ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Молия вазирининг 18.09.2017 й. 131-сон "Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.10.2017 й. 1813-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2017 й.

N 1813-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

18.09.2017 й.

N 131


БУЙРУҒИ



"Суғурталовчилар молиявий-хўжалик

фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар

режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 5 майдаги 47-сон "Суғурталовчилар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 1813, 2008 йил 22 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 193-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                       Б. Ходжаев






Буйруққа

ИЛОВА



"Суғурталовчилар молиявий-хўжалик

фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби Счётлар

режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Буйруқ муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги ПҚ-618-сон "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон "Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ буюраман:".


2. Счётлар режасида:

0112, 0212, 0299, 0300, 0310, 0860, 0920, 4810, 7910, 9550, 010-сатрлардаги ва изоҳдаги "Узоқ муддатли ижара", "узоқ муддатли ижара" ва "узоқ муддатли ижарадан" деган сўзлар тегишлича "Молиявий ижара", "молиявий ижара" ва "молиявий ижарадан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

4820, 6910, 9350, 001-сатрлардаги "Қисқа муддатли ижара", "қисқа муддатли ижара", "Қисқа муддатли ижарадан" ва "Қисқа муддатли ижарага" деган сўзлар тегишлича "Оператив ижара", "оператив ижара", "Оператив ижарадан" ва "Оператив ижарага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3. Иловада:


2-банднинг "а" ва "е" кичик бандларидаги, 3-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 11-банддаги, 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 24-банд жадвалининг 3, 9 ва 12-позицияларидаги, 25-банднинг биринчи, учинчи ва ўн иккинчи хатбошиларидаги, 29-банддаги, 32-банддаги, I бўлим 3-параграфининг номидаги, 34-банддаги, 39-банднинг биринчи хатбошиси ва "б" кичик бандидаги, 53-банд жадвалининг 5-позициясидаги, 68-банднинг еттинчи хатбошисидаги, 74-банддаги, 75-банднинг иккинчи хатбошиси ва "в" кичик бандидаги, 77-банднинг "б" кичик бандидаги ва "л" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги, 85-банд жадвалининг 3 ва 4-позицияларидаги, 300-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 341-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги, 344-банд жадвалининг 1 ва 2-позицияларидаги, 419-банднинг биринчи хатбошисидаги, 420-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 429-банд жадвалининг 1, 7 ва 8-позицияларидаги, 450-банднинг олтинчи хатбошисидаги, 455-банддаги, 458-банд жадвалининг 5-позициясидаги, 460-банднинг биринчи хатбошисидаги, 464-банд жадвалининг 2-позициясидаги ва VI бўлим 10-параграфининг номидаги "узоқ муддатли ижара", "Узоқ муддатли ижара" "Узоқ муддатли ижарага", "узоқ муддатли ижарага", "Узоқ муддатли ижарадан", "узоқ муддатли ижаранинг" ва "узоқ муддатли ижарасининг" деган сўзлар тегишлича "молиявий ижара", "Молиявий ижара", "Молиявий ижарага", "молиявий ижарага", "Молиявий ижарадан", "молиявий ижаранинг" ва "молиявий ижарасининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4-бандда:

биринчи хатбошидаги "қисқа муддатли ижара" деган сўзлар "оператив ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "Узоқ муддатли ижара" деган сўзлар "Молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


33-банднинг жадвалида:

6-позициядаги "(қисқа муддатли)" деган сўзлар "(оператив)" деган сўз билан алмаштирилсин;

7 ва 8-позицияларидаги "Узоқ муддатли ижара" деган сўзлар "Молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

10-позициядаги "узоқ муддатли ижарага" деган сўзлар "молиявий ижарага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


35-банддаги, 295-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 430-банднинг олтинчи хатбошисидаги, 440-банд жадвалининг 5-позициясидаги, 474-банднинг биринчи хатбошисидаги ва VI бўлим 1-параграфининг номидаги "қисқа муддатли ижара", "Қисқа муддатли ижарага", "Қисқа муддатли ижарадан", "Қисқа муддатли ижара" ва "қисқа муддатли ижарага" деган сўзлар тегишлича "оператив ижара", "Оператив ижарага", "Оператив ижарадан", "Оператив ижара" ва "оператив ижарага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


36 ва 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"36. Ижара ҳисоби Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (6-сонли БҲМС) "Ижара ҳисоби"га (рўйхат рақами 1946, 2009 йил 24 апрель) мувофиқ амалга оширилади.

37. Суғурталовчига молиявий ижара шартлари асосида келиб тушган асосий воситалар 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг дебети ва 6950 "Молиявий мажбуриятлар - жорий қисми" ҳамда 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётининг кредитида акс эттирилади.";


38-банддаги "Узоқ муддатга ижарага" деган сўзлар "Молиявий ижарага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


40 ва 41-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"40. Молиявий ижара шартномасининг шартларига мувофиқ (ёки ижарага берувчи ва ижарачининг қўшимча келишуви асосида) ижарага олинган асосий воситалар ижарачи корхонанинг мулкига ўтиши, ҳисобда асосий воситаларни ҳисобга олувчи (0100) счётларнинг тегишли счётлари дебети ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредитида тегишли асосий воситалар турлари бўйича ёзувлар амалга оширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу объект бўйича 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётида ҳисоблаб борилган эскириш суммаси тегишли асосий воситаларнинг эскиришини ҳисобга олувчи счётларга (0200) ўтказилади.

Агар молиявий ижара шартномасининг тугаши билан асосий восита объектлари ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" счётининг дебети ва 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити бўйича ёзувлар амалга оширилади.

Агар ижарага олинган асосий воситалар молиявий ижара шартномасининг муддати тугашига қадар ижарага берувчига қайтарилса, у ҳолда ҳисобда 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счётининг кредити ва 0299 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши" (ҳисобланган эскириш суммасига), 6950 "Молиявий мажбуриятлар - жорий қисми", 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" (ижара тўловларининг қолдиқ суммасига) счётларининг дебети бўйича ёзувлар амалга оширилади.

0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти бўйича аналитик ҳисоб асосий воситаларнинг турлари ва алоҳида инвентарь объектлари бўйича юритилади.

41. Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни ҳисобга олувчи счётлар (0300)нинг боғланиши

Т/р

Хўжалик операцияларининг мазмуни

Счётларнинг

боғланиши



Дебет


Кредит



1.

Молиявий ижара шартномаси бўйича асосий воситаларнинг келиб тушиши


0310

6950

7910


2.

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг хусусий асосий воситалар таркибига ўтказилиши.

0110 - 0190

0310



Бир вақтнинг ўзида эскириш суммасининг ўтказилиши


0299


0211 - 0290



3.

Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектга ҳисобланган эскириш суммаси


0299

0310


4.

Молиявий ижара шартномасининг муддати тугагунига қадар ижарага берувчига қайтарилган объектлар бўйича молиявий ижара шартномаси бўйича тўланмай қолган қолдиқнинг:





жорий қисмига

6950

0310



узоқ муддатли қисмига


7910


0310



5.

Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларни қайта баҳолаш:





а) қийматининг оширилиши

0310

8510



б) қийматининг камайтирилиши


8510

0310

";

79-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"79. 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти ижарага берувчи суғурталовчида мулкнинг молиявий ижара шартномаси бўйича муомалаларни ҳисобга олишда фойдаланилади.

Асосий восита объектларини молиявий ижара шартномаси бўйича беришда ижарага берувчи объектларнинг қийматини умумий тартибда ҳисобдан чиқаради. Бунда молиявий ижарага берилган асосий восита объектларининг қиймати ижарачи ва ижарага берувчи билан келишилган баҳода узоқ муддатли қисми 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётининг дебетига, жорий қисми 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг дебетига ва дебиторлик қарзининг жами суммаси 9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счётининг кредитига ўтказилади.

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши" счёти бўйича кредитдаги сальдо (ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи томонидан келишилган баҳодаги қиймати билан бу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқ) кечиктирилган фойда сифатида 7230 "Бошқа узоқ муддатли кечиктирилган даромадлар" счётига узоқ муддатли қисми ва 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётига жорий қисми ҳисобдан чиқарилади.

Ижарага берилган асосий восита объектларининг ижарачи ва ижарага берувчи келишган баҳодаги қиймати билан ушбу объектларнинг қолдиқ қиймати ўртасидаги фарқнинг тегишли қисми ижара ҳақи келиб тушганда 6230 "Бошқа кечиктирилган даромадлар" счётидан 9550 "Молиявий ижарадан даромадлар" счётининг кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Ҳисобот йилининг охирида ижарага берувчи жорий йилда келиб тушадиган суммаларни 0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётининг кредитидан 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг дебетига ўтказади. Ижара ҳақининг келиб тушиши пул маблағларини ҳисобга олувчи счётларнинг дебети ва 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг кредитида акс эттирилади.

Агар асосий воситалар объекти ижара муддатининг тугашига қадар ижарачининг мулкига ўтса, у ҳолда сотиб олиш баҳоси тўланган ижара ҳақини чегириб ташлаган ҳолда юқорида кўриб ўтилган ижара ҳақининг келиб тушишини акс эттириш тартибида сотиб олиш вақтида акс эттирилади.

0920 "Молиявий ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир ижара шартномаси бўйича юритилади.";


170-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"170. 4220 "Хизмат сафарларига берилган бўнаклар" счётида суғурталовчи ходимларига хизмат сафарлари учун берилган бўнаклар ҳисобга олинади. Хорижга хизмат сафарига юборилаётган ходимга Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2730, 2015 йил 19 ноябрь) мувофиқ чет эл валютасида бўнак берилади. Ушбу валютадаги бўнак берилган кундаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмга айлантирилади ва сўмда ҳисобга олинади. Хизмат сафарлари учун берилган ва сарфланган чет эл валютасининг ҳисоби алоҳида юритилади.";


193-бандда:

биринчи хатбошидаги "узоқ муддатли ижара" деган сўзлар "молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "Узоқ муддатли ижара" деган сўзлар "Молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Қисқа муддатли ижара" деган сўзлар "Оператив ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


194 ва 195-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"194. 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётида шартномага мувофиқ молиявий ижара бўйича олинадиган ижара тўловларининг жорий қисми ҳисобга олинади. Ижара тўловлари жорий қисмининг келиб тушиши 4810 "Молиявий ижара бўйича олинадиган жорий тўловлар" счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.

195. 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётида шартномага мувофиқ ижара бўйича олинадиган ижара тўловлари ҳисобга олинади. Ижара тўловлари ҳисобланганда 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти 9350 "Оператив ижарадан даромадлар" счёти билан боғланган ҳолда дебетланади. Ижара тўловларининг келиб тушиши 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счётининг кредитида пул маблағларини ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда акс эттирилади.";


199-банднинг "д" кичик бандидаги "хўжалик суди" деган сўзлар "иқтисодий суд" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


202-банднинг жадвалида:

1-позициядаги "Узоқ муддатли ижара" деган сўзлар "Молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

2-позициядаги "Қисқа муддатли ижара" деган сўзлар "Оператив ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


296-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"296. 6910 "Тўланадиган оператив ижара" счётида суғурталовчининг оператив ижара бўйича ижарага берувчи олдидаги мажбурияти акс эттирилади. Ҳисобланган ижара суммаси 6910 "Тўланадиган оператив ижара" счётининг кредит томонида, ижарага берувчига тўланган сумма эса ушбу счётнинг дебет томонида акс эттирилади.

6910 "Тўланадиган оператив ижара" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир оператив ижара шартномаси бўйича алоҳида юритилади.";


304-банд жадвалида:

1 ва 2-позицияларидаги "Қисқа муддатли ижара" деган сўзлар "Оператив ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

3-позициясидаги "Узоқ муддатли ижара" деган сўзлар "Молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


342-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"342. 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётида ижарага олинган узоқ муддатли активлар учун ижарага берувчи билан ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.

Суғурталовчига келиб тушган узоқ муддатли активлар учун ижарага берувчи олдидаги қарзлар 0310 "Молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар" счёти билан боғланган ҳолда 7910 "Тўланадиган молиявий ижара" счётининг кредитида ҳисобга олинади.";


357-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Суғурта захираларидаги қайта суғурталовчиларнинг улушлари ҳисобот даври охирида суғурта захираларини мувофиқ равишда ҳисоблашда, Суғурталовчиларнинг суғурта захиралари тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1882, 2008 йил 15 декабрь) мувофиқ ҳисобланади.";


380-банд жадвалининг 1 ва 2-позициялари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1.

Резерв капитали ҳажмининг мулк қийматини қайта баҳолаш натижасида кўпайиши:



8510

";

а) асосий воситалар;


0110 - 0199


б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;


0310


в) ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;


0710 - 0720


г) тугалланмаган қурилиш;


0810


д) узоқ муддатли инвестициялар


0610 - 0690


2.

Мулкнинг қийматини ўтган қайта баҳолаш қийматининг оширилган миқдоригача камайтирилиши натижасида захира капиталининг камайиши:





а) асосий воситалар;


8510

0110 - 0199


б) молиявий ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситалар;


0310


в) ўрнатиладиган асбоб-ускуналар;


0710 - 0720


г) тугалланмаган қурилиш;


0810

435-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"435. Мулкни оператив ижарага беришдан даромадлар 9350 "Оператив ижарадан даромадлар" счётининг кредитида 4820 "Оператив ижара бўйича олинадиган тўловлар" счёти билан боғланган ҳолда акс эттирилади.";


475-бандда:

иккинчи хатбошидаги "Қисқа муддатли ижарага" деган сўзлар "Оператив ижарага" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

ўн биринчи хатбошидаги "Узоқ муддатли ижара" деган сўзлар "Молиявий ижара" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


476-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"476. 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти суғурталовчи томонидан оператив ижарага олинган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотни умумлаштириш учун мўлжалланган.

Ижарага олинган асосий воситалар 001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счётида шартномада кўрсатилган баҳода юритилади.

001 "Оператив ижарага олинган асосий воситалар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ижарага берувчилар бўйича ва ҳар бир ижарага олинган асосий воситалар объектлари (ижарага берувчининг инвентарь рақамлари) бўйича юритилади.";


485-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"485. 010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар" счёти молиявий ижара шартномаси бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг мавжудлиги ва ҳаракати тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган.

010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар" счётидан молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар ижара муддатининг тугашида эгасига қайтарилганда ёки бошқа сабабларга кўра қайтариб олинган ёки шартнома муддати тугагандан кейин ижарачи сотиб олган вақтдан бошлаб ҳисобдан чиқарилади.

010 "Молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар" счёти бўйича аналитик ҳисоб ҳар бир молиявий ижара шартномаси бўйича берилган асосий воситалар бўйича алоҳида асосий воситаларнинг ҳисоб инвентарь карточкалари бўйича юритилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1068-модда































Время: 0.1937
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск