Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2001 й. 456-сон "2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган лойиҳалар рўйхатини аниқлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.11.2001 й.

N 456



2005 ЙИЛГАЧА БЎЛГАН ДАВРДА

МАҲАЛЛИЙ ХОМ АШЁ НЕГИЗИДА БУЮМЛАР

ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИГА

КИРИТИЛГАН ЛОЙИҲАЛАР РЎЙХАТИНИ

АНИҚЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Иқтисодиётни таркибий қайта ўзгартиришларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни технология жиҳатидан янгилаш ва замонавийлаштириш, маҳаллий хом ашёдан ҳамда ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва шу асосда замонавий, рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига товарлар импортини мақбуллаштириш, янги иш ўринлари ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокида йирик ва стратегия жиҳатидан муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган Маҳаллийлаштириш дастурининг бажарилиши, республиканинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш йўлидан бориши натижаларини ҳар ойда таҳлил қилсин ва умумлаштирсин. Бунда ишлаб чиқариш умумий харажатларини қисқартириш, валюта ресурсларини тежаш, республика иқтисодиёти барқарорлигини таъминлаш ва унинг ташқи омилларга боғлиқлигини камайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш каби стратегик вазифаларни ҳал қилишга маҳаллийлаштиришнинг таъсирини баҳолашга алоҳида эътибор берилсин.

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирларини амалга оширишнинг стратегик аҳамиятини ҳисобга олиб, Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилиши ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилсин.


4. "Ўзтелерадио" компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "2005 йилгача бўлган даврда маҳаллий хом ашё негизида буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида" 2000 йил 5 сентябрдаги 342-сон қарорининг 2-банди, шунингдек ушбу қарорга 2, 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.















































Время: 0.1903
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск