ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд хокимияти. Одил судлов / Жавобгарликдан озод қилиш. Амнистия. Авф этиш. Реабилитация /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.09.2017 й. Ф-5071-сон "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармойиш

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

29.09.2017 й.

N Ф-5071



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

КОНСТИТУЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИНИНГ

ЙИГИРМА БЕШ ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

ЖАЗОНИ    ИЖРО    ЭТИШ    МУАССАСАЛАРИДА

ЖАЗО ЎТАЁТГАН МАҲКУМЛАРНИ АФВ ЭТИШ

ҲАҚИДАГИ МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Инсонпарварлик, шунингдек инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, кадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқларини олий қадрият деб тан олиш каби умуминсоний ва конституциявий принципларнинг амалда таъминланиши, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг асосидир.

Қонунни бузган, бироқ ўз қилмишининг ҳуқуққа хилофлигини англаган ва тузалиш йўлига ўтганлигини қатъиятлик билан намоён қилган шахсларга жамият ва ўз оиласи даврасига қайтиш имконининг берилиши, ўзбек халқининг кечиримлилик, раҳмдиллик ва бағрикенглик каби азалий қадриятларининг рўёбга чиқарилиши ҳисобланади.

Маҳкумларни афв этиш, яъни шахсни жазодан озод қилиш ёки унга нисбатан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш юқорида санаб ўтилган принцип ва анъаналарнинг бир кўриниши сифатида намоён бўлади.

Шу билан бирга, аҳоли билан очиқ мулоқот натижалари шундан далолат бермоқдаки, суд амалиётида жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиб бўлиши, маҳкумнинг шахсини тавсифловчи ва айбини енгиллаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиш етарлича тўлиқ таъминланмаяпти.

Амалга оширилган ишлар натижасида 274 та жиноят ишлари бўйича айблов қайта малакаланганлиги, жиноят ишларининг 50 таси қонун ўзгариши, 805 таси жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги, 26 таси қилмишда жиноят таркиби мавжуд эмаслиги муносабати билан тугатилганлиги бу ҳақда гувоҳлик бермоқда.

Юқорида баён этилганларни, жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларнинг афв этиш ҳақида илтимосномалар билан қилган мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан:


1. Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни тайёрлаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда - Махсус комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда;

жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар (кейинги ўринларда - ишчи гуруҳлар) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Махсус комиссия (И.Б. Абдуллаев):

жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар (кейинчалик - маҳкумлар) шахсини ва уларга оид материалларни жойларда ишчи гуруҳлар томонидан синчковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш йўли билан ўрганилишини ташкил қилсин;

амалга оширилган ишлар натижаси бўйича 2017 йил 10 ноябрга кадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссияга кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этсин.


3. Ишчи гуруҳлар 2017 йил 30 октябрга қадар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг муассасаларига бориб, маҳкумларга оид шахсий жилдларни, материалларни ва уларнинг шахсини синчковлик билан, шу жумладан якка тартибда суҳбатлар ўтказиш орқали ўргансинлар ва бунда қуйидагиларга:

содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига, шу жумладан маҳкумнинг жиноят содир этилишидаги иштироки даражасига;

маҳкумнинг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлигига;

жиноят натижасида етказилган моддий зарарнинг қопланишига, бошқа оқибатларнинг бартараф қилинишига, шунингдек айбни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи бошқа ҳолатларнинг мавжудлигига;

судланганлик ҳолатининг мавжудлигига, шу жумладан судланганликнинг тугалланганлиги ёки олиб ташланганлигига;

маҳкумнинг шахсини тавсифловчи маълумотларга, унинг ёши, соғлигининг ҳолати, оилавий аҳволига (қарамоғида вояга етмаган фарзандлар, меҳнатга қобилиятсиз эр (хотин) ва (ёки) кекса ёшдаги ота-онаси мавжудлигига);

жазонинг содир этилган қилмишнинг ижтимоий хавфлилик даражасига мутаносиблигига алоҳида эътибор қаратсинлар;

б) амалга оширилган ишлар бўйича Махсус комиссияга тегишли таклифлар ва материалларни, шу жумладан маҳкумларни афв этиш ҳақидаги илтимосномаларни тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия (А.Х. Шадманов) 2017 йил 20 ноябрга қадар Махсус комиссия томонидан афв этиш ҳақидаги илтимосномалар билан тақдим этилган материалларни кўриб чиқсин ва тузалиш йўлига қатъий ўтган маҳкумларни афв этиш бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


6. Мазкур фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 сентябрдаги

Ф-5071-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган

маҳкумларни афв этиш ҳақидаги материалларни

тайёрлаш бўйича махсус комиссия

ТАРКИБИ

1.

Абдуллаев И.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Махсус комиссия раҳбари

         

2.

Муродов О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Махсус комиссия раҳбари ўринбосари

        

3.

Артикова С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари

          

4.

Камилов К.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

       

5.

Бобожонов П.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

      

6.

Давлетов Р.К.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

         

7.

Шадманов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмита раиси

       

8.

Гулямов Р.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раисининг ўринбосари

       

9.

Эргашходжаев И.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари

     

10.

Бобохонов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлари вазирининг ўринбосари

        

11.

Каньязов Е.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари - Тошкент давлат юридик университети ректори

        

12.

Жавлонов Ш.С.

-

Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси

        

13.

Усманов Ш.Г.

-

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси республика бошқаруви раисининг ўринбосари

        

14.

Мухамедов У.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони шўъба мудири

         

15.

Кодиров А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

     

16.

Хафизов Р.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори, Махсус комиссия котиби


         





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 29 сентябрдаги

Ф-5071-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган

маҳкумлар шахсини ва уларга оид материалларни

ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар

ТАРКИБИ

1-ИШЧИ ГУРУҲ

(Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти)

        

1.

Самадов С.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари

      

2.

Расулов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори

       

3.

келишув асосида

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

       

4.

Базаров Ж.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари

            

5.

Каримов Б.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори

     

6.

Эшанкулов С.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси

      

7.

Назаров З.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси

      

8.

Худаяров К.М.

-

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бошқарма бошлиғи ўринбосари

    

9.

Хайдаров А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бўлинма бошлиғи


    

2-ИШЧИ ГУРУҲ

(Қашқадарё, Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятлари)

        

1.

Хафизов Р.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори

            

2.

келишув асосида

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

       

3.

Арабов О.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси

    

4.

Жалов Л.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори

   

5.

Мирабидов С.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бўлим бошлиғи


      

3-ИШЧИ ГУРУҲ

(Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятлари)

       

1.

Абдуллаев Г.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори

              

2.

келишув асосида

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

     

3.

Муминов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси

       

4.

Рахимов Д.Ф.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи ўринбосари

          

5.

Хамракулова Д.С.

-

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ бўлинма бошлиғи


         

4-ИШЧИ ГУРУҲ

(Жиззах, Сирдарё ва Самарқанд вилоятлари)

       

1.

Усманов С.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи инспектори

    

2.

келишув асосида

-

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати ходими

      

3.

Назаров В.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий суди катта консультанти

    

4.

Фозилов Х.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори

      

5.

Мухаммадиев О.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭББ катта инспектори


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 сентябрь




























Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск