Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.01.2004 й. 17-сон "Халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган "Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги" лойиҳасини рўёбга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.01.2004 й.

N 17



ХАЛҚАРО МОЛИЯ ИНСТИТУТЛАРИ ИШТИРОКИДА

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН "ТОЗА СУВ, САНИТАРИЯ

ВА АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ" ЛОЙИҲАСИНИ РЎЁБГА

ЧИҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Қувайт араб иқтисодий ривожлантириш жамғармаси кредитлари ҳисобига амалга оширилаётган "Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги" лойиҳасини рўёбга чиқаришда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши ва хорижий маслаҳатлашув компаниялари фаолияти устидан назоратнинг сусайтириб юборилганлиги туфайли кредит маблағларидан самарасиз фойдаланишга йўл қўйилган, бунинг натижасида республика манфаатларига иқтисодий зарар етказилган. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги Лойиҳани биргаликда амалга оширишда қатнашишдан ўзларини четга олишган.

"Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги" лойиҳаси бўйича хорижий кредитларни ўз вақтида ва самарали ўзлаштириш юзасидан таъсирчан чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан:

асбоб-ускуналар етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган барча контрактлар хатловдан ўтказилганлиги, Лойиҳанинг жорий ҳолати баҳоланганлиги ва якуний ҳисоб-китоб қилишда илгари хорижий маслаҳатчиларга асоссиз тўланган кредит маблағлари ушлаб қолинганлиги;

Лойиҳа бўйича сотиб олинадиган асбоб-ускуналар рўйхати республика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар импорти чиқариб ташланган ҳолда мақбуллаштирилганлиги;

қарз маблағларининг ҳаракатини молиявий ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг миллий ва халқаро молия ҳисоботлари стандартлари талабларига мувофиқ бўлган тизими жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ижрочи агент этиб белгилансин, унга кўрсатиб ўтилган Лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши, лойиҳа бўйича тугалланган обеъктларни фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда қабул қилиб олиш учун жавобгарлик юклансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги икки ҳафта муддатда:

1-иловага мувофиқ ходимларининг чекланган сони 15 кишидан иборат бўлган юридик шахс сифатидаги Лойиҳани амалга ошириш гуруҳини тузсин;

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкида Лойиҳанинг махсус ҳисоб рақамини очсин.


4. Қуйидагилар Лойиҳани амалга ошириш гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

молиялаштирувчи халқаро ташкилотлар тартиботларига ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Лойиҳани ва кредит маблағларини бошқариш;

кредит маблағларидан қарз битимлари ва Ҳукумат қарорларида Лойиҳанинг белгиланган мақсадларига қатъий мувофиқ равишда фойдаланиш;

қурилиш ишларининг сифати ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш, кўрсаткичларда контрактларда назарда тутилган кўрсаткичлар ўртасида тафовутлар аниқланган тақдирда пудрат ташкилотларига ўз вақтида эътироз ва рекламациялар киритиш;

объектларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини назорат қилиш ва малакали маҳаллий мутахассислар - муҳандислар ва гуруҳнинг штатдаги ходимлари томонидан қурилишнинг бориши устидан техник назоратни амалга ошириш;

кредит маблағларининг молиявий ҳисобини юритиш ва амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тузиш;

харид ҳужжатларини тайёрлашда ва таклифларни баҳолашда тендер комиссияси ишида қатнашиш.

Белгилаб қўйилсинки, Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ходимлари Лойиҳа бошқарилиши ва маблағлардан самарали фойдаланилиши, шунингдек қурилиш ишлари техник назорат қилиниши учун шахсан жавоб берадилар.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қизкетган шаҳарчасини сув билан таъминлашнинг кўргазмали лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1997 йил 29 августдаги 421-сон қарорининг 8-банди ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 13 январдаги

17-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги

ҳузуридаги "Тоза сув, санитария ва аҳоли саломатлиги"

лойиҳасини амалга ошириш гуруҳининг

ТУЗИЛМАСИ

Директор


Техник назорат бўйича муҳандислар фаолиятини мувофиқлаштирувчи

1 киши

Тўловлар бўйича мутахассис

1 киши

Бухгалтер

1 киши


Сув таъминоти ва коммунал корхоналар фаолиятини назорат қилувчи мутахассис

1 киши

Харидлар бўйича мутахассислар

3 киши

Ҳуқуқий маслаҳатчи

1 киши

Техник назорат бўйича муҳандислар (Қорақалпоғистон Республикаси)

3 киши

Референт - таржимон

1 киши

Техник назорат бўйича муҳандислар (Хоразм вилояти )

2 киши

Умумий сони - 15 киши






































Время: 0.2317
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск