ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Агротехник, ирригация ва мелиорация ишлари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 06.10.2017 й. ПҚ-3313-сон "Ўзмелиомашлизинг" давлат унитар корхонаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

06.10.2017 й.

N ПҚ-3313



Ҳужжатнинг рус тилидаги

матнига қаранг



"ЎЗМЕЛИОМАШЛИЗИНГ" ДАВЛАТ

УНИТАР КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Таъкидлаш лозимки, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан 2008-2016 йилларда қурилиш ташкилотларига лизинг асосида мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмаси ва фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа ташкилотларга 2300 дона, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси ҳисобидан - 2108 дона мелиоратив ва бошқа техника, машиналари, ускуналар ҳамда бошқа механизация воситалари етказиб берилди.

Лизинг асосида етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва механизациянинг бошқа воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни ташкил этиш учун 2012 йилда "Мелиомашлизингсервис" ШК "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ташкил этилган.

Шу билан бирга ҳудудларда лизинг техникасига талабни прогнозлаштиришнинг таъсирчан тизими шакллантирилмаган, жойларда лизинг бўйича тақдим этилган мелиоратив техникадан фойдаланишда мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тезкор мониторинг ва талаб этилаётган самарадорлик таъминланмаган, мелиоратив ва бошқа техникани лизингга тақдим этишни молиялаштириш учун хорижий инвестициялар, халқаро молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича имкониятлардан зарурлигича фойдаланилмаяпти.

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК фаолиятини янада такомиллаштириш, мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини лизинг асосида етказиб беришни рағбатлантириш мақсадида:


1. Қуйидагилар "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:

биринчи, лизингга етказиб бериладиган мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва таҳлил қилиш;

иккинчи, мелиоратив ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган қурилиш ташкилотлари, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотлари, сувдан фойдаланиш уюшмалари ва фермер хўжаликлари, шунингдек, бошқа ташкилотларга замонавий мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини етказиб бериш;

учинчи, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш учун мўлжалланган ресурсларни шакллантириш учун халқаро молия институтларини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли асосда донорлар маблағларини жалб этиш;

тўртинчи, лизингга етказиб берилган мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларига техник хизмат кўрсатиш бўйича замонавий сервис хизматлари кўрсатишни ташкиллаштириш;

бешинчи, лизингга етказиб берилган мелиорация ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларининг техник ҳолатини тизимли мониторинг қилиш, мақсадли ва самарали фойдаланилишини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Т. Мирзаев ва "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижрочи директори А.И. Сулаймонов зиммасига "Ўзмелиомашлизинг" ДУКга юклатилган вазифа ва фаолият йўналишларининг сифатли ва тўлиқ ҳажмларда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг аввал шакллантирилган 2 миллард сўм миқдоридаги устав жамғармасини сақлаб қолган ҳолда, "Мелиомашлизингсервис" ШК "Мелиомашлизингсервис" МЧЖ этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилансинки:

"Мелиомашлизингсервис" МЧЖнинг таъсисчиси этиб, "Ўзмелиомашлизинг" ДУК ҳисобланади;

"Мелиомашлизингсервис" МЧЖ "Мелиомашлизингсервис" ШКнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Б.А. Ходжаев), Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Р.А. Гулямов) ва "Ўзмелиомашлизинг" ДУК (А.И. Сулаймонов) бир ой муддатда "Мелиомашлизингсервис" МЧЖнинг асосий маблағларини инвентаризациядан ўтказсин.


4. Қуйидагилар:

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК ижро аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 33 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

"Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан лизингга мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва бошқа механизация воситаларини харид қилиш ва тақдим этиш тўғрисидаги Низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг ижрочи директори:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

мавқеи, маиший таъминот шароитлари, тиббиёт ва транспорт хизматларини кўрсатиш жиҳатидан вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


6. Белгилансинки, мелиоратив ва бошқа техника, машиналар, ускуналар ва механизациянинг бошқа воситалари:

а) Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг талабномаларига кўра, Суғориладиган ерларни мелиоратив яхшилаш давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағлари ҳисобидан ҳамда унинг қарорлари асосида 10 йил муддатга қуйидаги шартларда лизингга берилади:

лизингга берилаётган техника нархининг 15 фоизи лизинг олувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан аванс кўринишида тўланади;

лизингга берилаётган техника нархининг 85 фоизи Жамғарма томонидан унга қарз асосида тақдим этилаётган "Ўзмелиомашлизинг" ДУК маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва бошқа сув хўжалиги ишлари бўйича фаолиятни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг эксплуатация сув хўжалиги ташкилотлари учун лизингга берилаётган техника нархининг 100 фоизи Жамғарма томонидан унга қарз асосида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан "Ўзмелиомашлизинг" ДУК томонидан молиялаштирилади;

лизингга берувчининг даромади (маржаси) ставкаси лизинг шартномаси тузилган кунги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш ставкасининг 50 фоизидан ошмаслиги керак;

б) "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг (унга қарз асосида Жамғарма томонидан ажратиладиган маблағлардан ташқари) шахсий маблағлари ва бошқа жалб этиладиган маблағлар ҳисобидан тижорат шартларида 7 йил муддатга куйидаги шартларда лизингга берилади:

лизинг олувчининг ҳисобидан - 30 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги аванс;

лизингга берувчининг шахсий маблағлари ҳисобидан шакллантириладиган - 70 фоизгача бўлган маблағлар.

Бунда "Ўзмелиомашлизинг" ДУКнинг даромадлари (маржаси) ставкаси лизинг шартномасига кўра белгиланади.


8. "Ўзмелиомашлизинг" ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Жамғармани бошқариш бўйича департамент, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 7 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1064-модда


























































Время: 0.1398
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск