ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Деҳқон хўжаликлари. Шахсий қўшимча хўжаликлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.2017 й. ПҚ-3318-сон "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

10.10.2017 й.

N ПҚ-3318



ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ

ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА*


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомил-лаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш ишларида, шу жумладан, агротехник тадбирларни амалга оширишда ҳамда шартномалар тузишда, маҳсулотларни ташқи бозорларга экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш;

қишлоқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш, фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, аграр соҳада меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда самарали фаолият юритаётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини рағбатлантириш, фаолиятида камчиликларга йўл қўяётган ер эгаларига нисбатан жамоатчилик йўли билан таъсир чораларини кўриш;

соҳада замонавий ресурс тежовчи илғор агротехнологияларни, муқобил энергия воситаларини, шунингдек, инновация ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга кўмаклашиш;

кўп тармоқли фермер хўжаликлари, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчиларнинг фаолиятини ривожлантиришга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш ҳамда улар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишда бевосита иштирок этиш;

кооперация асосида ишлайдиган кластерлар ва экспорт қилувчи ташкилотларни маҳсулот етиштирувчиларга бириктириш;

маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ўқув семинарларини ташкил этиш;

хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш;

чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ва бошқа соҳаларга ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантириш юзасидан амалий чоралар кўриш, мазкур йўналишларда фаолият юритаётган намунавий фермер хўжаликларининг тажрибаларини кенг оммалаштириш;

қишлоқ хўжалигида ҳуқуқий, иқтисодий, молиявий, агротехник ҳамда бошқа масалалар бўйича консалтинг хизматини, шунингдек, маҳсулотни ишлаб чиқариш, харид қилиш, қайта ишлаш, сотиш, таъминот ва хизмат кўрсатиш бўйича фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг бошқа ташкилотлар билан кооперациясининг турли шаклларини ташкил этиш ва кенгайтириш, бу соҳада илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш;

қишлоқ жойларда аҳолининг деҳқончилик маданиятини юксалтириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланиш, шахсий манфаатдорлиги ва масъулиятини ошириш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишларини олиб бориш;

қишлоқ хўжалигида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокидаги шартномавий мажбуриятларнинг ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини;

"Томорқа хизмати" МЧЖлар реестрини юритиш.

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратларининг намунавий тузилмалари тегишлича 3 ва 4-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Раёсати Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ижро аппарати тузилмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратлари тузилмасига белгиланган бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

халқ депутатлари туман Кенгашлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари йиғилишларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини муҳокама қилишда иштирок этиш ва ўз хулосасини тақдим этиш;

фермер хўжалигини ташкил этиш истагини билдирган талабгорларни танлаш, уларнинг захирасини шакллантириш, малакасини ошириб бориш;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш. Бунда даъво аризасини қаноатлантириш рад этилганда манфаати кўзлаб даъво аризаси киритилган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларидан давлат божи ундирилмайди;

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур маълумотлар, ҳужжатлар ва материалларни сўраб олиш.


4. Белгилансинки:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий равишда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб юритилади) билан келишилиши шарт;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари раислари тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ҳисобланади ҳамда мақоми бўйича уларнинг ўринбосарларига тенглаштирилади.

6. Белгилаб қўйилсинки:

барча фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларида уларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш бўйича прогноз ҳажмлар белгиланади;

ҳар йили 1 февралгача фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари уйма-уй юриб, ҳудуддаги деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларини хатловдан ўтказади, уларда йил давомида экиладиган экин турлари ва етиштириладиган маҳсулот ҳажмларини оила эҳтиёжи ва сотиш учун мўлжалланган қисмларга ажратган ҳолда аниқлайди, маҳсулот етказиб бериш бўйича шартномалар тузилиши, экинларнинг тўлиқ ва сифатли экилиши, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этади;

якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларининг томорқа қисмида асоссиз равишда қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ёки уни ободонлаштирмаган ер эгаларига нисбатан белгиланган ер солиғи ставкасининг уч баробар оширилган миқдори қўлланилади;

деҳқон хўжалиги юритиш учун уй-жой қуриш ҳуқуқисиз берилган ер участкаларида қишлоқ хўжалиги экинлари экмаган ер эгаларининг ер участкасига бўлган ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.


7. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари:

ҳар йили кейинги йил ҳосили учун экин экишдан бир ой олдин фермер хўжаликлари кесимида, контурлар ва экин турлари бўйича, тупроқ, иқлим, сув шароитидан келиб чиқиб, камида икки марта ҳосил олинишини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилишини таъминласин;

ҳар йили 15 февралгача барча деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари кесимида етиштириладиган маҳсулотларнинг прогноз ҳажмлари тасдиқланишини ташкил этсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Кенгаш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда:

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан, тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар билан маҳсулот етказиб бериш тўғрисида, бозор маъмурияти билан эса етиштирилган маҳсулотни бевосита бозорда чакана сотиш тўғрисида шартномалар тузилишини тизимли равишда ташкил этсин;

қишлоқ хўжалиги экинларининг тўлиқ ва сифатли экилишини, агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилишини замонавий ўлчов воситалари, шу жумладан, учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланган ҳолда, доимий мониторинг қилиб борсин;

ер майдонларидан самарасиз фойдаланган, қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ экмаган, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширмаган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кенгаш фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида шартномалар тузишда қонун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

фермер хўжаликлари томонидан Кенгашга аъзолик бадаллари тўлаш учун ҳар йили пахта хом ашёси ва дон экинлари харид нархини ўрнатишда 0,8 фоиз миқдордаги маблағларни назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан биргаликда Жамғарманинг ҳар йилда шаклланадиган балансида алоҳида бандда мазкур маблағларни ойма-ой акс эттирсин.

12. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг агросаноат комплексига масъул бўлган ўринбосарига қишлоқ хўжалигида тўлов интизомини мустаҳкамлаш, фермер хўжаликларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш юзасидан аниқ чоралар кўриш вазифаси юклатилсин.


13. Кенгаш Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ислом Каримов кўчаси, 2а-уй манзилидаги бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилнинг 1 февралигача Кенгашга ажратилган бинони таъмирлаш ва жиҳозлаш манбалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларини зарур бинолар билан таъминласин.


14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгашининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши конференцияси


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари кенгашининг раёсати

27 нафар


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ижро аппарати

34 нафар














































Тафтиш комиссияси













































Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

25 нафар










Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашининг раёсати

25-35 нафар


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашларининг ижро аппарати

10 нафар




Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳудудий кенгашлари конференцияси



























"Қишлоқ бизнеси учун маслаҳат хизмати" унитар корхонаси

5 нафар














Тафтиш комиссияси















































Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашининг раёсати

25-29 нафар


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликларива томорқа ер эгалари туман кенгашларининг ижро аппарати

3 нафар











Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашлари конференцияси





Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобива ҳисоботини юритиш марказлари

162 нафар





























Тафтиш комиссияси













































";


































       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа

ер эгалари кенгаши ижро аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ*













Раис



Ёрдамчи

1































































































Агротехнологиялар ва кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича раиснинг биринчи ўринбосари



Инновациялар, экспортга кўмаклашиш ва ахборот технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари



Деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан самарали фойдаланиш масалалари бўйича раис ўринбосари



Ҳуқуқий масалалар бўйича раис ўринбосари



Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижрочи директори - раис ўринбосари






















































Ҳуқуқий масалалар ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими

3



































Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўлими

4



Инновацияларни жорий этиш ва экспортга кўмаклашиш бўлими

3

































Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида экишни ташкил этиш бўлими

3





Офис менежер ва ходимлар билан ишлаш бўлими

3






































Фермер ва деҳқон хўжаликларига таъминот ва хизмат кўрсатишни ташкил этиш бўлими

2



Ахборот-

коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлими

1



































































Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказларини мувофиқлаштириш бўлими

3







"Томорқа хизмати" МЧЖлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

2






























































































































Саримсоқпиёз, тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт

қилишга кўмаклашиш бўлими

2


























































































Ахборот таҳлил, девонхона ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими

2


































































































































































           

*) Кенгаш ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 34 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

3-ИЛОВА


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер

эгалари кенгашлари ижро аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*











Раис




































































Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг ҳудудий вакили











Раис ўринбосари















































Фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларини ривожлантириш бўлими

1-2



Инновациялар, экспорт ва "Томорқа хизмати" МЧЖ ишини мувофиқлаштириш сектори

1















Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кенгаш аъзолигига шартномаларни расмийлаштириш бўлими

1-2































Бухгалтерия ҳамда фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари ишини мувофиқлаштириш бўлими

1-2























































Девонхона, ижро интизомива ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис

1




















































          

*) Ҳудудий кенгашлар ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 10 нафар.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

4-ИЛОВА


Туман (Қувасой шаҳар) фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгашлари ижро аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ*












Раис































































































Раис ўринбосари - Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказидиректори








































































































































































































Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқаларни ривожлантириш бўйича бош мутахассис

1









Юрисконсульт


0,5









Бухгалтерия


0.5























































































































































































Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисобива ҳисоботини юритиш маркази



"Томорқа хизмати" МЧЖ



























































          

*) Туман (Қувасой шаҳар) кенгашлари ижро аппарати ходимларининг умумий чекланган сони - 3 нафар.





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 октябрдаги

ПҚ-3318-сон қарорига

7-ИЛОВА



Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари

фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин

майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил

этиш бўйича чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

N

Чора-тадбир номи

Ҳужжат тури

Ижро

муддати


Масъул ижрочилар

       

I. ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

           

1.

Фермер хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг ер майдонларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан кўп тармоқли фермер хўжаликларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Қонун

лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Адлия вазирлиги (Н.Жўраев), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов), Давлат солиқ қўмитаси (Э.Гадоев), Кенгаш (Б.Юсупов)


2.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларининг ўзаро фарқли хусусиятларини белгилаш, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланиш борасидаги масъулиятини ошириш, бу борада фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан жамоатчилик назорати тизимини кучайтириш юзасидан тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Қонун

лойиҳаси

2018 йил

март

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов), Давлат солиқ қўмитаси (Э.Гадоев), Кенгаш (Б.Юсупов), "Маҳалла" фонди (Ш.Жавлонов)


3.

Экин майдонларидан самарали фойдаланишда юқори натижаларга эришган томорқа ер эгаларига солиқ имтиёзлари бериш ва аксинча экин майдонларидан самарали фойдаланмаганларга нисбатан ер солиғининг уч баробар оширилган ставкасини қўллаш бўйича тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Қонун

лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), Давлат солиқ қўмитаси (Э.Гадоев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Адлия вазирлиги (Н.Жўраев), Кенгаш (Б.Юсупов)


4.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзаро кооперация муносабатларини жорий этишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш.


"Қишлоқ хўжалигида кооперация тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси


2018 йил

апрель

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов), Адлия вазирлиги (Н.Жўраев), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), Кенгаш (Б.Юсупов)


5.

2018 - 2021 йилларда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича ҳудудий дастурларни фермер хўжаликлари кесимида ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ҳудудий дастурлар асосида ишлаб чиқилган республика миқёсидаги дастурларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун Сенатга киритиш.


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят Кенгашлари ва Сенат қарори лойиҳалари


Ҳар йили

Вазирлар Маҳкамаси (З.Мирзаев, Ж.Қўчқоров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари


6.

"Илғор фермер", "Меҳнаткаш деҳқон" ва "Намунали томорқачи" кўкрак нишонлари таъсис этилиши муносабати билан тегишли низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси


2017 йил

ноябрь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Кенгаш (Б.Юсупов)


7.

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, мева-сабзавотчилик, асаларичилик ва қишлоқ хўжалигининг бошқа муҳим йўналишларини янада ривожлантириш, фермер хўжаликларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш  ва самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

Фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб улар билан туман ҳокимлиги ўртасида тузиладиган ер ижараси шартномасининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари лойиҳалари (ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида), Намунавий шартнома лойиҳалари


2017 йил

ноябрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А.Вахобов),  Адлия вазирлиги (А.Ташкулов),  Кенгаш (Б.Юсупов)


8.

Фермер хўжаликларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлиги устидан вакиллик назоратини ўрнатишга қаратилган қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Кенгаш (Б.Юсупов),  "Давергеодезкадастр" қўмитаси (М.Рўзметов)


9.

Фермер хўжаликларига ижарага берилган ер майдонларидан ноқонуний ва мақсадсиз фойдаланганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича таклифлар киритиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Бош прокуратура (У.Суннатов), Адлия вазирлиги (Н.Жўраев), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (М.Рўзметов)


         

II. ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИНИНГ

МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, УЛАРНИНГ

ТАЙЁРЛОВ, ҚАЙТА ИШЛАШ, ТАЪМИНОТ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ

ТАШКИЛОТЛАР БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИДА ЗАМОНАВИЙ БОЗОР

МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

         

10.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг сони ва улар ихтиёридаги ер майдонларини хатловдан ўтказиб, маълумотларнинг ягона реестрини шакллантириш.


Чора-тадбирлар дастури

2018 йил

октябрь

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (А.Абдуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров), Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б.Мирусманов), Кенгаш (Б.Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари


11.

Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон етказиб беришда фермер хўжаликларининг балансидаги насослар орқали суғоришга сарфланадиган электр энергия харажатларини Насос станциялари, алоқа ва энергетика бошқармалари орқали тўлаш механизмини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил

март

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров),  Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов), "Ўзбекэнерго" АЖ (У.Мустафоев)


12.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларини суғориш учун доимий равишда етарли миқдорлардаги сув билан таъминлаш, шу жумладан фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ўртасида сув етказиб беришга оид шартномавий муносабатларни такомиллаштириш, маҳаллалар атрофидаги коллекторларни тозалаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


Комплекс  чора-тадбирлар дастури

Ҳар йили

Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Хамроев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари, Кенгаш (Б.Юсупов)

13.

2017 йилда Жиззах вилоятида амалга ошириладиган тажриба натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йил ҳосилидан бошлаб республика бўйича пахта йиғим-теримида иштирок этувчи ишчиларнинг иш ҳақи фондига нисбатан ҳисобланадиган ягона ижтимоий тўловни бекор қилиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А. Эргашев),  Молия вазирлиги (Б.Ходжаев), Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов)

14.

Боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик йўналишларида фаолият юритувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун зарур техника воситалари (минитехникалар) ишлаб чиқариш турлари ва ҳажмларини ошириш ҳамда уларни имтиёзли шартларда лизинг асосида етказиб бериш тизимини такомиллаштириш.


Комплекс чора-тадбирлар

дастури

2017 йил

ноябрь

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ (М.Шерматов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А.Вахабов), Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов),  Марказий банк (Т.Ишметов)


15.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, уруғлик ва кўчатларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш.


Комплекс чора-тадбирлар

дастури

2017 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А.Вахабов),  Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (А.Абдуллаев), "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ (У.Ахунов), "Ўзнефтмаҳсулот" АК (М.Файзиев), "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т.Жалилов), Кенгаш (Б.Юсупов)


16.

Барча қишлоқ туманларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш тизимини такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


2017 йил

ноябрь

"Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси (З.Файзиев), "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т.Жалилов), "Ўзвинсаноат-холдинг" ХК (Ш.Рахимов)


17.

Қишлоқ хўжалиги экинлари, айниқса, пахта ва бошоқли дон жойлаштириладиган ер майдонлари бўйича маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва янгилаб бориш.


Маълумотлар базаси

2018 йил

май

"Давергеодезкадастр" қўмитаси (Т.Абдуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А.Вахабов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят  ва туман ҳокимликлари


18.

Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси ва бошоқли дон сотиш бўйича шартномавий режа сурункали бажарилмаган ҳудудларда режанинг бажарилмаслик сабабларини таҳлил қилиш ва иқтисодий самара берадиган экин турларини жойлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Комплекс чора-тадбирлар дастури

2017 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А.Вахабов), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Т.Абдуллаев), Кенгаш (Б.Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари


19.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг таклифлари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, улар билан тайёрлов, қайта ишлаш ва экспорт қилувчи ташкилотлар, агрофирмалар, савдо харид корхоналари ва бозор маъмурияти ўртасида шартнома тузиш ишларини ташкил этиш ва тузилган шартномаларнинг бажарилишини мониторинг ва назорат қилиш тартиби тўғрисида низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

декабрь

Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), "Давергеодезкадастр" қўмитаси (Т.Абдуллаев), "Ўзбекозиқовқатзаҳира" уюшмаси (З.Файзиев), "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т.Жалилов), "Ўзвинсаноат-холдинг" ХК (Ш.Рахимов), Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш.Жавлонов), Кенгаш (Б.Юсупов)


20.

Агрофирмаларнинг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари билан ўзаро муносабатларини янада ривожлантириш, агрофирмаларнинг фаолиятини тубдан яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.


Комплекс чора-тадбирлар дастури


2017 йил

декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), "Ўзбекозиқовқатхолдинг" ХК (Т.Жалилов), "Ўзвинсаноат-холдинг" ХК (Ш.Рахимов), Кенгаш (Б.Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари


21.

Тайёрлов ташкилотларининг қабул қилиш масканларидаги лабораторияларида мавжуд бир томонлама ёндашиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, бунда фермер хўжаликлари манфаатларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси


2018 йил

февраль

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Ўздавдонинспекция (З.Абидов), "Ўзстандарт"агентлиги (А.Каримов), "Сифат" маркази (Х.Умархўжаев), Кенгаш (Б.Юсупов)


22.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича инновацион лойиҳаларни амалиётга татбиқ этиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этишда, замонавий банк хизматларини кўрсатишда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш.


Чора-тадбирлар

Мунтазам равишда

"Агробанк" АТБ (С.Хаджаев), Кенгаш (Б.Юсупов)


23.

Интернет тармоғида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига ўз маҳсулотларини сотиш, хизматлар кўрсатиш ва ахборотлар олишда электрон тижоратни амалга ошириш имкониятини берадиган махсус дастурий таъминотни яратиш.


Дастурий таъминот

2018 йил

апрель

Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Кенгаш (Б.Юсупов)


           

III. ФЕРМЕР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИНИНГ

ҲУҚУҚ ВА ҚОНУНИЙ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ, УЛАРНИНГ

ЕР МАЙДОНЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШДА ВАКИЛЛИК

ВА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

           

24.

Фермер хўжаликларининг ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларга ажратилган ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашларида муҳокама қилиб бориш ва тегишли чоралар кўриш.


Халқ депутатлари туман Кенгашларининг қарорлари

Ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг  5 санасигача

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси,  халқ депутатлари вилоят  ва туман Кенгашлари,  Кенгаш (Б.Юсупов)


25.

Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ҳар ойда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида муҳокама қилиб бориш ва тегишли чоралар кўриш.


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари


Ҳар ой якунидан кейинги ойнинг  5 санасигача


Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туман ҳокимликлари, Кенгаш (Б.Юсупов)

26.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузурида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига комплекс хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини йўлга қўйиш.


Комплекс чора-тадбирлар дастури

2017 йил

декабрь

Кенгаш (Б.Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Марказий банк (Т.Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


27.

Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратишда қишлоқ хўжалиги ва фермерлик соҳаси бўйича мутахассисликка эга бўлган ёшларга имтиёзлар жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2018 йил

январь


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Т.Сафаров), Кенгаш (Б.Юсупов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (О.Таджиев), Иқтисодиёт вазирлиги (С.Бекенов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


28.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда ёшларга фермер ва деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш ҳақида ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясига тавсиялар бериш механизмини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2017 йил

ноябрь

Кенгаш (Б.Юсупов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (О.Таджиев), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов)


29.

Фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш юзасидан қишлоқ хўжалигига ихтисослашган олий ва ўрта махсус таълим муассасалари қошида қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш. Ушбу муассасаларда замонавий агротехнологияларни қўллаш бўйича тажриба ер участкаларини ташкил этиш.


Чора-тадбирлар

дастури

2017 йил 

ноябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (М.Холмухамедов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А.Вахабов), Кенгаш (Б.Юсупов)


IV. "ТОМОРҚА -ҚЎШИМЧА ДАРОМАД МАНБАИ!" ШИОРИНИ

ҚИШЛОҚ АҲОЛИСИ ОРАСИДА КЕНГ ТАРҒИБ ҚИЛИШ

30.

Фармон мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш мақсадида туркум телекўрсатувлар, радио эшиттиришлар ва босма матбуотда чиқишлар ташкил этиш.


Қўшма дастур

Мунтазам равишда

МТРК (А.Ходжаев),  ЎзА (М.Хазратқулов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), ЭОАВМА (Ф.Абдухаликов), Кенгаш (Б.Юсупов)

31.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида фуқароларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган телекўрсатувларни намойиш этадиган ихтисослашган телеканал ташкил этиш бўйича таклиф киритиш.


Таклиф

2017 йил

декабрь

МТРК (А.Ходжаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (А.Вахабов), Кенгаш (Б.Юсупов)

32.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари томонидан экин майдонларидан самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтиришга қаратилган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этиш.


Қўшма дастур

Мунтазам

равишда

Кенгаш (Б.Юсупов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Вахабов), "Давгеодезкадастр" қўмитаси (М.Рўзметов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши  ва вилоят ҳокимликлари

33.

Қишлоқ туманларида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари иштирокида Кенгашнинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш ишларини амалга ошириш юзасидан тарғибот тадбирларини ўтказиш.


Қўшма дастур

2017-2018

йиллар

Кенгаш (Б.Юсупов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (А.Вахабов), Адлия вазирлиги (Н.Жўраев), "Давгеодезкадастр" қўмитаси (М.Рўзметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

34.

Интернет тармоғи, хусусан ижтимоий тармоқларда қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳолининг билим ва кўникмаларини ошириш, экин майдонларидан самарали фойдаланиш, деҳқончилик маданиятини юксалтириш ва соҳада инновацион технологияларни қўллашга қаратилган илмий материаллар, мобил иловалар ва роликлар жойлаштириш.


Чора-тадбирлар дастури

2017-2018

йиллар

Кенгаш (Б.Юсупов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О.Умаров),"Давгеодезкадастр" қўмитаси (М.Рўзметов), "Маҳалла" фонди (Ш.Жавлонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари


           

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 октябрь


"Халқ сўзи", 2017 йил 11 октябрь







































Время: 0.1784
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск