Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 23.09.2017 й. 26/13-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 10.10.2017 й. 1948-13-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.10.2017 й.

N 1948-13




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

23.09.2017 й.

N 26/13


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сон қарори (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 18-сон, 229-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк Раиси                                                М. Нурмуратов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси банкларида

очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги

йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"29. Резидент банкларга чет эл валютасида вакиллик ҳисобварақлари банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган бошқа резидент тижорат банкларида очилади.".


2. 31-банднинг биринчи хатбошисидаги "ваколатли" деган сўз "тижорат" деган сўз билан алмаштирилсин.


3. 48-банднинг "б" кичик бандидаги "ваколатли банкдаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига, агар уларнинг асосий ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк ваколатли банк ҳисобланмаса," деган сўзлар "тижорат банкидаги хорижий валютадаги талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1075-модда


















































Время: 0.2157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск