ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикасининг 16.10.2017 й. ЎРҚ-448-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 28.09.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.10.2017 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.10.2017 й.

N ЎРҚ-448



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 28 сентябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 4 октябрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Прокуратура тўғрисида"ги 746-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 9-10, 168-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 249-модда; 2008 йил, N 9, 487-модда, N 12, 636-модда; 2011 йил, N 4, 101-модда; 2012 йил, N 9/2, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилсин:


1) 10-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҳамда Мажбурий ижро бюроси, шунингдек уларнинг жойлардаги бўлинмалари фаолият кўрсатади";


2) қуйидаги мазмундаги 18-1-модда билан тўлдирилсин:


"18-1-модда.Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда унинг

ҳудудий бўлинмалари


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси (бундан буён матнда Бюро деб юритилади) ташкил этилади. Бюрони мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ҳамда лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод этиладиган директор бошқаради.

Бюро директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ижрочиси ҳисобланади.

Бюро директорининг ўринбосарлари Бюро директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Бюро ҳудудий бошқармаларининг бошлиқлари Бюро директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари Бюро директори томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ташкил этилиши ва фаолияти тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади".


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "Ветеринария тўғрисида"ги 935-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-397-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 12, 453-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 7-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат

ветеринария қўмитасининг ваколатлари


Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси (бундан буён матнда Давлат ветеринария қўмитаси деб юритилади):

ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;

ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларни амалга оширишда иштирок этади;

ветеринария соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

давлат ветеринария назоратини амалга оширади;

давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасаларнинг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ушбу соҳадаги ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;

ветеринар осойишталикни таъминлаш, ҳайвонлар юқумли касалликларини эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш ва улар тарқалишининг олдини олишга доир профилактика ишларининг самарадорлиги юзасидан мониторингни амалга оширади;

мамлакат ҳудуди ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилинишини, ҳайвонлар соғлиғини профилактика қилиш ва даволашнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ветеринария дори воситаларининг маҳаллий ҳамда хорижий илм-фан ютуқларини жорий этишга асосланган янги турлари ва шакллари ишлаб чиқарилишини таъминлайди;

ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;

давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилишига ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатнома беради;

маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишни ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беришни амалга оширади;

ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича чора-тадбирларни тизимли асосда ўз вақтида ишлаб чиқишни ва сифатли амалга оширишни ташкил этишни таъминлайди;

идоравий ҳамда ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматининг ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё хавфсизлигини таъминлашга доир фаолиятини мувофиқлаштиради;

ветеринария соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳияти ҳар томонлама ривожлантирилишини, илмий тадқиқотлар йўналишлари белгиланишини, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмаларининг ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштиради;

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, раҳбариятнинг ҳамда мутахассисларнинг иш услуби ҳамда шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан тузилмавий бўлинмаларнинг ўз зиммасига юклатилган вазифалар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши юзасидан масъулиятини ошириш тизимини ташкил этади;

халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади, халқаро ветеринария ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.

Давлат ветеринария қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин";


2) 10-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"10-модда. Давлат ветеринария хизматини бошқариш


Давлат ветеринария хизмати Давлат ветеринария қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари, Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси, туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари, лабораториялар, Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат ташхис маркази, Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий маркази, Ветеринария илмий-тадқиқот институти, шунингдек ветеринария участкалари, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларидан, чегара ва транспорт ветеринария пунктларидан (участкаларидан) ҳамда бошқа муассасалардан иборатдир.

Давлат ветеринария қўмитасига раис раҳбарлик қилади. Давлат ветеринария қўмитасининг мансабдор шахслари қуйидаги тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади:

Давлат ветеринария қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Давлат ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси Давлат ветеринария қўмитаси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари бошлиқлари туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимномасига биноан Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади;

Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат ташхис марказининг, Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий марказининг, Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг, Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг, шунингдек чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) раҳбарлари Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Давлат ветеринария хизматининг бошқа муассасалари раҳбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари Давлат ветеринария қўмитасига, шунингдек тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот беради.

Давлат ветеринария қўмитасининг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";


3) 12-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"12-модда. Давлат ветеринария инспекторлари


Давлат ветеринария қўмитасининг раиси - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари - Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари (раиснинг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари бундан мустасно), Давлат ветеринария қўмитаси Давлат ветеринария назорати бошқармасининг ветеринар мутахассислари - ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи - давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари - давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитасининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари - Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари - тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади.

Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг бошлиқлари тегишли туманларнинг (шаҳарларнинг) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларининг мудирлари тегишли участкалардаги ва бозорлардаги давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

Чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) бошлиқлари ҳамда ветеринар врачлари тегишли чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади";


4) 14-модданинг иккинчи қисмидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси" деган сўзлар "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 17-модданинг иккинчи қисмидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси" деган сўзлар "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 19-модда биринчи қисмининг ўн биринчи хатбошисидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси" деган сўзлар "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 22-модданинг бешинчи қисмидаги "Давлат ветеринария бош бошқармаси" деган сўзлар "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 27-модданинг учинчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги" деган сўзлар "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 12, 269-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 11, 23-моддалар, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 418-модда; 2006 йил, N 6, 261-модда; 2007 йил, N 4, 166-модда, N 6, 248, 249-моддалар, N 9, 422-модда, N 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 177, 187-моддалар, N 9, 482, 484, 487-моддалар, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 136-модда, N 9, 335-модда, N 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, N 6, 231-модда, N 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, N 12, 477-модда; 2011 йил, N 4, 103, 104-моддалар, N 9, 252-модда, N 12/2, 363-модда; 2012 йил, N 1, 3-модда, N 9/2, 244-модда, N 12, 336-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 211-модданинг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1) гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк давлат даромадига ўтказилади";


2) 531-модданинг саккизинчи қисмидаги "суд ижрочиларига" деган сўзлар "давлат ижрочиларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 9, 193-модда, N 12, 269-модда; 1996 йил, N 5-6, 69-модда, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 4-5, 126-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 312-модда, N 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 9, 498-модда, N 10, 536-модда, N 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, N 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, N 9, 416, 421-моддалар, N 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, N 4, 181, 189, 192-моддалар, N 9, 486, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 9, 334, 335, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, N 5, 175, 179-моддалар, N 6, 231-модда, N 9, 335, 339, 341-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 4, 104, 105-моддалар, N 9, 247, 252-моддалар, N 12/2, 365-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 6, 228-модда, N 8, 310, 312-моддалар, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 1, 2-модда, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 27-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли бўлган ашёни ёки маъмурий ҳуқуқбузарликнинг бевосита ашёсини мусодара қилиш мазкур ашёни ҳақ тўламасдан мажбурий тарзда давлат мулкига ўтказишдан иборат бўлиб, ушбу чора маъмурий ишлар бўйича туман (шаҳар) судининг судьяси томонидан қўлланилади. Ҳуқуқбузарнинг шахсий мулки бўлмаган ашё мусодара қилиниши мумкин эмас, муомаладан чиқарилган ашёлар бундан мустасно";


2) 198-1-модданинг диспозициясидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 245-модданинг биринчи қисми "99, 100" рақамларидан кейин "101 (умумий фойдаланишдаги иссиқлик тармоқлари ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида)" деган сўзлар, "160-1, 161" рақамларидан кейин "163" рақами билан тўлдирилсин;


4) 245-3-модданинг биринчи қисмидаги "101, 163" рақамлари "101 (умумий фойдаланишдаги электр ва газ тармоқлари ҳамда электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш асбобларига оид қисмида)" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 259-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг давлат ветеринария инспекторлари, туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари, чегара ва транспорт ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳамда ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларининг давлат ветеринария инспекторлари - энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда жарима солишга";


6) 333-модданинг иккинчи қисмидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 337-модданинг матнидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органлари суд ижрочилари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг давлат ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 339-модданинг матнидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 348-модданинг матнидаги "суд ижрочисига" деган сўзлар "давлат ижрочисига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелда қабул қилинган 409-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 6, 175-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 6, 248-модда, N 9, 422-модда, N 12, 595-модда; 2008 йил, N 4, 187-модда, N 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, N 4, 136-модда, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда; 2012 йил, N 9/1, 238-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 8, 310-модда; 2017 йил, N 3, 47-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 14-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жарима тариқасидаги жазо Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро этилади";


2) 19-модданинг биринчи қисмидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 августда қабул қилинган "Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги 483-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 239-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 157-модда; 2016 йил, N 12, 383-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда) 4-моддасининг биринчи қисмидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Бош давлат ветеринария бошқармаси" деган сўзлар "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 607-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, 5-6-сонга илова; 2003 йил, N 1, 8-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 157-модда; 2008 йил, N 4, 189-модда; 2009 йил, N 9, 328-модда; 2010 йил, N 9, 334, 335-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда; 2016 йил, N 9, 276-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 89-модданинг биринчи қисмидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 138-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларидаги "суд ижрочисига" ва "суд ижрочисини" деган сўзлар тегишинча "давлат ижрочисига" ва "давлат ижрочисини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 140-модданинг биринчи қисмидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 11 майда қабул қилинган ҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 215-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, N 5, 84-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 470-модда; 2013 йил, N 4, 98-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 8-модданинг биринчи қисмидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг давлат ветеринария хизмати" деган сўзлар "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 10-модданинг матнидаги "Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг давлат ветеринария хизмати" деган сўзлар "Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

15-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган "Ипотека тўғрисида"ги ЎРҚ-58-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 535-модда; 2010 йил, N 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 28-1-модданинг матнидаги "суд ижрочиси" деган сўзлар "давлат ижрочиси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 41-модданинг биринчи қисмидаги "Суд ижрочисининг" деган сўзлар "Давлат ижрочисининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрда қабул қилинган "Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги ЎРҚ-344-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 йил, N 12, 335-модда; 2016 йил, N 4, 125-модда) 10-моддаси биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг органлари амалга оширади".


18-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 72-модда 2-бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"туманлар ва шаҳарлар ветеринария бўлимларини, ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташхис марказларини сақлаб туриш";


2) 129-модданинг биринчи қисмидаги "суд ижрочилари" деган сўзлар "давлат ижрочилари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


19-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминласин.


20-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ушбу Қонун 4-моддасининг 1-банди ва 5-моддасининг 1-банди ушбу Қонун расмий эълон қилингунига қадар суднинг ҳукми қонуний кучга кирган жиноят ишларига, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисида ажрим ёки қарор чиқарилган жиноят ишларига ҳамда суднинг қарори чиқарилган маъмурий ишларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ушбу Қонуннинг 7-моддаси ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.


"Халқ сўзи", 2017 йил 17 октябрь



























































Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск