ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2017 й. 808-сон "Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2017 й.

N 808



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ПАТРУЛЬ-ПОСТ ХИЗМАТИ БЎЛИНМАЛАРИ

ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАР ГАВЖУМ БЎЛАДИГАН

ЖОЙЛАРДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА ЖАМОАТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ

ХИЗМАТЛАРНИ ШАРТНОМАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСДА

АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 майдаги ПҚ-2940-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда:

Молия вазирлиги билан биргаликда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматлар тарифини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

ўзининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда тадбиркорлик субъектлари ўртасида мазкур қарорнинг мақсади, моҳияти ва амалий аҳамиятини тушунтириш юзасидан тадбирларни ташкиллаштирсин ва амалга оширсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 октябрь






















Время: 0.2052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск