ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.10.2017 й. 808-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 октябрдаги

808-сон қарорига

ИЛОВА



Ички ишлар органларининг

патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан

фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини

сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини

шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари томонидан фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги хизматларни шартномавий-ҳуқуқий асосда кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишга, шунингдек йиғилишлар, митинглар, кўча намойишлари ва демонстрацияларга нисбатан татбиқ этилмайди.


3. Бозорлар, йирик савдо, кўнгилочар, дам олиш мажмуалари ва марказлари ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган бошқа жойларда (кейинги ўринларда фуқаролар гавжум бўладиган жойлар деб аталади) жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасидаги тадбирлар шартномавий-ҳуқуқий асосда ички ишлар органларининг патруль-пост хизмати бўлинмалари (кейинги ўринларда ППХ бўлинмалари деб аталади) томонидан мазкур жойларда фаолият кўрсатувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда юридик шахслар деб аталади) билан тузиладиган шартномаларга мувофиқ пулли асосда амалга оширилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАР ГАВЖУМ БЎЛАДИГАН

ЖОЙЛАРДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДАГИ

ХИЗМАТЛАР ЮЗАСИДАН ШАРТНОМА ТУЗИШ


4. Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари кўрсатиш тўғрисида шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) тузиш учун юридик шахс туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлим)га ариза билан мурожаат қилади. Аризада юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг номи, манзили, бино ва иншоотлар ҳамда атрофидаги ҳудуднинг схемаси илова қилинган ҳолда кўрсатилади.


5. Шартнома тузиш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема асосида кўриб чиқилади.


6. Шартнома тузиш тўғрисидаги ариза туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) жамоат тартибини сақлаш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни ичида кўриб чиқилади.


7. Аризани кўриб чиқишда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) жамоат тартибини сақлаш бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) юридик шахс билан биргаликда фуқаролар гавжум бўладиган жой кўздан кечирилади.


8. Фуқаролар гавжум бўладиган жойни кўздан кечириш натижаси бўйича далолатнома тузилиб, унда объект ҳудудининг чегараси, ППХ бўлинмаси шахсий таркибининг талаб этиладиган сони, хизмат хоналари, пост ва маршрутларнинг жойлашуви, жавобгарлик ҳудуди, ППХ бўлинмаси ходимларининг хизмат олиб бориш вақти ҳамда тартиблари белгиланади, шунингдек, шартнома лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳаси тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармасига юборилади.


9. Фуқаролар гавжум бўладиган жойнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда, кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасида ППХ бўлинмасининг хизматини ташкил этишнинг алоҳида шартлари кўрсатилиши мумкин.


10. Юкланган вазифаларни бажариш учун ППХ бўлинмаси шахсий таркибининг сони, пост ва патруль йўналишларининг жойлашуви, шунингдек хизматни ўташ қоидалари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ёки Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасини кўриб чиқиш якунлари бўйича уларни беш иш кунидан кечиктирмаган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ёки Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси раҳбариятига тақдим этади.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ёки Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармалари томонидан кўздан кечириш далолатномасида объектлар чегарасини, ППХ бўлинмасининг жавобгарлик зоналарини, пост ва патруль йўналишларининг жойлашуви, сони ҳамда кўрсатиладиган хизматлар смета қийматини белгилашда жиддий камчиликлар аниқланганда, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасига (бўлимига) мазкур камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш тартиблари кўрсатилган билдиришнома юборилади.


13. Шартнома лойиҳаси амалдаги қонунларга мувофиқ бўлган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси уч иш кунидан ошмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юридик шахс билан шартнома тузиш ҳамда ППХ бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш тўғрисида тақдимнома киритади.


14. Юридик шахслар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан шартнома тузади.


15. Шартнома тузиш ва ППХ бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликлари ажратиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


16. ППХ бўлинмаси зиммасидаги вазифаларни қўшимча штат бирликлари ажратилгандан сўнг амалга оширади.



3-БОБ. ФУҚАРОЛАР ГАВЖУМ БЎЛАДИГАН

ЖОЙЛАРДА ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ САҚЛАШ ВА

ЖАМОАТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


17. Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари ППХ бўлинмалари нарядларининг фаолиятини ташкил этиш орқали кўрсатилади.


18. ППХ бўлинмалари фаолиятини молиялаштириш ва уларни моддий-техник воситалар билан таъминлаш тузилаётган шартномалар бўйича тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.


19. ППХ бўлинмаси ходимларининг хизматни олиб бориш тартиби ва вақти, пост ва маршрутларнинг жойлашуви ҳамда жавобгарлик ҳудудлари туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғи томонидан юридик шахс билан келишилган ҳолда тасдиқланади.


20. Фуқаролар гавжум бўладиган жой бир нечта туманлар (шаҳарлар) ҳудудида жойлашган тақдирда, ППХ бўлинмаси ходимларининг хизматни олиб бориш тартиби ва вақти, пост ва маршрутларнинг жойлашуви ҳамда жавобгарлик ҳудудлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.


21. ППХ бўлинмалари ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиқлари тақдимномасига асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


22. ППХ бўлинмаларининг бошқарув аппарати ва командирлар таркибининг умумий сони (отряд, гуруҳ командирлари) шартномаларга асосан ажратилган штат бирликларининг тўрт фоизидан ошмаслиги керак.


23. ППХ бўлинмаларининг амалдаги шартномалар асосида киритилган штат бирликлари белгиланган тартибда қисқартирилади.


24. Ички ишлар органларининг шартнома асосида фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматлари кўрсатиш тарифлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида ушбу тарифларни декларация қилиш (тасдиқлаш) йўли билан белгиланади.


25. Шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб-рақамларига ўтказилади.


26. Кўрсатиладиган хизматлар учун келиб тушадиган маблағлар ходимларга ойлик маош бериш, уларни моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя қилиш ППХ бўлинмаларининг моддий-техник базасини, жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш ва янгилаш учун сарфланади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат

тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини

таъминлаш хизматларини кўрсатиш юзасидан

шартномалар тузиш тартиби

СХЕМАСИ


Босқичлар

Субъектлар



Тадбирлар


Муддатлар

1-босқич

Юридик шахс



Ариза ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш


Ариза тақдим этилишига қараб











2-босқич

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими)



Аризани кўриб чиқиш, ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш, фуқаролар гавжум бўладиган жойларга чиқиш, кўздан кечириш ҳамда кўздан кечириш далолатномаси ва шартнома лойиҳасини тузиш


Ўн иш кунидан кечиктирмасдан











3-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси



Фуқаролар гавжум бўладиган жойларни кўздан кечириш далолатномасини ва ушбу жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома лойиҳаси ҳамда бошқа тегишли материалларни кўриб чиқиш


Беш иш кунидан кечиктирмасдан











4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси



Материалларни кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юридик шахс билан жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш ва ППХ бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳақида тақдимнома киритиш


Уч иш кунидан кечиктирмасдан











5-босқич

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги



Материалларни кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ППХ бўлинмаси ходимлари учун қўшимча штат бирликларини ажратиш тўғрисидаги буйруғини чиқариш


Уч иш кунидан кечиктирмасдан











6-босқич

Юридик шахс ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси



Фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартнома тузиш


Тегишли буйруқ чиқарилгандан сўнг




Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 11 октябрь





























Время: 0.1807
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск