ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.09.2017 й. 767-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 26 сентябрдаги

767-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги академик лицейларига ўқувчиларни

қабул қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ва "Ички ишлар органлари тўғрисида" қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ, умумтаълим муассасаларининг 9-синфларини тамомлаган ўқувчиларни (кейинги ўринларда номзод деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академик лицейларига (кейинги ўринларда ИИВ академик лицейи деб аталади) танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.


2. ИИВ академик лицейларига қабул йилида умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаганлиги тўғрисида шаҳодатномага эга бўлган, соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқли деб топилган, дастлабки, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган номзодлар ўқишга қабул қилинади.

3. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган квотага мувофиқ амалга оширилади.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига ИИВ академик лицейларига кириш учун ўқувчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.

4. Қабул комиссияси таркиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.


5. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлар ҳамда вилоят ИИБ бошлиқлари ИИВ академик лицейи қабул комиссияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг юқори малакали ва тажрибали катта офицерлари комиссия раиси ўринбосарлари этиб белгиланади.

Қабул комиссияси таркибига ИИВ академик лицейи директори, ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳудудий бошқармалари ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий Кенгашидан бир нафардан аъзо киритилади. ИИВ академик лицейи директори комиссия котиби ҳисобланади.

Махсус-профессионал танлов бўйича имтиҳонларга қабул комиссияси таркибига қўшимча равишда тор доирадаги мутахассислар ҳам жалб этилиши мумкин.


6. ИИВ академик лицейлари ўқувчилари контингентини сифатли ва мақсадли бутлаш учун қуйидагиларни ўз ичига оладиган босқичма-босқич комплекс танлов амалга оширилади:

дастлабки танлов;

махсус-профессионал танлов;

тест синови.


7. Дастлабки танлов ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишни, тиббий комиссия кўригидан ўтказишни, номзоднинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганишни, якка тартибдаги дастлабки суҳбат ўтказишни, дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.

8. Махсус-профессионал танлов номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини, умумжисмоний тайёргарлигини аниқлаш бўйича синов ва якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш ҳамда уларни тест синовларига қўйиш масаласини ҳал этишни ўз ичига олади.

Номзодлар билан якуний суҳбат ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилида якка тартибда ўтказилади.


9. Қабул комиссиясига тест синовларини ўтказиш учун қуйидагилар юкланади:

махсус-профессионал танлов натижалари асосида тест синовларига қўйилган номзодларнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш учун зарур шароитларни яратиш;

тест синовлари натижалари бўйича ИИВ академик лицейларига биринчи босқичга номзодларни ўқишга қабул қилиш рўйхатини тайёрлаш ва буйруққа киритиш учун ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда вилоятлар ИИБларига тақдим этиш;

номзодларни қабул қилиш натижалари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш (қабул комиссияси баённомалари, ИИВ академик лицейлари биринчи босқичига ўқишга қабул қилиш учун номзодлар рўйхати, тест синовлари натижалари бўйича умумий рўйхат) ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига тақдим этиш;

номзодлар, уларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босадиган шахсларнинг ИИВ академик лицейларига ўқишга қабул қилиш масалалари бўйича шикоятларини қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқиш.


10. Номзодларни ўқишга қабул қилиш танлов йўли билан, тенг ҳуқуқлилик ва одиллик принциплари асосида, қабул қилишнинг ягона тартиби ва қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.


11. Номзодларнинг ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни топшириш муддатлари ва қабул комиссиясига тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.


12. Ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбарлари ўқишга номзодларни холисона ва сифатли танлаб олиш бўйича шахсан масъул ҳисобланади.



2-БОБ. ДАСТЛАБКИ ТАНЛОВ


13. ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш учун мурожаат қилган номзодларнинг келгусида ички ишлар органларида хизмат олиб бориши учун соғлиғи ва руҳий мослиги, барқарор ички эътиқоди, интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятни аниқлаш дастлабки танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.


14. Дастлабки танловда қуйидагилар амалга оширилади:

ИИВ академик лицейларига ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш;

якка тартибда дастлабки суҳбат ўтказиш;

номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш;

тиббий комиссия кўригидан ўтказиш;

дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдини ва танлов натижаларини ўрганиш ҳамда уларни махсус-профессионал танловга қўйиш масаласини ҳал этиш.


15. Қуйидагилар номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганишда бирламчи вазифа ҳисобланади:

тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш;

номзоднинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ахлоқий фазилатларини аниқлаш;

ўқишда ва спорт мусобақаларида эришган натижаларини аниқлаш;

номзодни ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини аниқлаш.


16. Дастлабки танловда иштирок этиш учун номзод қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) ҳудудий жиҳатдан тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири номига ариза;

б) белгиланган шаклдаги сўровнома;

в) ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома;

г) намуна асосида ёзилган батафсил таржимаи ҳол;

д) туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, мудофаа ишлари бўлимларида рўйхатда туриши тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;

е) фанларни ўзлаштириши тўғрисида ўқиш жойидан мактаб директори томонидан тасдиқланган маълумотнома;

ж) 3 х 4 см ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз ва бурчаксиз) ҳамда 9 х 12 см ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).


17. Дастлабки ва махсус-профессионал танлов талабларига жавоб берадиган, таълим муассасаларига тест синовларисиз қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги номзодлар қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

а) тегишли ихтисослик фани бўйича халқаро олимпиадалар ва республика фан олимпиадаларининг республика босқичи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ўтказилган танловлар ва мусобақалар ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг белгиланган намунадаги гувоҳномалари;

б) ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари;

мазкур кичик банднинг биринчи хатбошисида белгиланган болаларни академик лицейига танловдан ташқари қабул қилиш тўғрисида тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг илтимосномаси;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг вафоти тўғрисида хизмат текшируви (маъмурий текширув) хулосасининг нусхаси;

ўлим ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

в) Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси.

18. Туғилганлик тўғрисида гувоҳнома ёки паспорт, ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисида гувоҳнома, ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (17-бандда кўрсатилган номзодлар тоифаси учун) асл нусхалари номзодлар томонидан қабул йилининг 1 июнь кунига қадар тегишли ИИВ академик лицейининг қабул комиссиясига шахсан тақдим этилади.

Қабул йилининг 1 июнь кунидан сўнг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Қабул комиссияси номзодларнинг ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини қабул йилининг 25 июнь кунига қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан кўриб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилишини таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармасига тақдим этади.

19. Номзодлар билан якка тартибдаги дастлабки суҳбат уларнинг яшаш жойи ҳудудидан келиб чиқиб, тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ бошлиқлари ва Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ўтказилади.

Якка тартибдаги дастлабки суҳбатда қуйидагилар аниқланади:

номзоднинг мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларини тушуниши;

юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлиги;

бурчни ҳис этиши, қатъиятлиги, ишчанлиги, меҳнатсеварлиги;

номзод тўғрисидаги турли маълумотлар (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларида хизматга муносабати ва шу кабилар);

ички ишлар органлари ходими касбини танлашининг сабаблари, асослари ва бошқалар.


20. Якка тартибдаги дастлабки суҳбат натижасида қуйидаги хулосалар берилади:

ИИВ академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга тавсия этилади;

ИИВ академик лицейига ўқишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштиришга тавсия этилмайди.


21. Номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти томонидан тақдим этиладиган методикалар бўйича психологик тест синовлари ўтказилади.

Индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига асосан қуйидаги хулосалар тузилади:

ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилади;

ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмайди.

Индивидуал-психологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра, танловдан ўта олмаган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.


22. Номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш тиббий комиссия кўригидан ўтказишда асосий вазифа ҳисобланади.

Номзодлар яшаш жойи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан ташкил этиладиган тиббий комиссия кўригидан ўтади.

Тиббий кўрикдан ўтказиш якунлари бўйича номзодга тиббий маълумотнома берилади.

Соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқсиз деб топилган номзод танловнинг кейинги босқичларига қўйилмайди.


23. ИИВ академик лицейига ўқишга кириш истагини билдирган номзоддан ариза олингандан сўнг, тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси томонидан номзоднинг белгиланган тартибда муомалага лаёқатлилиги ёки муомала лаёқати чекланмаганлиги, муқаддам судланган бўлса, судланганлик ҳолати тугалланганлиги ёки судланганлик ҳолатининг олиб ташланганлиги ва ички ишлар вазири томонидан белгиланган бошқа талаблар асосида ўрганилади.

24. Дастлабки танлов якуни бўйича номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси томонидан ўрганилади.

Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади:

Ҳужжатларни ўрганишда номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширилади;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси томонидан белгиланадиган муддатларда тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида номзодларнинг расмийлаштирилган шахсий ҳужжатлар йиғма жилдларини ўрганади ва натижаси юзасидан махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодларнинг рўйхати ҳамда ҳар бир номзод бўйича ИИВ академик лицейларининг қабул комиссиясига умумлаштирилган маълумотнома тақдим этади.

25. Дастлабки танлов натижаларига кўра ИИВ академик лицейига киришга тавсия этилмаган номзодлар махсус-профессионал танловга қўйилмайди.


26. Номзодларга қуйидаги ҳолларда рад жавоби берилади:

номзод Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаса;

номзод белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган бўлса;

номзоднинг судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлик ҳолати олиб ташланмаган бўлса;

номзодга нисбатан жиноят иши, суриштирув ва дастлабки тергов ишлари юритилганда, судда жиноят иши кўриб чиқилаётган бўлса;

яшаш жойидан, ички ишлар бўлимларидан салбий тавсияномалар тақдим этилганда.


27. Номзодларнинг шахсий ҳужжатлар йиғма жилди тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармасида сақланади.


3-БОБ. МАХСУС-ПРОФЕССИОНАЛ ТАНЛОВ


28. Республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини англайдиган, кенг дунёқараш ва интеллектуал салоҳиятга эга, етакчилик сифатлари ривожланган, жисмоний тайёргарликка эга, орфографик ва пунктуацион саводхонлик бўйича талабларга жавоб берадиган номзодларни аниқлаш махсус-профессионал танловнинг асосий мақсади ҳисобланади.


29. Махсус-профессионал танловнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;

номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш;

якка тартибдаги якуний суҳбат ўтказиш;

махсус-профессионал танлов натижаларига кўра номзодни тест синовларини топширишга қўйиш масаласини ҳал этиш.


30. ИИВ академик лицейида махсус-профессионал танлов тегишли вилоятлар ИИБ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Кадрлар бошқармаси томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича махсус-профессионал танловда иштирок этишга қўйилган номзодлар билан ўтказилади.

31. Номзодларнинг орфографик ва пунктуацион саводхонлик даражасини аниқлаш учун ўтказиладиган синовда улардан ёзма иш (диктант) олинади.

Ёзма иш (диктант) ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


32. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов қабул комиссияси томонидан тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда ўтказилади.

Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича синов ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


33. Якка тартибдаги якуний суҳбат қабул комиссияси томонидан номзоднинг республикада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳиятини англаши, кенг дунёқарашга ва интеллектуал салоҳиятга эгалиги, етакчилик сифатлари ривожланганлиги, билими, ақлий қобилияти ва бошқа муҳим касбий фазилатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш тартиби, методикаси ва баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.


34. Номзодларнинг тест синовларини топширишга қўйиш масаласи махсус-профессионал танлов натижалари бўйича узил-кесил ҳал этилади.



4-БОБ. ТЕСТ СИНОВЛАРИ


35. Тест синовлари белгиланган тартиб асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси белгилаган муддатларда ўтказилади.


36. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.

Номзодлар тест синовларини ўзларининг танлови бўйича учта: давлат тили, рус тили ва қорақалпоқ тилининг бирида топширадилар.


37. Тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳамда тегишли ИИВ академик лицейи қабул комиссиясига тақдим этилади.


38. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.



5-БОБ. НОМЗОДЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ИМТИЁЗЛАР


39. ИИВ академик лицейига Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ, дастлабки ва махсус-профессионал танлов натижаларига жавоб берадиган қуйидаги номзодлар тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади:

ихтисослик фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда охирги уч йил (қабул йили ва ундан олдинги икки йил), республика фан олимпиадаларида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил), Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги томонидан ўтказиладиган мусобақаларнинг республика босқичида охирги бир йил (қабул йили ва ундан олдинги йил) давомида ғолиб бўлган номзодлар;

ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари.

Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида, тест синовларисиз имтиёз тартибида махсус-профессионал танловда тўплаган баллари бўйича кетма-кетликда қабул қилиниб, тўплаган баллари тенг бўлиб қолган номзодлар умумий квотадан ташқари қабул қилинади.

Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус-профессионал танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтисослашган мактаб-интернатининг дастлабки танлов натижаларига жавоб берадиган битирувчилари доимий яшаш манзили бўйича махсус-профессионал танлов ва тест синовларисиз имтиёз асосида қабул қилинади.



6-БОБ. ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


40. ИИВ академик лицейларига қабул Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланадиган квоталар асосида амалга оширилади.


41. Номзодларни ИИВ академик лицейининг ўқувчилари сафига қабул қилиш тест синови натижаларига асосан амалга оширилади.


42. Бир нечта номзоднинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолатларда улар ИИВ академик лицейларига белгиланган квотадан ташқари қабул қилинади.


43. Тест синовлари натижаларига асосан ИИВ академик лицейларининг қабул комиссияси ўқишга кирган ўқувчилар рўйхатини тузади ҳамда биринчи босқичга қабул қилиш тўғрисидаги баённомани расмийлаштиради. Мазкур ҳужжатлар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади ва ИИВ академик лицейи муҳри билан тасдиқланади.


44. Қабул комиссияси баённомаси номзодларни ИИВ академик лицейининг ўқувчилари сафига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаришга асос бўлади.



7-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


45. Мазкур Низомни қўллаш билан боғлиқ юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.


46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.
























































Время: 0.1552
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск