ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Эр-хотин, ота-оналар ва болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари /

Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.09.2017 й. 774-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 29 сентябрдаги

774-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ёшлар масалалари бўйича республика

идоралараро кенгаши тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг (кейинги ўринларда Идоралараро кенгаш деб аталади) асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Идоралараро кенгаш ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи коллегиал орган ҳисобланади.


3. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.


5. Идоралараро кенгаш қарорларини бажариш ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш доирасида барча давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари учун мажбурийдир.



2-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Идоралараро кенгашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига юкланган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва бу борада таъсирчан назорат ўрнатиш.


7. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашига юкланган вазифаларни амалга оширишда яқиндан кўмаклашиш соҳасида:

Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ёшларнинг кўмакчиси ва таянчига айлантириш;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир услубий тавсиялар бериш, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида вужудга келаётган муаммо ва йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этишда кўмаклашиш;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш режаларини белгилашда, тадбирлар, анжуманлар ташкил этишда ва ўтказишида амалий ёрдам кўрсатиш;

ёшлар муаммолари ва ташаббусларини ўрганиш;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолияти борасида кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш, таҳлил қилиш, ушбу соҳадаги ишларни янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;


б) ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи ваколатли идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир фаолиятни мувофиқлаштириш;

ёшлар тадбиркорлигини тизимли равишда таҳлил қилиш ва уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш;

ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга доир тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга, соғлом ва баркамол ёш авлодни тарбиялашга, оилада маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ёшларни тарбиялаш масалалари борасида таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;

ёшларнинг бандлиги даражасини тизимли асосда таҳлил қилиш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, жумладан, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш;

миллий ўзликни англашда мустақиллик, юксак маънавият, инсонпарварлик анъаналарига садоқат ғояларини янада чуқур сингдириш, радикализм ва экстремизмнинг ёт ғояларига қарши иммунитетни мустаҳкамлаш борасида ёшлар ўртасида маърифий ишларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш;

ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга бўлган интилишни ва спортга қизиқишни рағбатлантириш чора-тадбирларининг амалга оширилишини ташкил этиш;

ёшлар ўртасида санитария-гигиенага оид билимларни тарқатиш ва соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича тарғиботлар ташкил этиш;

ёшларнинг таълими ва тарбияси сифатини ошириш, ўқув жараёнига таълимнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этиш чораларини кўриш;


в) Ўзбекистон Республикасининг "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва бу борада таъсирчан назорат ўрнатиш соҳасида:

ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги давлат дастурларининг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини назорат қилиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва муассасалари вакилларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш;

ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши юзасидан жамоатчилик назорати амалга оширилишини ташкил этиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг ҳолати таҳлил қилинишини ташкил этиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришнинг самарадорлигини ошириш учун ёшларнинг эҳтиёжи мониторинги олиб борилишини ва баҳоланишини ташкил этиш.

Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот киритади.



3-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШНИНГ

ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


8. Идоралараро кенгаш қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;

давлат органлари ва муассасаларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти самарадорлигини оширишга доир қарорлар қабул қилиш;

ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат органлари ва муассасалари раҳбарларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти юзасидан ҳисоботларини эшитиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ ишларнинг ҳолатини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлар ташкил этиш, шунингдек ушбу комиссия ва гуруҳлар фаолиятига тегишли мутахассисларни жалб қилиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда фаол иштирок этган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш юзасидан таклифлар бериш.

Идоралараро кенгаш қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


9. Идоралараро кенгаш ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. ИДОРАЛАРАРО КЕНГАШ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


10. Идоралараро кенгашнинг раис, раис ўринбосарлари ва аъзоларидан иборат таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


11. Идоралараро кенгаш ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва мажлисларини заруратга кўра, аммо ҳар ойда камида бир марта ўтказади.


12. Идоралараро кенгаш раиси:

Идоралараро кенгаш фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;

раис ўринбосарлари ва аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Идоралараро кенгаш йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади;

Идоралараро кенгаш йиғилишлари кун тартибини тасдиқлайди;

Идоралараро кенгаш иш режаларини тасдиқлайди.

Идоралараро кенгашнинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.


13. Идоралараро кенгаш раиси ўринбосарлари раис томонидан ўзларига юкланган вазифаларни амалга оширади ҳамда ушбу вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.


14. Идоралараро кенгаш ишчи органи функциясини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) бажаради.


15. Ишчи орган:

Идоралараро кенгашнинг иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси юзасидан назоратни амалга оширади;

тасдиқланган иш режасига мувофиқ Идоралараро кенгашнинг жорий фаолиятини ташкил этади;

Идоралараро кенгаш йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Идоралараро кенгаш ўз ваколати доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Идоралараро кенгаш қарорларининг ижроси юзасидан назорат ва мониторингни ташкил қилади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


16. Идоралараро кенгаш таркибига кирувчи давлат органлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилган ишлар тўғрисида Ишчи гуруҳга ҳар ойнинг йигирма бешинчи санасига қадар ҳисоботлар тақдим этиб борадилар.


17. Идоралараро кенгаш мажлисини унинг раиси бошқаради. Идоралараро кенгаш раиси бўлмаган тақдирда, мажлисни унинг ўринбосарларидан бири бошқаради.

Идоралараро кенгаш мажлиси аъзоларининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлганда ваколатли ҳисобланади.


18. Идоралараро кенгаш қарорлари Идоралараро кенгаш аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Идоралараро кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Идоралараро кенгаш қарорлари йиғилишда иштирок этган Идоралараро кенгаш аъзолари томонидан имзоланадиган ва Идоралараро кенгаш раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Идоралараро кенгаш аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадир.


19. Идоралараро кенгашнинг иш режалари унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳар ярим йилга тузилади, Идоралараро кенгаш йиғилишида кўриб чиқилади ва Идоралараро кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


20. Идоралараро кенгаш фаолиятини ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


21. Идоралараро кенгашни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.















































Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск