Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Озиқ-овқат саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.01.2004 й. 24-сон "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш устидан давлат назоратини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.01.2004 й.

N 24



СПИРТ ВА АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА СОТИШ УСТИДАН

ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ КУЧАЙТИРИШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, спирт, алкоголли маҳсулотлар ва акциз солиғи солинадиган товарларнинг бошқа турларини ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан жиддий нуқсонлар ва камчиликлар мавжуд. Ўтказилган текширишлар спирт, алкоголли маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш, уларнинг ноқонуний айланиши ҳолатларига барҳам берилмаганлигини кўрсатмоқда. Ишлаб чиқарилаётган ва сотилаётган маҳсулотнинг сифати белгиланган техник шартлар ва стандартларга мувофиқ эмас. Алкоголли маҳсулотлар ва акциз солиғи солинадиган бошқа маҳсулотлар савдо қоидалари қўпол равишда бузилган ҳолда сотилмоқда.

Молия вазирлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналар фаолияти устидан зарур назоратни таъминламаяпти, бунинг натижасида ҳисобга олинмаган маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишнинг, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга маблағларнинг тегишли равишда тўлиқ тушмаслигининг кўплаб ҳолатлари аниқланди.

Спирт ва алкоголли маҳсулотларнинг республикага контрабанда йўли билан олиб келиниши ва сотилишига барҳам бериш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ниҳоятда қониқарсиз иш олиб борилмоқда.

Буларнинг барчаси давлатнинг манфаатларига сезиларли иқтисодий зарар етказмоқда, кишиларнинг саломатлигини хавф остига қўймоқда, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини камситмоқда.

Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини кучайтириш, алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, сифатсиз ва контрабанда йўли билан олиб келинган алкоголли маҳсулотлар сотилишига йўл қўйилмаслиги учун назоратни кучайтириш, бюджетга даромадлар тўлиқ тушушини таъминлаш ва ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Молия вазири (Нурмуродов), Давлат солиқ қўмитаси раиси (Сайфиддинов), Давлат божхона қўмитаси раиси (Парпиев), "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси раисига (Аюпов) спирт ва алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, контрабанда йўли билан олиб келиниши, сифатсиз маҳсулот сотилишига йўл қўйилмаслиги, алкоголли маҳсулотлар айланишидан солиқ тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида тушиши учун шахсан жавобгар эканликлари қатъий кўрсатиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва айланиши устидан қаттиқ назоратни таъминлаш, биринчи навбатда, бунга бевосита алоқадор бўлган барча тузилмаларнинг жавобгарлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритсинлар, бунда кўрсатиб ўтилган маҳсулот давлат монополияси объекти эканлиги назарда тутилсин.

3. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга кўра:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор тузилмалар билан биргаликда янги календарь йилга Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлашда жорий йилнинг 1 ноябридан кечикмай этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш балансини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;

этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини ҳуқуқи учун аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия беришда Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатиб ўтилган Комиссияси этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг ҳар йили тасдиқланадиган баланси параметрларига қатъий амал қилишга мажбурдир;

этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг ҳар бир турига, уларни ишлаб чиқаришнинг аниқ ҳажми кўрсатилган ҳолда алоҳида берилади;

фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганда, шунингдек этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш даражаси лицензияда кўрсатилган ҳажмларда таъминланмаганда, уч ой ва ундан кўп ой мобайнида бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар бўйича муддатида тўланмаган қарзлар мавжуд бўлганда, сифатсиз спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ва сотилиши аниқланганда лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси 2004 йил 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини танқидий ўрганиб чиқсин ва мазкур қарор билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларни қайта расмийлаштирсин.

Белгилансинки, 2004 йил 1 мартгача лицензияларни қайта расмийлаштирмаган корхоналарнинг илгари берилган лицензиялари бекор қилинади ҳамда улар этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмайди.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти спирт ва алкоголли маҳсулотлар ноқонуний ишлаб чиқарилиши, контрабанда йўли билан олиб келиниши ва сотилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар ҳамда уларни аниқлаш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсинлар. Амалга оширилаётган ишларнинг натижалари тўғрисида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берилсин.

7. "Ўзстандарт" агентлиги тегишли идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда республикада етиштирилаётган буғдойнинг навлари ва классларидан келиб чиқиб хом ашё сарфининг ва этил спирти чиқишининг ягона нормаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" холдинг компанияси ва "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси икки ҳафта муддатда этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар паспорти шаклини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссиясига киритсинлар.


11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин ва баъзиларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ҳукумат қарорларига мазкур қарорга мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 15 январдаги

24-сон қарорига

5-ИЛОВА



I. Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулот ишлаб чиқаришга давлат монополиясини жорий этиш тўғрисида"ги Фармонини бажаришга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1997 йил 14 августдаги 398-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 28-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1999 йил 5 январдаги 2-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 1-сон, 2-модда) 1-4-бандлари, шунингдек қарорга 1, 2 ва 5-иловалар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат комиссияларини ташкил этиш масалалари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш, қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида" 2000 йил 19 сентябрдаги 359-сон қарорига 1-илова 16-бандининг учинчи-еттинчи хат боши.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ташкил этилган комиссиялар ва кенгашлар таркибини тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 9-илова.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига илованинг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 5-модда).


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 3-сон, 30-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 1, 4-модда.




































Время: 0.1370
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск