ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2017 й. ПҚ-3290-сон "Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2017 й.

N ПҚ-3290



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА КИРИШ

УЧУН НОМЗОДЛАРНИ МАҚСАДЛИ ТАЙЁРЛАШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорига мувофиқ ҳамда олий таълим муассасаларига кириш учун муносиб номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ўқувчиларнинг тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттиришлари учун зарур ва етарли бўлган, чуқурлаштирилган назарий ва касбий тайёргарлигини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан мавжуд академик лицейларнинг фаолияти комплекс таҳлил қилинганлиги, моддий-техника базаси хатловдан ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг:

ўтказилган комплекс таҳлил ва хатлов якунлари бўйича аниқланган ўқув-методик ва моддий-техника базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган, олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган 1-иловада кўрсатилган академик лицейларнинг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни қабул қилишни тўхтатиши ва 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб фаолиятини тугатиши тўғрисидаги;

юқори илмий ва педагогик салоҳиятга, етарли моддий-техника базага эга бўлган академик лицейларни 2-иловага мувофиқ олий таълим муассасалари тасарруфига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейларда ўқиш муддати икки йил этиб белгиланади ва уларга ўқув-методик жиҳатдан раҳбарлик қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилади;

академик лицейлардан узоқ жойлашган ҳудудлардан қабул қилинган ўқувчилар белгиланган тартибда ётоқхона ҳамда ота-оналар тўлови ҳисобига (ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида) харажатларни қисман қоплаган ҳолда, имтиёзли озиқ-овқат билан таъминланадилар;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар қабули тўхтатилаётган академик лицейларнинг 2 ва 3-босқич ўқувчилари мазкур академик лицейларда таълимни амалдаги ўқув дастурлари бўйича белгиланган тартибда якунлайдилар ва уларга давлат намунасидаги академик лицей битирувчиси дипломи берилади;

академик лицейлар раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий марказларида амалга оширилади;

фаолияти тугатиладиган академик лицейларнинг бино ва иншоотлари, ер майдонлари, биринчи навбатда, амалда бириктирилган олий таълим муассасасига, олий таълим муассасасида эҳтиёж мавжуд бўлмаган ҳолларда тегишли туман (шаҳар)лар ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилади;

академик лицейлар самарали фаолият кўрсатиши, улардаги ўқитиш сифатини таъминлаш ҳамда улар моддий-техника базаси ва юқори малакали ўқитувчилар таркиби билан таъминланганлиги, таълим-тарбия жараёни устидан назорат қилиниши, битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши кўрсаткичларини тўлиқ таъминлаш учун шахсий масъулият тегишли олий таълим муассасалари ректорларига юкланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари - Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М.Холмухамедов:

бир ой муддатда фаолияти тугатиладиган 1-иловадаги академик лицейларнинг бино ва иншоотлари, ер майдонлари ва бошқа барча моддий-техника бойликларини (кейинги ўринларда моддий бойликлар деб аталади) тўлиқ инвентаризациядан ўтказсин ҳамда уларни рўйхат асосида ҳар бир таълим муассасаси кесимида моддий жавобгар шахсларга ўрнатилган тартибда бириктирсин;

моддий жавобгар шахсларнинг ўзларига бириктирилган моддий бойликларни ўрнатилган тартибда топшириш-қабул қилиш далолатномалари асосида расмийлаштирилгунига қадар бут ва соз сақланишини таъминлаш чораларини кўрсин ва улар фаолияти бўйича шахсан масъул этиб белгилансин.


5. Олий таълим муассасалари раҳбариятига олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари (тўлов-контракт асосида ўқитиш учун тушумларнинг фақат тўлов-контракт миқдорининг оширилган қисми) ҳисобидан академик лицейлар учун ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, сарфлаш материаллари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари сотиб олиш ҳамда академик лицейларнинг ўқитувчи ва ўқувчиларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи берилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов икки ой муддатда:

Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда академик лицейларга умумтаълим мактабларининг энг билимли, қобилиятли ва иқтидорли ўқувчиларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Низомда республиканинг малакали кадрлар етишмовчилиги кузатилаётган ҳудудларидан ўқувчиларни олий таълим муассасаларига киришга мақсадли тайёрлаш учун имтиёзли қабул қилиш, шунингдек академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасасига кира олмаслиги даражасига мувофиқ (фоиз кўрсаткичларига мос равишда) академик лицейни тасарруфига олган олий таълим муассасаси ректори, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректори, академик лицей директори ва масъул ходимларига ўрнатилган тартибда жарима қўлланилиши ҳамда уларнинг ойлик маошларидан чегириб қолиниши назарда тутилсин;

академик лицейларнинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда академик лицей ўқитувчиларининг етакчи олий таълим муассасаларида малака оширишини самарали тизимини, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолияти тугатиладиган академик лицейларнинг ишдан бўшайдиган ўқитувчиларини ва ходимларини белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда "Маориф" соҳасига йўналтирилган маблағлар доирасида ушбу қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида" 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 26 сентябрдаги

ПҚ-3290-сон қарорига

1-ИЛОВА



2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар қабули

тўхтатиладиган ва 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб

фаолияти тугатиладиган академик лицейлар

РЎЙХАТИ


I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


1. Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Зангиота академик лицейи.


2. Ўзбекистон Миллий университети қошидаги 2-сон академик лицей.


3. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Ангрен академик лицейи.


4. Тошкент давлат техника университети қошидаги 5-сон академик лицей.


5. Тошкент молия институти қошидаги Молия академик лицейи.


6. Тошкент давлат педагогика университети қошидаги академик лицей.


7. Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Олмазор академик лицейи.


8. Андижон давлат университети қошидаги Асака академик лицейи.


9. Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицей.


10. Бухоро муҳандислик технология институти қошидаги Қоровулбозор 2-сон академик лицейи.


11. Гулистон давлат университети қошидаги Янгиер академик лицейи.


12. Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Бўстон академик лицейи.


13. Қарши давлат университети қошидаги Шаҳрисабз академик лицейи.


14. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги 3-сон академик лицей.


15. Наманган давлат университети қошидаги 3-сон академик лицей.


16. Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги Тўрақўрғон академик лицейи.


17. Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги 2-сон академик лицей.


18. Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги Норин академик лицейи.


19. Наманган муҳандислик технология институти қошидаги 2-сон академик лицей.


20. Самарқанд давлат университети қошидаги Ургут шаҳар 3-сон академик лицей.


21. Самарқанд давлат чет тиллар институти қошидаги 2-сон академик лицей.


22. Термиз давлат университети қошидаги Денов 3-сон академик лицейи.


23. Фарғона политехника институти қошидаги Марғилон академик лицейи.


24. Фарғона политехника институти қошидаги Сўх академик лицейи.


25. Навоий давлат педагогика институти қошидаги компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи.


26. Нукус давлат педагогика институти қошидаги Амударё 3-сон академик лицейи.


27. Қўқон давлат педагогика институти қошидаги Риштон академик лицейи.

28. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги Юнусобод академик лицейи.


29. Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали қошидаги Тўрткўл академик лицейи.


30. Андижон қишлоқ хўжалиги институти қошидаги 2-сон академик лицей.


31. Андижон қишлоқ институти қошидаги 3-сон академик лицей.



III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ


32. Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали қошидаги академик лицей.


33. Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги Ғиждувон 2-сон академик лицейи.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АХБОРОТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРЛИГИ


34. Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги Мирзо Улуғбек академик лицейи.



V. "ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ


35. Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 2-сон академик лицей.



VI. "НАВОИЙ КОН-МЕТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ"

ДАВЛАТ КОРХОНАСИ


36. Навоий давлат кончилик институти қошидаги Зарафшон академик лицейи.


37. Навоий давлат кончилик институтининг Олмалиқ филиали қошидаги академик лицей.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 26 сентябрдаги

ПҚ-3290-сон қарорига

2-ИЛОВА



Олий таълим муассасалари тасарруфига

бериладиган академик лицейлар

РЎЙХАТИ


Т/р

Олий таълим муассасаси номи


Олий таълим муассасасига берилаётган

академик лицейнинг номи*


1. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси

1.

Ўзбекистон Халқаро ислом академияси


Ўзбекистон Халқаро ислом академияси қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейи


2. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2.

Ўзбекистон Миллий университети


Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С.Х.Сирожиддинов академик лицейи


3.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 2-сон академик лицей


4.

Тошкент давлат техника университети


Тошкент давлат техника университети қошидаги Компьютер технологиялари академик лицейи


5.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети


Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошидаги Чилонзор академик лицейи


6.

Тошкент молия институти


Тошкент молия институти қошидаги 2-сон академик лицей


7.

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти


Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги академик лицей


8.

Тошкент давлат шарқшунослик институти


Тошкент давлат шарқшунослик институти қошидаги Юнусобод академик лицейи


9.

Тошкент кимё-технология институти


Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей


10.

Тошкент давлат педагогика университети


Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги 2-сон академик лицей


11.

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети


Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошидаги 3-сон академик лицей


12.

Андижон машинасозлик институти


Андижон машинасозлик институти қошидаги 2-сон академик лицей


13.

Андижон давлат университети


Андижон давлат университети қошидаги академик лицей


14.

Бухоро давлат университети


Бухоро давлат университети қошидаги Қоракўл 3-сон академик лицей


15.

Бухоро муҳандислик технология институти


Бухоро муҳандислик технология институти қошидаги 1-сон академик лицей


16.

Гулистон давлат университети


Гулистон давлат университети қошидаги Гулистон академик лицейи


17.

Жиззах политехника институти


Жиззах политехника институти қошидаги академик лицей


18.

Қорақалпоқ давлат университети


Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Нукус 1-сон академик лицейи


19.

Қарши давлат университети


Қарши давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей


20.

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги "Нуристон" академик лицейи


21.

Наманган давлат университети


Наманган давлат университети қошидаги академик лицей


22.

Наманган муҳандислик қурилиш институти


Наманган муҳандислик қурилиш институти қошидаги Дўстлик академик лицейи


23.

Наманган муҳандислик технология институти


Наманган муҳандислик-технология институти қошидаги 1-сон академик лицей


24.

Самарқанд давлат университети


Самарқанд давлат университети қошидаги 1-сон академик лицей


25.

Самарқанд давлат чет тиллари институти


Самарқанд давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей


26.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги академик лицей


27.

Термиз давлат университети


Термиз давлат университети қошидаги 2-сон академик лицей


28.

Фарғона давлат университети


Фарғона давлат университети қошидаги 3-сон академик лицей


29.

Фарғона политехника институти

Фарғона политехника институти қошидаги Ёрмозор академик лицейи


30.

Урганч давлат университети


Урганч давлат университети қошидаги 2- сон академик лицей


31.

Термиз муҳандислик-технология институти

Термиз давлат университети қошидаги Термиз академик лицейи


32.

Навоий давлат педагогика институти


Навоий давлат педагогика институти қошидаги академик лицей


33.

Нукус давлат педагогика институти


Нукус давлат педагогика институти қошидаги Нукус академик лицейи


34.

Жиззах давлат педагогика университети

Жиззах давлат педагогика институти қошидаги "Сайилжой" академик лицейи


35.

Қўқон давлат педагогика институти


Қўқон давлат педагогика институти қошидаги 2-сон академик лицей


36.

Чирчиқ давлат педагогика университети

Тошкент кимё-технология институти қошидаги Чирчиқ академик лицейи


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

37.

Тошкент тиббиёт академияси


Тошкент тиббиёт академияси қошидаги академик лицей


38.

Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали


Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали қошидаги академик лицей


39.

Тошкент педиатрия тиббиёт институти


Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги Юнусобод академик лицейи


40.

Тошкент фармацевтика институти


Тошкент фармацевтика институти қошидаги академик лицей


41.

Тошкент давлат стоматология институти


Тошкент педиатрия тиббиёт институти қошидаги 2-сон академик лицей


42.

Андижон давлат тиббиёт институти


Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей


43.

Бухоро давлат тиббиёт институти


Бухоро давлат тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицей


44.

Самарқанд давлат тиббиёт институти


Самарқанд давлат тиббиёт институти қошидаги 1-сон академик лицей


4. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

45.

"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти" миллий тадқиқот университети

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институти қошидаги "Интернейшенл-Хаус" Тошкент академик лицейи

46.

Тошкент давлат аграр университети


Тошкент давлат аграр университети қошидаги Қибрай академик лицейи

47.

Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали


Нукус давлат педагогика институти қошидаги 4-сон Чимбой академик лицейи

48.

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти

Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиали академик лицейи

49.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети

Самарқанд ветеринария медицинаси институти академик лицейи

6. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

53.

Тошкент ахборот технологиялари университети


Тошкент ахборот технологиялари университети қошидаги 2-сон академик лицей


54.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиали


Қарши давлат университети қошидаги 1-сон академик лицей


55.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали


Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Нукус 3-сон академик лицейи


56.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали


Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қошидаги 2-сон академик лицей


57.

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиали


Фарғона давлат университети қошидаги Фарғона академик лицейи


58.

Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали


Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали қошидаги 1-сон академик лицей


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

59.

Тошкент давлат юридик университети


Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицей


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

60.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Шайхонтоҳур академик лицейи


9. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

61.

Тошкент архитектура-қурилиш университети


Тошкент архитектура-қурилиш университети қошидаги академик лицей


62.

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети


Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети қошидаги 1-сон академик лицей


10. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

63.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қурилиш ва эксплуатацияси институти


Тошкент давлат техника университети қошидаги Чилонзор академик лицейи


11. "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти

64.

Тошкент темир йўллари муҳандислари институти


Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги Миробод академик лицейи


12. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

65.

Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети


Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети қошидаги академик лицей


13. Хорижий олий таълим муассасалари филиаллари

66.

Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали


Тошкент шаҳридаги И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали қошидаги академик лицей


67.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети


Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети қошидаги академик лицей


68.

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети


Тошкент Халқаро Вестминстер университети қошидаги академик лицей


             

*) Академик лицейларнинг номлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасарруфига берилаётган олий таълим муассасалари томонидан ўзгартирилиши мумкин.

Изоҳ. Ҳарбий йўналишдаги академик лицейлар: ҳарбий-қурилиш йўналишдаги Самарқанд академик лицейи, ҳарбий техника йўналишидаги Фарғона академик лицейи ва ҳарбий юридик йўналишидаги Урганч академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфига, ҳарбий телекоммуникация йўналишидаги Тошкент академик лицейи ҳамда Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тасарруфига берилган.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 27 сентябрь


"Халқ сўзи", 2017 йил 28 сентябрь













































Время: 0.1588
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск