Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2001 й. 318-сон "Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун тaълим кредитлари бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.07.2001 й.

N 318



ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА

ТЎЛОВ-КОНТРАКТ АСОСИДА ЎҚИШ

УЧУН ТAЪЛИМ КРЕДИТЛАРИ

БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, ёшларнинг таълим олиши учун янада кенг имкониятлар яратиш, олий маълумот олаётган фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банкларининг республика олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқишга тўлаш учун тижорат банклари томонидан таълим кредитлари беришни 2001/2002 ўқув йилидан бошлаб амалиётга жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, тaълим кредитлари тўлов-контракт асосида ўқиш учун Олий ўқув юртларига қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.


2. Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Тижорат банклари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва олий таълим муассасаларининг:

чин етимлар, "Меҳрибонлик уйлари"да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун - фоизсиз таълим кредитлари бериш;

кам таъминланган оилалардан чиққан талабалар учун - кредит учун қўшилган фоизлар суммасининг 50 фоизини Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўлаган ҳолда имтиёзли кредитлар бериш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин. 


4. Тижорат банкларига компенсация қилиш механизмини қўллаган ҳолда, имтиёзли давр билан, кредитнинг асосий суммаси ўқув юртини битиргандан кейин қайтариладиган кредитлар бериш тавсия этилсин.

5. "Ўзтелерадио" компанияси, Миллий ахборот агентлиги  оммавий ахборот воситаларида таълим кредитлари, шу жумладан имтиёзли шартлардаги таълим кредитлари олиш имкониятлари ва уларнинг ижтимоий аҳамияти кенг ёритилишини таъминласинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммаларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 7, 43-модда.

















































Время: 0.1738
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск