Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 09.06.2000 й. 934-сон билан рўйхатга олинган ИИВ 23.04.2000 й. 87-сон буйруғига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2000 йил 9 июнда 934-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирининг

2000 йил 23 апрелдаги

87-сон буйруғига

2-ИЛОВА


Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш

ва алмаштириш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


1. Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон (1-илова) бериш Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар Ички ишлар бошқармалари Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма) (кейинги ўринларда - РИБ (ТРИБ))лари орқали доимий (вақтинчалик) турар-жойга эга бўлган, талон учун белгиланган тўловни тўлаган, йўл ҳаракати қоидалари бўйича назарий имтихон топширган, ўрнатилган тартибда тиббий кўрикдан ўтган шахсларга, уларнинг шахсий паспортлари (ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий билет), транспортни техпаспорти, ишонч қоғози (шахсий транспорт эгалари учун), иш жойидан маълумотнома (юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳайдовчилари учун) имтиҳон варақаси ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини кўриб, уларнинг аризалари асосида берилади.

1.1 Яроқсиз ҳолга келиб қолган ёки ёзувлари (муҳрлари) ноаниқ ҳолдаги талонларни алмаштириш фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати РИБ (ТРИБ) бўлим(бўлинма)лари орқали амалга оширилади.

1.2 Корхоналар, муассасалар ва идораларда ҳайдовчи лавозимида ишлаб турувчи ёки Ўзбекистон Республикасига уч ойдан ортиқ муддатга хизмат сафарига келган бошқа давлат фуқароларига ҳайдовчилик гувоҳномасига талон умумий тартибда, уларни ишлаб турган жойларидан олинган ёзма баёнотга асосан берилади.


2. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонида МЖтКнинг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қоидабузарликлардан учтаси бир йил мобайнида қайд этилганда ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони туман (шаҳар) ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори ва Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлими ходимлари томонидан алмаштириб берилади.

Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонини алмаштириш учун фуқаронинг шахсий паспорти, имтихон варақаси, белгиланган тартибдаги тўлов квитанцияси, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг эски талони тақдим этилади.


3. Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон йўқотилган такдирда тикланаётган (иккинчи) талон РИБ (ТРИБ)лар томонидан назарий, агар 12 ой давомида ҳайдовчи транспорт воситасини бошқармаган бўлса қўшимча равишда амалий имтиҳон олингандан сўнг берилади.


3.1. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг йўқотилган талони ўрнига янгиси берилишидан аввал ҳайдовчининг яшаш жойидаги (ҳайдовчи лавозимида ишлаётган шахслар транспорт воситасининг доимий (вақтинчалик) рўйхатга олинган жойлардаги) шаҳар, туман ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларидан ҳайдовчининг бир йил давомида содир этган ҳуқуқбузарликлари ва ушбу бўлинмаларда унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси талони сақланмаётганлиги ҳақида маълумот талаб этилади.

3.2 Ўрнига янгиси берилган, йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси талони топилган тақдирда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари РИБ (ТРИБ)ида белгиланган тартибда далолатнома орқали йўқ қилинади.

4. Ҳайдовчилик гувоҳномаси талони РИБ(ТРИБ)лар томонидан алмаштириб берилганда эски талонда қайд этилган, бир йиллик муддати ўтмаган барча ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги белгилар янги талонга кўчириб ёзилади.


5. Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон берилганда ва алмаштирилганда, ҳайдовчилик гувоҳномасининг алоҳида белгилари графасига ва имтиҳон варақасига берилган талоннинг серияси ва рақамлари ёзиб қўйилади.


6. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонини алмаштириш учун асос бўлган ҳужжатлар иш жилдига тикилиб, варақлари рақамланади.

Иш жилдининг охирги варағида "Ушбу иш жилд, ___варақ, рақамланган ва муҳрланган" деб ёзилиб, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими томонидан имзоланади. Иш жилди ДАН бўлинмасида (бўлимида, бошқармасида) 2 йил сақланади ва муддати ўтгандан сўнг ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.

7. Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон ҳақидаги маълумотлар махсус журналда (2-илова) қайд этилади. Талони алмаштирилаётган шахс мазкур журналга имзо чекканидан сўнг унга янги талон берилади. Журналлар талон берилган Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати РИБ (ТРИБ), туман (шаҳар) ИИБ автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаларида 60 йил давомида сақланади.

8. Ҳайдовчилик гувоҳномалари талонлари вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари РИБ (ТРИБ)ларидан ишонч қоғози ва накладной орқали олинади.




Йўриқномага

1-СОНЛИ ИЛОВА

Олд томони


Орқа томони

_________ seriya __________ raqam belgili haydovchilik guvohnomasiga


MJTK moddasi

Qoida buzilgan sanasi

Jazo turi

Jazoning ijro etilgan vaqti


А

Talon O`zR     №        000000

Familiyasi __________________________

Ismi _______________________________

Otasining ismi ______________________

Qaysi YHXB bergan _________________

B

С

D

E

 

20__ yil "___" __________________________

           Imtihon komissiyasi raisi imzosi (imzo)

M.O`.


Haydovchilik guvohnomasi olib qo`yilgan kundan boshlab 30 kun muddatga transport vositasini boshqarish huquqini beradi.


Quyidagi yo`l harakati qoidabuzarliklari sodir etilgan taqdirda ogohlantirish taloniga belgi qo`yiladi.


 

Guvohnomasi olib qo`yilgan 20__ y. "__" ____

M.O`. __________________________________

         (mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Qaytarib berilgan 20__ y. "__" _____________


Guvohnomasi olib qo`yilgan 20__ y. "__" ____

M.O`. __________________________________

         (mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Qaytarib berilgan 20__ y. "__" _____________


Guvohnomasi olib qo`yilgan 20__ y. "__" ____

M.O`. __________________________________

         (mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Qaytarib berilgan 20__ y. "__" _____________


Guvohnomasi olib qo`yilgan 20__ y. "__" ____

M.O`. __________________________________

         (mansabi, familiyasi, ismi, otasining ismi)

Qaytarib berilgan 20__ y. "__" _____________


"DAVLAT BELGISI" DICHB TBF. 2006


   

1.

 

Transport vositasini mast holda boshqarish.

2.

Belgilangan tezlikni oshirish.

3.

Temir yo`l kesishmalaridan o`tish qoidalari

4.

Quvib o`tish qoidasi, chorrahalardan o`tish, odam tashish, piyodalar yurish joylari hamda jamoat transporti to`xtash joylaridagi yo`l qoidabuzarliklar.

5.

Boshqaruv signallariga, yo`l belgi talablari va o`tish joylaridagi yo`l chiziqlarga rioya qilmaslik.

6.

Har qanday to`siqsiz o`tib ketish huquqiga ega bo`lgan transport vositalarini o`tkazib yubormaslik.

7.

Ma`lum talablar asosida foydalanish qatiyan man etilgan, o`zboshimchalik bilan davlat raqam belgisi yechib qo`yilgan yoki yasama davlat raqam belgi bilan yurgan qoidabuzarlik.

8.

Yoritish asboblaridan foydalanish qoyidalarini buzish.

9.

Oynalarining yoruglik o`tkazuvchanligi meyoridan kam, telefondan foydalanish qoidalari.




Ҳайдовчилик гувоҳномаси талони намунасининг

ТАСНИФИ


Ҳайдовчилик гувоҳномасининг талони тўртбурчак шаклдаги, ўлчамлари 102 х 62 мм. бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли 100% пахтадан олинган ва ультрабинафша нурда кўринмайдиган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультарабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган "пахта чаноғи" кўринишидаги уч ўлчамли умумий "сув белги"си мавжуд. Офсетли ёзув, серияси "O`zR", номери еттита рақамли.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:

кимёвий таъсирга бардошли полиграф бўёқдан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва еттита рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.

Лотин алифбоси ҳарфларидаги ўзбек тили қўлланган.

Талоннинг олд томонида берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақамларини ёзиш учун жой, бланка номи ва унинг серияси ҳамда номери, эгаси ҳақида маълумот, ким томонидан қачон берилганлиги, А, В, С, D ва Е тоифалари кўрсатилган, нурда аниқ кўринувчи саккиз қиррали юлдуз расми ва "UZ" ёзуви туширилган.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг орқа томонидан йўл қўйилган қоида бузилишларини қайд этиш учун жадвал, ҳайдовчилик гувоҳномаси ким томонидан ва қачон олиб қўйилганлиги тўғрисида белгилар учун жой ва муҳр ўрни кўрсатилган. Тоифалари бўйича транспорт воситаларининг сурати туширилган.".





Йўриқномага

2-СОНЛИ ИЛОВА



Ҳайдовчилик гувоҳномаси талонини алмаштириш

КИТОБИ


Бошланди 200__ йил "_____" _______________

Тугалланди ____ йил "_____" _______________

Т/р

Исми - шарифи

Туғилган куни ва жойи

Турар жойи

Иш жойи Мансаби телефон

Транспорт воситасининг русуми

Давлат белгиси

Шахсий транспорт воситалари эгалари учун

Қайси тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган

Ҳайдовчилик гувоҳномасини серияси ва рақами

Ҳайдовчилик гувоҳномасига берилган талон рақами ва серияси

Баённома

Олинганлиги тўғрисидаги имзо

Изоҳ (ҳайдовчи томонидан кўрсатилган ҳужжатлар)

Берилган кун

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13














































Время: 0.1831
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск