Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2001 й. 337-сон "2001 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2001 й.

N 337



2001 ЙИЛ ПАХТА ҲОСИЛИНИ

УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЙИҒИШТИРИБ

ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


2001 йил пахта ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш  мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат", "Ўзагромашсервис" уюшмалари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари пахта териш машиналари, транспорт тракторлари, тиркамалар, махсус жиҳозланган юк автомобиллари, пахта тозалаш заводлари, пахта тайёрлаш пунктлари ҳамда қуритиш-тозалаш цехларининг 2001 йил 20 августгача ҳозирлаб қўйилиши, шунингдек йиғим-теримни қисқа муддатларда, нобудгарчиликсиз ўтказиш учун зарур бўлган бошқа моддий-техника ресурслари хўжаликларга талаб қилинган миқдорда етказиб берилишини таъминловчи зарур комплекс ташкилий ва иқтисодий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бегалиев), "Ўзагромашсервис" уюшмаси (Нишонов), "Ўзкимёсаноат" (Ҳасанов), "Ўзқишлоқхўжаликкимё" (Юсупов) компаниялари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари:

хўжаликларга зарур миқдорда дефолиантлар етказиб берилишини таъминласинлар. Ғўза баргини тўкишни 2001 йил 10 сентябрдан кечиктирмасдан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса 15 сентябрдан кечиктирмасдан, республика минтақаларида 1-иловага мувофиқ тугаллаган ҳолда энг қулай муддатларда сифатли ўтказилишини ташкил этсинлар, ғўза баргини тўкишни ерда олиб бориш усули билан ўтказиш учун техника воситалари ва аппаратлар тайёрлаб қўйилишига алоҳида эътибор берсинлар;

пахта териш машиналари билан 2-иловага мувофиқ ҳажмда пахта йиғиштириб олинишини таъминласинлар;

ҳар бир "Кейс" горизонтал шпинделли машиналар учун камида 140 гектардан дала ажратсинлар. Горизонтал шпинделли машиналардан самарали фойдаланиш учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, "Ўзагромашсервис" уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юклансин. "Кейс-2022" пахта териш машиналарининг паст ҳосилли далаларда, иккинчи теримда фойдаланилишига йўл қўйилмасин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 497-сон қарори билан 2001 йилда пахта толасининг давлат хариди унинг ишлаб чиқарилиши ҳисоблаб чиқилган миқдорининг 30 фоизи даражасида сақлаб қолинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


4. "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ва уларнинг ҳудудий органлари пахта териш машиналари, шунингдек пахта йиғим-теримида ва тайёрлашда банд бўлган бошқа техника учун двигателлар, узеллар, агрегатлар ва бошқа материалларни алмаштириш фондларини ташкил этсинлар, уларнинг белгиланган жойларга зудлик билан етказиб берилишини таъминласинлар.


5. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буюртманомалари бўйича ғўза баргини тўкиш учун зарур бўлган миқдорда самолётлар ажратсин.


6. Пахта йиғим-терими қатнашчиларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида хўжаликларга пахта терими учун далалардаги мавжуд ҳосилга қараб табақалаштирилган ҳақ тўлаш тавсия қилинсин.

Қўл теримида:

терилган 1 килограмм ўрта толали нав пахта учун - ўртача 22 сўм, ингичка толали пахта учун - 24 сўм;

терилган 1 килограмм ўрта толали уруғлик пахта учун - ўртача 24 сўм, ингичка толали пахта учун - 26 сўм ҳақ тўлансин.

Машина-трактор парклари ва хўжаликлар икки қаторли вертикал шпинделли пахта териш машинасида терилган бир тонна пахта учун механик-ҳайдовчиларга камида 420 сўм, тўрт қаторли машинада терилган пахта учун - 280 сўм, икки қаторли горизонтал шпинделли машинада терилган пахта учун - камида 210 сўм миқдорида ҳақ тўлайдилар.

Теримчилар ва пахта териш машиналарининг механик-ҳайдовчилари билан ҳар 5 кунда ҳисоб-китоб қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси, Марказий банк, "Пахта-банк" ва бошқа тижорат банклари хўжаликлар, фермерлар, тайёрлов пунктлари, транспорт ташкилотлари, пахта тозалаш заводларига теримчилар ва пахта териш машиналарининг механик-ҳайдовчилари билан, шунингдек пахтани юклаш, тушириш, тайёрлаш, транспортда ташиш, жойлаштириш ҳамда унга ишлов бериш, пахта териш техникасига техника хизмати кўрсатиш ва тузатишда банд бўлган ходимлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш учун  етарли миқдорда нақд пул ажратган ҳолда уларни меҳнатга ҳақ тўлашнинг ички идоравий нормативлари бўйича, машина-трактор паркларини эса пахтани механизация воситасида йиғиштириб олиш бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми учун ўз вақтида маблағ билан таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалиги ширкат хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳар бир оила пудрати ва хўжалик ички бўлинмалари билан топширилган пахта хом ашёсининг амалдаги ҳажми  ва сифати асосида ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.

Оилавий пудратчилар ва бошқа хўжалик ички бўлинмалари билан тузилган хўжалик ички шартномаларига қатъий риоя қилиниши таъминлансин. Хўжалик ички пудрати айрим бўлинмалари зарарлари бошқа бўлинмалар маблағи ҳисобига қопланиши қатъий тақиқлансин.


9. "Пахтасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори билан белгиланган тартибга қатъий мувофиқ ҳолда пахтанинг миқдор ва сифат кўрсаткичларининг ишончлилиги, уни тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлашда қўшиб ёзишларга ҳамда статистика ва бухгалтерия ҳисоботлари бузилишига йўл қўймаслик устидан кундалик назоратни таъминласинлар.


10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари "Пахтасаноат" ҳудудий бирлашмалари билан автотранспорт корхоналари ўртасида тузилган шартномалар асосида пахта хом ашёсини ташишда зарур миқдордаги юк автомашиналари сафарбар этилишини таъминласинлар.


11. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси ва "Ўзагромашсервис" уюшмаси пахта йиғим-терими мавсумида қатнашувчи пахта териш машиналари ва бошқа техниканинг узлуксиз ишлашини ташкил этишда  пахта етиштирувчи хўжаликларга ва машина-трактор паркларига амалий ёрдам кўрсатиш учун вилоятларга 3-иловага мувофиқ саноат корхоналарини бириктириб қўйсинлар.


12. "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг хўжаликларга, фермерларга, машина-трактор паркларига ва пахта тозалаш саноати корхоналарига, бошқа ташкилотлар ва корхоналарга йиғим-терим, ташиш ва пахтага ишлов бериш ишларини бажариш учун зарур бўлган миқдорда узлуксиз етказиб берилишини таъминласинлар, уларнинг зарур заҳирасини барпо этсинлар.


13. "Ўзбекбирлашув", "Ўзбексавдо" компаниялари, "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси, "Ёғмойтамакисаноат" уюшмаси қишлоқ аҳолисини, айниқса пахта йиғим-терими қатнашчиларини озиқ-овқат ва бошқа халқ истеъмол товарлари билан таъминлаш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилсинлар.


14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги пахта йиғим-теримида банд бўлган ходимларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил этилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ҳосил йиғим-терими даврида теримчиларга маданий хизмат кўрсатишни ташкил этсин, санъат усталари ва адабиёт намояндаларининг хўжаликларга боришларини назарда тутсин.


16. "Ўзтелерадио" компанияси пахта йиғим-теримининг бориши радио ва телевидениеда мунтазам равишда ёритиб борилишини таъминласин, пахта етиштириш ва уни териб олишда юқори натижаларга эришган ишлаб чиқариш илғорлари - теримчилар, механик-ҳайдовчилар, фермерлар, хўжаликлар раҳбарларига алоҳида эътиборни қаратсин.


17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Жўрабеков ва Бош вазир ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 13 августдаги

337-сон қарорига

1-ИЛОВА



2001 йилда ғўза баргини тўкиш

ЖАДВАЛИ

     


Ғўза барги тўкиладиган ва

десикация қилинадиган

майдон, ҳаммаси, минг

гектар


Ғўза баргини тўкиш муддатлари


Бошланиши


Тугалланиши


Қорақалпоғистон

Республикаси


40

1 сентябрь

15 сентябрь

вилоятлар:





Андижон


80

20 август

5 сентябрь

Бухоро


45

29 август

10 сентябрь

Жиззах


110

1 сентябрь

10 сентябрь

Қашқадарё


110

1 сентябрь

10 сентябрь

Навоий


20

1 сентябрь

10 сентябрь

Наманган


70

22 август

8 сентябрь

Самарқанд


100

1 сентябрь

10 сенябрь

Сурхондарё


65

20 август

5 сентябрь

Сирдарё


110

29 август

8 сентябрь

Тошкент


130

27 август

10 сентябрь

Фарғона


60

22 август

10 сентябрь

Хоразм


60

1 сентябрь

15 сентябрь

Жами:


1000

20 август

15 сентябрь

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 13 августдаги

337-сон қарорига

2-ИЛОВА



2001 йил пахта ҳосилини

йиғиштиришга қўйиладиган пахта

териш машиналари бўйича

ТОПШИРИҚ

  


Экин

майдони,

минг га


Машинада

териладиган

майдон,

минг га


Пахта териш машиналарининг

қатнашиши, та


Машинада

пахта

териш

ҳажми,

минг

тонна


ҳаммаси

шу

жумладан,

горизонталь

шпинделли

машиналар


улардан

2001 йилда

олинганлари


Қорақалпоғистон

Республикаси


83,4

0,4

3

3


0,8

вилоятлар:








Андижон


109,4

1,4

10

10


3,6

Бухоро


128,7

2,7

19

19


7,6

Жиззах


113,5

30,7

262

202

30

64,9

Қашқадарё


172,5

17,8

184

104

30

39,1

Навоий


41,1

1,6

11

11


4

Наманган


99,3

1,1

8

8


2,8

Самарқанд


102

1,7

12

12


3,7

Сурхондарё


125,5

1,5

11

11


4,3

Сирдарё


136,4

32,2

316

196

20

65,3

Тошкент


106,1

29,8

231

206

20

73,2

Фарғона


125,4






Хоразм


109,7

1,4

10

10


3,7

Жами


1452,8

122,3

1077

792

100

273

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 13 августдаги

337-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" холдинг компанияси

ва "Ўзагромашсервис" уюшмаси заводларининг пахта

териш техникасини тайёрлашни тугаллаш ва уларнинг

узлуксиз ишлашини таъминлашда ёрдам кўрсатиш

учун вилоятларга

БИРИКТИРИЛИШИ

    

Жиззах вилояти

"Тошкент трактор заводи" давлат-акциядорлик жамияти

"Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводи"

очиқ турдаги акциядорлик жамияти

"Асака таъмирлаш заводи" акциядорлик жамияти

"Тошкент агрегат заводи" акциядорлик жамияти

"Ўзгидравлика" акциядорлик жамияти

Қашқадарё вилояти

"Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб чиқариш

бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти

"Кимёқишлоқмаш" акциядорлик жамияти

"Қаршитаъмир" акциядорлик жамияти

"Тошкент тажриба-тузатиш механика заводи"

акциядорлик жамияти

Сирдарё вилояти

"Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ишлаб

чиқариш бирлашмаси" акциядорлик жамияти

"Далварзин таъмирлаш заводи" акциядорлик жамияти

"Қўқон таъмирлаш" акциядорлик жамияти

"Ускунақурувчи" акциядорлик жамияти

"Кугайтаъмирлаш" акциядорлик жамияти
































Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск