ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат /

Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларга ишга йўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.09.2017 й. 769-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 сентябрдаги

769-сон қарорига

1-ИЛОВА



Бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича

давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим

муассасалари битирувчиларини оилавий шифокор пунктлари

ва оилавий поликлиникаларга ишга йўллаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом бакалавриатнинг алоҳида таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида таҳсил олган олий тиббий таълим муассасалари битирувчиларини (кейинги ўринларда битирувчилар деб аталади) қишлоқ врачлик пунктлари ва қишлоқ (шаҳар) оилавий поликлиникаларига (кейинги ўринларда ҚВП ва ОП деб аталади) ишга йўллаш тартибини белгилайди.

2. Битирувчилар 2017/2018 ўқув йилда битирганлардан бошлаб, кейинчалик доимий яшаш жойида мажбурий тартибда ишлаб бериш учун ОШП ва ОПларга тақсимланади.

Тиббиёт олий таълим муассасалари "Даволаш иши", "Педиатрия иши" ва "Касбий таълим (даволаш иши)" йўналишлари битирувчилари яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да мажбурий тартибда ишлаб бериш учун ОШП ва ОПларга тақсимланади.

3. Олий тиббий таълим муассасаларининг ОШП ва ОПда мажбурий ишлаб бериш учун битирувчилар тақсимланадиган бакалавриат йўналишлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида битирувчининг мажбурий ишлаб бериш муддати 3 йилни (36 ой) ташкил этади.

2020-2021 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий таълим муассасалари "Даволаш иши", "Педиатрия иши" ва "Касбий таълим (даволаш иши)" йўналишлари битирувчиларининг мажбурий ишлаб бериш муддати, яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларида камида 5 йилни (60 ой) ташкил этади.


2-БОБ. БИТИРУВЧИЛАРНИ МАЖБУРИЙ

ИШЛАБ БЕРИШГА ТАҚСИМЛАШ


5. Битирувчиларни мажбурий ишлаб бериш учун тақсимлаш, шунингдек мажбурий ишлаб бериш жараёнини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида вазирлик ходимлари, соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳудудий органлари раҳбарлари, олий тиббий таълим муассасалари ва тиббиёт ташкилотларининг масъулиятли ходимларидан иборат Комиссия (кейин ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.

Комиссия таркиби, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.


6. Битирувчилар мажбурий ишлаб бериши учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари тақдим этган шифокор кадрларга бўлган эҳтиёж тўғрисида буюртманомалар ва мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар асосида Комиссия томонидан ҳар йили тақсимланади.

Комиссия битирувчиларни ОШП ва ОПдаги мавжуд бўш ўринларига мажбурий ишлаб бериш учун тақсимлайди.

7. Битирувчиларнинг мажбурий ишлаб беришининг аниқ муддатлари, жойи ва шароитлари, шунингдек уларнинг мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, олий тиббий таълим муассасаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда битирувчи ўртасида 4 нусхада тузиладиган шартномада (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) белгиланади.

Шартнома намунаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.


8. Олий тиббий таълим муассасалари битирувчилар учун йўлланмаларни тузилган шартнома асосида республика ҳудуди ва ОШП ёки ОПни аниқ кўрсатган ҳолда расмийлаштиради.

9. Ўқишни тугатгандан сўнг магистратура ёки клиник ординатура (резидентура)га ўқишни давом эттириш учун кирган битирувчилар таълим шаклидан қатъи назар (давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида), мажбурий ишлаб бериш учун магистратура ва клиник ординатура (резидентура)ни тамомлаганидан сўнг тақсимланади.

10. Олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари Комиссия томонидан олий тиббий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтлари, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларининг ушбу мутахассисларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.

Бунда Комиссия биринчи навбатда, магистратура ва клиник ординатура битирувчиларини мажбурий ишлаб бериш учун ОП ва марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалардаги мавжуд бўш ўринларга тақсимлайди.



3-БОБ. БИТИРУВЧИЛАРНИ МАЖБУРИЙ

ИШЛАБ БЕРИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


11. Битирувчилар ўқишни тамомлаганидан сўнг ушбу Низомга мувофиқ шартномада кўрсатилган иш жойига келиши ва 3 ой ичида меҳнат фаолиятини бошлаши шарт.


12. Олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари ўқишни тамомлагач, шартномада кўрсатилган иш жойига келиши ва 3 ой ичида меҳнат фаолиятини бошлаши шарт.


13. Иш берувчи шартномага мувофиқ ва ишга йўлланма асосида битирувчи билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузади.


14. Иш берувчи битирувчи томонидан тақдим этилган ишга келгани ва жойлашгани ҳақидаги ҳужжатни тўлдиради ва кейинчалик уни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тегишли олий тиббий таълим муассасасига тақдим этиш учун ўн кун муддат ичида соғлиқни сақлаш бошқармасининг ҳудудий органига юборади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва олий тиббий таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда ҳар бир битирувчи ҳисобини юритиб бориши шарт.

Бунда танлов асосида қабул қилинадиган лавозимларга мажбурий ишлаб бериш учун юборилган битирувчилар танловсиз қабул қилинади.


15. Мажбурий ишлаб бериш муддати қуйидагиларни ўз ичига олади:

ОШП ва ОПда шартномада кўрсатилган ишлаш муддати - олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган битирувчилари учун;

шартномада кўрсатилган тиббиёт муассасаларида ишлаш муддати - олий тиббий таълим муассасаларининг бакалавриат йўналишида давлат гранти асосида таҳсил олган магистратура ва клиник ординатура битирувчилари учун;

меҳнат таътилида бўлиш муддати.

Ижтимоий меҳнат таътили муддати мажбурий ишлаб бериш муддатига киритилмайди.

16. Битирувчининг мажбурий ишлаб бериш жойида белгиланган муддат тугагандан сўнг ишни давом эттириш ҳақидаги масала меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш берувчи ва ишчи ўртасида ўзаро келишувга асосан ҳал этилади.


17. Иш берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мутахассислар меҳнатини рағбатлантириш ва уларнинг лавозимга кўтариш, илмий фаолиятини олиб бориши учун шароитлар яратиш чораларини кўради.



4-БОБ. БИТИРУВЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ

ИШЛАБ БЕРИШ ЖОЙИНИ ЎЗГАРТИРИШИ

ЁКИ ИШЛАБ БЕРИШДАН БОШ ТОРТИШИ


18. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланган битирувчининг ишлаб бериш жойини ўзгартириши учун жиддий сабаблар юзага келса, турмуш қурса, доимий яшаш учун бошқа ҳудудга кўчиб ўтса, битирувчи мажбурий ишлаб бериш жойини ўзгартириш учун Комиссияга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга буни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Комиссия ўн беш кун ичида битирувчининг мурожаати ва тақдим этилган тасдиқловчи ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича битирувчи учун ушбу Низом талабларига мувофиқ бошқа мажбурий ишлаб бериш жойини белгилайди.


19. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олий тиббий таълим муассасаси томонидан талаба ўқишни битиргани ҳақида тегишли буйруқни чиқарган вақтда амалда қўлланилган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз баробари миқдорида компенсация тўлайди.

20. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланган битирувчи ишлаб бериш муддати давомида шартномада кўрсатилган жойда мажбурий ишлаб беришни ўз хоҳишига кўра рад этса, у Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ва ишлаб берилган муддатга мос равишда камайтирилган миқдорда компенсация тўлайди.

Компенсация миқдорини ҳисоб-китоб қилишда мажбурий ишлаб бериш муддатларининг фақат тўлиқ ойлари ҳисобга олинади.


21. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортишни расмийлаштириши учун Комиссияга тегишли ариза билан мурожаат қилиши керак. Бунда битирувчи Комиссияга ариза тақдим этган сана ушбу Низомнинг 20-бандига мувофиқ мажбурий ишлаб беришдан бош тортиш санаси деб ҳисобланади.


22. Мажбурий ишлаб беришдан бош тортган битирувчи билан меҳнат шартномаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.


23. Битирувчи мажбурий ишлаб беришдан бош тортиш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлайдиган компенсация миқдорини у давлат гранти бўйича таҳсил олган олий тиббий таълим муассасасининг бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб-рақамига тўлиқ ҳажмда тўлайди.


24. Олий тиббий таълим муассасаси компенсациялар суммаси ҳисобини бюджетдан ташқари алоҳида ғазначилик шахсий ҳисоб-рақамида юритади ва шахсий ҳисобрақамга компенсация тушгандан сўнг уч иш кунидан кечиктирмасдан компенсация суммасининг Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлайди.


25. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланадиган битирувчи меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли мажбурий ишлаб беролмаган ҳолатларда унинг кейинги меҳнат фаолияти тўғрисидаги қарор Комиссия томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади.

Меҳнат лаёқатини қисман ёки тўлиқ йўқотгани сабабли (тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) мажбурий ишлаб бериш имкониятига эга бўлмаган битирувчилар Комиссия қарори асосида компенсация тўлашдан озод этилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


26. Олий тиббий таълим муассасаси битирувчига дипломнинг асл нусхасини у мажбурий ишлаб бериш муддатини тамомлаганидан сўнг бир ҳафта муддатда меҳнат дафтарчасидаги ёзув ва битирувчи мажбурий ишлаб берган муассасанинг ёзма тасдиғи асосида беради.


27. Ушбу Низомга мувофиқ мажбурий ишлаб бериш учун тақсимланадиган ва мажбурий ишлаб беришдан бош тортадиган битирувчиларга олий тиббий таълим муассасаси олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг асл нусхасини мазкур Низом талабларига мувофиқ улар компенсацияни тўлиқ миқдорда тўлагандан сўнг беради.


28. Олий тиббий таълим муассасасига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган, лекин ўқиш даврида (талабалар сафидан чиқарилгандан сўнг қайта тикланган, ўз хоҳишига кўра бошқа олий тиббий таълим муассасасига кўчирилган) таълимнинг тўлов-контракт шаклига ўтказилган талабалар ўқишни тамомлагач, мажбурий ишлаб бериш учун ушбу Низомга талабларига мувофиқ тақсимланади.


29. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 4 октябрь






































Время: 0.2286
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск