Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2001 й. 300-сон "Ислом дунёсининг Ўзбекистондаги ўлмас тарихий обидалари" фотоальбомини нашр этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2001 й.

N 300




"ИСЛОМ ДУНЁСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЎЛМАС

ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРИ" ФОТОАЛЬБОМИНИ

НАШР ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Диёримиз ислом дунёсининг фалсафий таълимоти ва мероси ривожига улкан ҳисса қўшган буюк алломалар ва азиз-авлиёлар ватани эканини  юртдошларимиз ва халқаро жамоатчилик орасида кенг тарғиб қилиш, халқимизнинг маънавий қадриятларини тиклаш борасида истиқлол йилларида амалга оширилган катта ишларни  тасвирий йўсинда акс эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ислом дунёсининг Ўзбекистондаги ўлмас тарихий обидалари" номли фотоальбом ўзбек, инглиз ва араб тилида нашр қилинсин.


2. Альбомни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


Ишчи гуруҳ 10 кун муддатда альбомнинг маъно-мазмуни ва бадиий жиҳатларини ифода этадиган иш режасини  ишлаб чиқсин. Альбом учун архив ҳужжатлари, тарихий фотосуратлар ва бошқа тасвирий воситаларни танлашда қуйидагиларга эътибор қаратилсин:


Тарбиявий-маънавий нуқтаи назардан биз кимларнинг авлодлари бўлганимизни, ўз муқаддас динимизга ҳамиша содиқ қолиб, уни иймон-эътиқодимизнинг асосий мезони сифатида қалбимизда, онгу шууримизда сақлаб келганимизни акс эттириш;


Кўҳна ўзбек заминининг юксак исломий маданият бешиги экани, юртимизнинг мусулмон дунёсида ғоят ноёб бўлган осори атиқаларга бойлиги, улар собиқ мустабид тузум даврида аёвсиз топталгани, мустақиллик йилларида қайтадан тикланиб, янгича қадр-қиммат касб этаётганини тарихий ҳужжатлар, турли фотолавҳалар ва тасвирий шарҳлар орқали кўрсатиб бериш;


Ислом маданиятнинг ноёб дурдоналари сифатида жаҳонда тан олинган, Ватанимизда асраб-авайлаб келинаётган нодир қўлёзма асарлар ҳақида атрофлича маълумот бериш;


- тарихий-маданий обидаларимизнинг ўзига хос тарихий-меъморий жиҳатлари, уларни қайта тиклаш ва таъмирлаш, кўҳна қадамжолар, муборак зиёратгоҳларни обод қилиш, янги хотира мажмуаларини барпо этиш бўйича юксалтириш, ёш авлод қалбида миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини камол топтиришдаги ўрни ва аҳамиятини кўрсатиш;


бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ислом динининг асл моҳияти эзгулик, тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик, фаровон ҳаёт ғояларига хизмат қилишини акс эттириш;


3. Ишчи гуруҳи, шунингдек, Ўзтелерадиокомпания, "Ўзбеккино" давлат-акционерлик компанияси билан ҳамкорликда юртимизда яшаб ўтган, ислом дини тараққиётига катта ҳисса қўшган улуғ алломалар ҳақида фильмлар асосида яратилишига ҳар томонлама кўмаклашишни назарда тутсин.


4. "Ислом дунёси Ўзбекистондаги  ўлмас тарихий обидалари" альбомини нашр этиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасига топширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат матбуот қўмитаси томонидан тақдим этиладиган сарф-харажатлар сметаси асосида альбомни нашр этиш учун зарур маблағни ажратсин.


6. Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда "Ўзбектуризм" миллий компанияси билан биргаликда альбомни тарқатиш ва кенг миқёсда тарғиб этиш чора-тадбирларини белгиласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 13 июлдаги

300-сон қарорига

ИЛОВА



"Ислом дунёсининг Ўзбекистондаги

ўлмас тарихий обидалари" альбомини

тайёрлаш бўйича ишчи

ГУРУҲИ

1.

Кароматов Ҳ.

-

Бош вазир ўринбосари, (ишчи гуруҳ раҳбари)


2.

Даврон Х.

-

Ёшлар телеканали бош директори (ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари)


3.

Юнусов О.

-

Президент девони етакчи консультанти (ишчи гуруҳи масъул котиби)


4.

Алимов Б.

-

"Шарқ" компанияси раиси


5.

Жўраев Х.

-

Маданият ишлари вазирлиги


6.

Иброҳимов Н.

-

Тошкент Давлат шарқшунослик институти ректори


7.

Исломов З.

-

Тошкент Ислом Университети Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази мудири


8.

Латипов И.

-

"Тасвирий ойина" уюшмаси раиси


9.

Миноваров З.

-

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари


10.

Мурод Муҳаммад Дўст

-

"Ўзбеккино" компанияси раиси


11.

Маҳмуд Ҳасаний

-

ЎзФА Шарқшунослик институти илмий ходими


12.

Отахонов Н.

-

"Мовароуннаҳр" нашриёти мудири


13.

Ризаев Ш.

-

Филология фанлари номзоди


14.

Сафоев С.

-

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


15.

Шоғуломов Р.

-

Давлат матбуот қўмитаси раиси


16.

Ғуломов А.

-

"Жаҳон" ахборот агентлиги бош директори


17.

Юнусов Р.

-

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари


18.

Қўзиев Т.

-

Бадиий академия раиси


19.

Ҳакимов С.

-

ЎзА Бош директори ўринбосари


20.

Ҳасанов А.

-

Президент девони бош консультанти


21.

Ҳусанбоев Б.

-

"Ўзбектуризм" компанияси раиси























Время: 0.2053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск