ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш /

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.09.2017 й. 778-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 30 сентябрдаги

778-сон қарорига

ИЛОВА



Заргарлик буюмларини ишлаб

чиқариш учун қимматбаҳо металларни

сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга

ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Заргарлик саноатини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3199-сон қарорига мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Олтин ва кумуш (кейинги ўринларда қимматбаҳо металлар деб аталади) қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмлар (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари деб аталади) ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) берадиган лицензияга эга юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (кейинги ўринларда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар деб аталади) томонидан сотиб олинади.

3. Қимматбаҳо металлар пластиналари заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемага асосан сотилади.


4. "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖ ёки бошқа қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни (тилла ва кумуш) ўлчамли пластиналар ва гранулалар кўринишида давлат стандарти асосида ишлаб чиқаришни таъминлайди.


2-БОБ. ЗАРГАРЛИК БУЮМЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚАРУВЧИЛАРИГА ҚИММАТБАҲО

МЕТАЛЛАРНИ СОТИШ МЕХАНИЗМИ


5. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар тижорат банкларига ушбу Низомга 1-иловада назарда тутилган муддатларда ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда қимматбаҳо металларнинг керакли ҳажмларини кўрсатган ҳолда буюртманомалар тақдим этади. Бунда буюртманоманинг энг кам миқдори 100 граммдан кам бўлмаслиги зарур.

Тижорат банки заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи буюртманомани тақдим этишда "Лицензия" (www.license.uz) ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда унинг заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун амалдаги лицензиясини Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали орқали текширади ёки қабул қилинган буюртманомани ундаги маълумотларни қайд этган ҳолда алоҳида рўйхатга олиш дафтарига киритади.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларнинг буюртманомада қайд этилган миқдорини сотиб олиш учун зарур маблағларни тижорат банкида ушбу Низомнинг 14-15-бандларига мувофиқ депозитга қўяди.


6. Бош тижорат банклари заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртманомаларидан келиб чиқиб, ҳар иш кунида соат 12:00 га қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) керакли миқдордаги қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун жамланган буюртманомаларни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.

7. Марказий банк бош тижорат банкидан жамланган буюртманомаларни олгандан кейин икки иш куни давомида ва сотиладиган қимматбаҳо металлар пластиналарининг ҳақиқий оғирлигидан келиб чиқиб, бош тижорат банкига тўлов ҳисоб-фактурасини тақдим этади.

8. Бош тижорат банки Марказий банк тўлов ҳисоб-фактурасини тақдим этган санадан икки иш куни давомида қимматбаҳо металлар учун тўловни тўлиқ амалга оширади.

Бош тижорат банки тўловни амалга оширгандан сўнг Марказий банкка тўловни амалга оширган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар бўйича қимматбаҳо металлар миқдори, қимматбаҳо металлар пластиналарини қабул қилиш ваколати берилган эга моддий жавобгар шахс ҳақидаги маълумотлар (фамилияси, отасининг исми, паспорт серияси ва рақами) кўрсатилган ва тижорат банкининг қимматбаҳо бойликларни олиш учун ишончномаси илова қилинган хатни юборади.

9. Марказий банк тўлови амалга оширилган тегишли миқдордаги қимматбаҳо металлар пластиналарини бош тижорат банкларига тақдим этади.

11. Тижорат банклари заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга уларнинг буюртманомалари асосида сотиб олинган қимматбаҳо металларни Марказий банкдан олинган кундан бошлаб беш кун давомида беради.

Тижорат банклари қимматбаҳо металларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хавфсизлик талабларига риоя этган ҳолда транспортировка қилади.


12. Марказий банк ва бош тижорат банклари, шунингдек тижорат банклари ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ўртасида қимматбаҳо металларни сотиш бўйича операциялар алоҳида шартномалар асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ


13. Марказий банк оғирлиги 100 грамм бўлган пластиналар шаклидаги қимматли металларни олдиндан тўлиқ тўлаш шарти билан миллий валютада сотади.


14. Қимматбаҳо металл баҳоси тижорат банки Марказий банкка буюртманомани тақдим этган кунда амал қилинган Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг эрталабки фиксинг нархи ва Марказий банк курси асосида унинг соф оғирлиги ва тижорат банкларида депозитга қўйилган маблағлар миқдори бўйича ҳисобланади.

Қимматбаҳо металл баҳоси ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ ҳисоб-китоблар асосида белгиланади.


15. Тижорат банкининг талабига асосан депозитга қўйиладиган маблағ миқдори заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан Марказий банк тақдим этган ва қимматбаҳо металлар пластиналарининг аниқ оғирлигидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган тўлов ҳисоб-фактурасига асосан тўлдирилиши ҳамда қимматбахо металлнинг буюртма берилган миқдорини сотиб олишга етарли бўлиши керак. Депозитга қўйиладиган маблағ миқдорига ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ тижорат банкининг маржаси ва 17-бандига асосан Марказий банкка тўланадиган воситачилик ҳақи ҳам киритилади.

Қимматбаҳо металларни сотиб олиш учун депозитга қўйилган маблағ миқдори етарли бўлмаса, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг буюртманомаси бекор қилинади.


16. Тижорат банклари қимматбаҳо металларни заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга.

Бунда тижорат банклари қимматбаҳо металлар ҳисобини тегишли ҳисобварақларда юритади ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилардан сотиладиган қимматбаҳо металл қийматининг 1 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда маржа олади.

Тижорат банкларига "Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖдан қимматбаҳо металларни (олтин ва кумуш) ўлчамли пластиналар кўринишида, шунингдек, 5 грамм оғирликдаги ва ундан оғир гранулаларни (қимматбаҳо металлар соф оғирлигига қайта ҳисоблаганда) Лондон қимматбаҳо металлар биржасининг тонгги фиксинги асосида миллий валютада сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

17. Бундан ташқари, тижорат банклари заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилардан сотилган қимматбаҳо металлар қийматининг 1 фоизи миқдорида воситачилик ҳақини ушлаб қолади ва кейинчалик ушбу воситачилик ҳақи Марказий банкка қимматбаҳо металлар пластиналарини ишлаб чиқариш (қайта ишлаш, транспортировка қилиш, сақлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун тўланади.

"Навоий КМК" ДК ва "Олмалиқ КМК" АЖдан қимматбаҳо металлар мустақил сотиб олинган тақдирда, Марказий банкка қимматбаҳо металллар пластиналарини ишлаб чиқариш (қайта ишлаш, ташиш, сақлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун воситачилик ҳақи тўланмайди ва банк ихтиёрида қолади.

18. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи ўз фаолиятини тўхтатганда, у ушбу Низомга мувофиқ сотиб олинган ва фойдаланилмай қолган қимматбаҳо металларни бошқа заргарлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчисига сотиш ҳуқуқига эга.


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


19. Давлат асллик даражасини белгилаш палатаси ва давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиб олинган қимматбаҳо металлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилади (устав жамғармасида давла улушига эга бўлмаган ёки камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно).

20. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун сотиб олинган қимматбаҳо металлардан мақсадли фойдаланиш учун шахсан жавоб беради.


21. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.






Низомга

1-ИЛОВА



Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар

учун қимматбаҳо металларни сотиш

СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар


Тадбирлар


Муддат


1-босқич

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар


     

Буюртманомалар тижорат банкларига қимматбаҳо металларнинг керакли миқдори кўрсатилган ҳолда тақдим этилади

       


       

Буюртманомалар

ҳафтанинг

иш кунларида

тақдим этилади

      









2-босқич

Бош тижорат банки


        

Жамланган буюртманомани Марказий банкка тақдим этиш


Сешанба соат 12:00 гача



        

Марказий банк


      

Тижорат банкларининг жамланган буюртманомаларини қабул қилиш

         










3-босқич

Марказий банк


         

Сотилиши кўзда тутилган қимматбаҳо металлар пластиналарининг ҳақиқий оғирлигидан келиб чиқиб, бош тижорат банкига тўлов ҳисоб-фактураси тақдим этилади


Чоршанба



       

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар

      


        

Тижорат банкида керакли миқдорда депозит маблағларни сақлаш

          


Тижорат банки тўловни амалга оширгунича









4-босқич

Бош тижорат банки


           

Етарли миқдордаги маблағларни депозитга қўйган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг буюртманомалари учун Марказий банкка тўловни амалга ошириш.


Тўловни амалга оширгандан сўнг сотиб олинган қимматбаҳо металлар миқдори ҳақидаги ахборот буюртманомалари қаноатлантирилган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар бўйича кўрсатилган ҳолда Марказий банкка хат юбориш


Пайшанба-жума




Тўлов амалга оширилган кунда









5-босқич

Марказий банк


         

Тижорат банкларига тегишли миқдордаги қимматбаҳо металларни бериш

          


Душанба



Бош тижорат банки


        

Марказий банкдан қимматбаҳо металлар пластиналарини олиш










6-босқич

Бош тижорат банки


         

Буюртманомалари қаноатлантирилган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга қимматбаҳо металлар пластиналарини сотиш

        


Душанба - жума*



      

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар

        


      

Тижорат банкларида қимматбаҳо металлар пластиналарини сотиб олиш

          




            

Изоҳ:

*) Муддат қимматбаҳо металлар пластиналарини бош тижорат банкидан уларнинг ҳудудий филиалларига етказиб бериш учун сарфланадиган вақт эътиборга олинган ҳолда белгиланган.






Низомга

2-ИЛОВА



Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо

металлар пластиналарини сотиб олиш учун

БУЮРТМАНОМА

Буюртманома тақдим этилган сана



Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг номи



Лицензия рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати



Қимматбаҳо металл номи



Қимматбаҳо металл ҳажми, граммда



          


Харидорнинг реквизитлари:



Юридик манзил:

Банк реквизитлари:



           


Раҳбар ________


(имзо) _________


Сана _______



   


    


Банк қайдлари:


Буюртманома ҳисобга олинган

рақам


N _________

Банк ходимининг исми-шарифи



          





Низомга

3-ИЛОВА



Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга

кейинчалик сотиш учун (банк номи*) томонидан

қимматбаҳо металлар пластиналарини харид

қилиш бўйича жамланган

БУЮРТМАНОМА

Т/р

Заргарлик буюмларини

ишлаб чиқарувчиларнинг

номи


Лицензия рақами,

берилган санаси ва

амал қилиш муддати


Қимматбаҳо

металл номи


Қимматбаҳо

металл ҳажми

(граммда)


1.






2.











Жами (металл ҳажми)




Раҳбар




(Ф.И.О. имзо)


Бош бухгалтер




(Ф.И.О. имзо)


Изоҳ:

*) Жамланган буюртманома бош тижорат банки томонидан Марказий банкка юборилади.





Низомга

4-ИЛОВА



Қимматбаҳо металл қийматининг

ҲИСОБ-КИТОБИ*


1. 1 грамм қимматбаҳо металлнинг баҳоси қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


PG/UZS = ((PW / Y) * ECB) вергулдан сўнг икки касрли хонага қадар яхлитланади


бунда:

PG/UZS - бир грамм учун сўмдаги нарх;

PW - Лондон қимматбаҳо металлар биржасидаги эрталабки фиксинг нархи (долл./тр. унц.);

Y - бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти (1 тройунцияси = 31,1035 грамм);

ECB - 1 АҚШ доллари учун Марказий банкнинг сўмга нисбатан ўрнатилган курси.


2. Сотиб олинган қимматбаҳо металлнинг умумий қиймати қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


= (V* PG/UZS) вергулдан сўнг икки касрли хонага қадар яхлитланади


бунда:

- қимматбаҳо металл учун сўмда тўланадиган қиймат;

V - қимматбаҳо металлнинг граммдаги оғирлиги;

PG/UZS - бир грамм учун сўмдаги нарх.


*) Заргарлик буюмларини ишлаб чиқувчи буюртма берилган миқдордаги қимматбаҳо металл пластиналарини сотиб олишда тижорат банкига қимматбаҳо металл қийматининг 1 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда маржани ҳамда қимматбаҳо металл қийматининг 1 фоизи миқдорида воситачилик ҳақини тўлайди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 9 октябрь, 40-сон, 1057-модда





















































Время: 0.1358
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск