ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.09.2017 й. 767-сон "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2017 й.

N 767




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИ АКАДЕМИК

ЛИЦЕЙЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ички ишлар органлари учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори билан:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига айлантириладиган академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари рўйхати тасдиқланганлиги;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига қабул фақат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилиши;

Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг битирувчилари учун уларнинг тест синовлари давомида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар татбиқ этилиши;

Ички ишлар вазирлиги академияси, Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ёки Фавқулодда вазиятлар вазирлиги олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган идоравий академик лицейларнинг битирувчилари ушбу вазирликлар ва идоралар раҳбарлари томонидан белгиланадиган тартибда устунлик асосида тегишлича ички ишлар органларига, Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизматига ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларига хизматга қабул қилинади.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида таълим олаётган ўқувчиларда ички ишлар органлари ходимлари учун зарур бўлган фазилатлар ва дастлабки касбий кўникмаларни шакллантириш мақсадида ташкил этиладиган ҳуқуқий ва бошқа умумкасбий фанлардан семинар ва амалий-ўқув машғулотлари ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг кўп йиллик бой амалий тажрибага эга ходимлари жалб этилган ҳолда ўтказилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, тизимида олий таълим муассасалари бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларида юқори сифатли ўқув-тарбия жараёнини таъминлашда, шунингдек педагоглар малакасини оширишни ташкил этиш юзасидан тизимли равишда ҳар томонлама методик ва амалий ёрдам кўрсатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз тизимидаги академик лицейларда таълим йўналишларини ички ишлар органларининг кадрларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб мустақил белгилайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўқувчиларни ўз тизимидаги академик лицейларга ўқишга қабул қилиш имтиҳонларини шаффоф ва холисона ўтказилишини таъминласин ҳамда ҳар қандай коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқишга кираётган ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва олий ва ўрта-махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.




























Время: 0.1545
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск