки иқтисодий ўрта махсус маълумотга ва шу мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган шахслар тайинланади.


5. Бош бухгалтер лавозимга тайинланаётганда ва лавозимидан озод қилинаётганда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг аҳволи текширилиб, ломбард раҳбари томонидан тасдиқланганидан кейин бўлинмани қабул қилиш-топшириш жараёни далолатнома билан расмийлаштирилади. Юқори ташкилот мавжуд бўлганда, ушбу далолатноманинг нусхаси ломбарднинг юқори бошқарув органига юборилади. Зарур ҳолларда, бош бухгалтер томонидан ишларни қабул қилиш-топшириш жараёнида юқори ташкилотнинг вакили қатнашади.


6. Бош бухгалтер зиммасига пул маблағлари ва моддий бойликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек ломбард раҳбари вақтинча ишда бўлмаган пайтда унинг вазифаларини бажариб туриш юклатилиши мумкин эмас. Бош бухгалтерга бевосита чеклар ва бошқа ҳужжатлар асосида ломбард маблағ ва товар-моддий бойликларини қабул қилиш тақиқланади.


7. Бош бухгалтер вақтинча ишда бўлмаган вақт мобайнида (хизмат сафари, таътил, касаллик ва шу кабилар) бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ломбард раҳбарининг буйруғига асосан бош бухгалтер ўринбосарига юклатилади.



2-БОБ. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ


8. Бош бухгалтер бухгалтерия ҳисобининг юритилиши юзасидан белгиланган қоидалар асосида қуйидагиларни таъминлаши шарт:

бухгалтерия ҳисоби Ҳисобварақлари режасидаги ҳисобварақларни тўғри очилиши, ҳисобварақларда операцияларнинг ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши ва бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши;

пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини уларга ишлов бериладиган участкалардан ўтишининг аниқ муддатларига риоя этилиб, ҳужжатлар айланишини тўғри ташкил этиш;

мижозларнинг келиб тушадиган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари шаклига ва мазмунига кўра тўғри расмийлаштирилишини, шунингдек уларнинг қонуний тарзда бажарилишини ҳамда маблағ ва бойликлар бут сақланишини таъминлаш;

баланс тузиш;

бухгалтерия (кирим-чиқим) ҳужжатларини ўз вақтида жамланиши ҳамда расмийлаштирилиши, бут сақланиши, шунингдек улар ўрнатилган тартибда архивга топширилиши;

бухгалтерия ҳисобининг илғор шакл ва усулларидан кенг фойдаланиш;

товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар ҳисобининг тўлиқ юритилиши, шунингдек улар ҳаракати билан боғлиқ операцияларнинг барчаси бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида акс эттирилиши;

мижозларнинг кредит ва қарз ҳисобварақлари бўйича фоизларнинг тўғри ва белгиланган муддатларда ҳисобланиши;

камомад ҳамда талон-торож қилинган пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни ломбард раҳбари билан биргаликда текширувлар ўтказиш, зарур ҳолларда, материалларни расмийлаштириб суд ва тергов органларига тақдим этилишини назорат қилиш;

бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, назорат ва иқтисодий таҳлил масалалари юзасидан ходимларга ўз вақтида йўл-йўриқлар кўрсатиб бориш;

бирламчи ҳужжатлар ҳамда бухгалтерия регистрларидаги маълумотлар асосида ўз тасарруфида бўлган ломбард филиалларини қамраб олувчи молиявий ва бошқа ҳисоботларини тузиш, уларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, шунингдек тегишли органларга тақдим этиш;

бошқа бўлинмалар билан ҳамкорликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари асосида ломбард молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш.


9. Бош бухгалтер тегишли бўлинма ва хизматлар ходимлари билан биргаликда қуйидагиларни синчиклаб назорат қилиши шарт:

а) иш ҳақи фондининг тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, штатлар, молия ва касса интизомига қатъий риоя этилиши;

б) пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, асосий фондларни инвентаризация қилиш, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини бажаришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши;

в) белгиланган муддатларда дебиторлик қарзини ундириб олиниши ва кредиторлик қарзининг қайтарилиши, тўлов интизомига риоя этилиши;

г) камомадлар, дебиторлик қарзи ва бошқа йўқотишларни молиявий ҳисоботларида ҳаққоний акс эттирилиши.


10. Бош бухгалтер камомадлар юзага келиши, пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг ғайриқонуний тарзда сарфланиши, молиявий ҳамда хўжалик қонунлари бузилишининг олдини олувчи тадбирларни тайёрлашда фаол қатнашиши шарт. Мансабдор шахслар томонидан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қилинаётгани (яъни ошириб ёзиш, маблағлардан нотўғри фойдаланиш ҳамда бошқа қоидабузарлик ва мансабни суиистеъмол қилиш) маълум бўлган ҳолларда бош бухгалтер чора кўриш учун бу ҳақда ломбард раҳбарига ахборот беради.


11. Пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятномалари раҳбар ва бош бухгалтер ёки улар шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Бу ваколатли шахсларга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқининг берилиши ломбард буйруғи билан расмийлаштирилади.

Юқорида айтилган ҳужжатларга бош бухгалтер ёки шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзо чекилмаса, улар ҳақиқий ҳисобланмайди ва мазкур ломбард масъул шахслари томонидан ижрога қабул қилинмайди.


12. Бош бухгалтер томонидан қонун ҳужжатларига ҳамда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш бўйича белгиланган тартибга зид бўлган операциялар билан боғлиқ ҳужжатларни ижрога қабул қилиниши ҳамда расмийлаштирилиши тақиқланади.


13. Ломбарднинг раҳбари ва бош бухгалтер ўртасида айрим хўжалик операцияларини амалга оширишга доир келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, улар бўйича ҳужжатлар операциялар амалга оширилишининг оқибатлари учун шахсан жавобгар бўлган ломбард раҳбарининг ёзма фармойиши билан ижрога қабул қилиниши мумкин.



3-БОБ. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


14. Бош бухгалтер қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) бухгалтерия аппарати ходимларининг хизмат вазифаларини белгилаб бериш;

б) бухгалтерия ҳисоби ва назорат ишлари тўғри ташкил этилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўришни ломбард раҳбаридан талаб қилиш;

в) таркибий бўлинмаларда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, киримга ёзиш, сақлаш ҳамда сарфлаш юзасидан белгиланган тартибда амал қилинишини текшириб туриш;

г) мукофотлар ҳажмларини пасайтириш ёки мукофотдан маҳрум этиш тўғрисида таклифлар бериш.


15. Бош бухгалтернинг хўжалик операцияларини ҳужжатлар асосида расмийлаштириш ва уларни бухгалтерия аппаратига тақдим этиш бўйича талаблари ломбарднинг барча ходимлари учун мажбурийдир.

Бу ҳужжатлар сифатсиз тузилгани ва расмийлаштирилгани ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида қайд этишга берилиш вақтидан кечиккани, ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги, шунингдек ғайриқонуний операцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар тузилгани учун бу ҳужжатларни тузган ва имзолаган мансабдор шахслар жавобгар бўладилар. Бирламчи ҳужжатларни тузиш вазифаси юклатилган ҳамда бу ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган мансабдор шахслар рўйхати бош бухгалтер билан келишилади.


16. Моддий жавобгар шахслар (кассир, омбор мудирлари ва бошқалар)ни лавозимга тайинлаш, озод этиш ва бошқа лавозимга ўтказиш масаласи бош бухгалтер билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.


17. Бош бухгалтер ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб берган кўрсатмаларнинг бажарилмагани ёки бузилгани учун айбдор шахслар устидан ломбард раҳбарига тақдимнома киритиши мумкин.


18. Ломбард раҳбари бош бухгалтерга мазкур Низомда кўзда тутилган ўз мажбуриятларини бажариши ҳамда ҳуқуқларидан фойдаланишида атрофлича ёрдам беришга мажбур.

Бош бухгалтер ана шу мажбуриятларни бажаргани ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдалангани учун унга тазйиқ ўтказиш борасида қилинадиган ҳар қандай уринишларга қатъиян барҳам берилиши, бунга айбдор бўлган шахслар эса қатъий жавобгарликка тортилиши лозим.



4-БОБ. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


19. Бош бухгалтер қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлади:

а) бухгалтерия ҳисоби нотўғри юритилиб, оқибатда бухгалтерия ҳисоботи бузилганда;

б) пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, киримга ёзиш, сақлаш ва сарфлаш юзасидан белгиланган тартибга зид операциялар бўйича ҳужжатлар ижрога қабул қилинган ҳамда расмийлаштирилган ҳолларда;

в) ломбард ҳисобварақлари бўйича операциялар, шунингдек дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар кечикиб ҳамда нотўғри амалга оширилганда;

г) камомадлар, дебиторлик қарзлари ва бошқа йўқотишларни молиявий ҳисоботларидан чиқариш тартиби бузилганда;

д) бухгалтерия аппарати айби билан нотўғри молиявий ҳисоботлар тузилганда;


20. Бош бухгалтер қуйидаги ҳолатлар учун ломбард раҳбари билан биргаликда жавоб беради:

а) молиявий-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар бузилиши;

б) мансабдор шахслардан улар етказган зарар суммасини ўз вақтида ундириб олмаслик;

в) молиявий ҳисоботларни тегишли органларга тақдим этиш муддатлари бузилиши;

г) молиявий ҳисоботларда акс эттирилган маълумотларнинг қонунийлиги, электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларининг бут сақланиши ҳамда уларнинг кунлик архивлаш тартиби бузилиши.


21. Бош бухгалтерларнинг интизомий, моддий ва жиноий жавобгарлиги амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 йил 30 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 2 октябрь, 39-сон, 1052-модда
















Время: 0.1907
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск