ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Ҳаво транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.2004 й. 19-сон Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.01.2004 й.

N 19



2004 йил 13 январь куни Термиз-Тошкент маршрути бўйича HY-1154-рейсни амалга ошираётган "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига қарашли Як-40 самолёти Тошкент шаҳри аэропорти ҳудудида авиаҳалокатга учради. Натижада 37 киши, жумладан 5 нафар экипаж аъзолари ҳалок бўлдилар.


Одамлар ўлимига сабаб бўлган мазкур ҳалокат муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Авиаҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича иловага мувофиқ Ҳукумат комиссияси тузилсин.

Комиссияга авиаҳалокат сабабларини аниқлаш ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун тегишли вазирликлар ва идораларнинг ушбу ишларни пухта амалга ошира оладиган мутахассислари ва экспертларини жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ҳукумат комиссияси:

ҳалокатга учраган самолётнинг бўлакларини топиш ва ўрганиш, ҳалок бўлганларнинг жасадларини суд-тиббий экспертизадан ўтказиш, шунингдек уларнинг шахсини аниқлаш бўйича ишларни ташкил этсин;

ҳалок бўлганларнинг жасадларини уларнинг яшаш жойларига қариндошларига етказишни таъминласин, дафн маросимларини ташкил қилишда кўмаклашсин ва иштирок этсин;

авиаҳалокатга сабаб бўлган вазиятни атрофлича ўрганиш бўйича суруштирув ўтказсин. Бош прокуратура қонунчиликка мувофиқ авиаҳалокат ҳолати бўйича жиноий иш қўзғатсин ва зарур бўлган тезкор-тергов тадбирлари ўтказишни таъминласин;

авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оилаларига белгиланган тартибда моддий ва бошқа ёрдамларни кўрсатсин;

бажарилган ишлар натижалари ва келгусида бундай ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича тайёрланган таклифлар тўғрисида 2004 йил 25 январгача ахборот берсин.


3. Авиаҳалокат оқибатида фуқароларнинг қурбон бўлганлиги муносабати билан 2004 йил 15 январь мамлакатда мотам куни деб эълон қилинсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                       И.Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 14 январдаги

19-сон қарорига

ИЛОВА


Авиаҳалокат сабабларини текшириш

бўйича Ҳукумат комиссияси

ТАРКИБИ

1.

Мирзиёев Ш.М.

- Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, комиссия раиси


2.

Иноятов Р.Р.

- Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси, раис ўринбосари


3.

Алматов З.А.

- Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, раис ўринбосари


4.

Субанов Б.Д.

- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири, раис ўринбосари


5.

Қодиров Р.Ҳ.

- Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, раис ўринбосари


6.

Тробов Ҳ.О.

- Ўзбекистон Республикаси "Дававианазорат" инспекцияси бошлиғи


7.

Полвонов Э.М.

- "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директорининг биринчи ўринбосари


8.

Назиров Ф.Ғ.

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


9.

Обидов О.О.

- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


10.

Шоабдураҳмонов Р.М.

- Тошкент шаҳар ҳокими


11.

Қодиров Т.Ў.

- Сурхондарё вилояти ҳокими


12.

Холмухамедов А.А.

- Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўшинлари қўмондони- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи


13.

Норов В.И.

- Ўзбекиетон Республикаси Ташқи ишлар вазирйнинг биринчи ўринбосари


14.

Ғиёсов З.А.

- Ўзбекистон Реапубликаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббиёт экспертизаси бош бюросининг бош эксперти


15.

Расулов М.М.

- Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари

Ҳалокат сабабларини текширишда қатнашиш учун таклиф этилган сифатида БМТнинг Тошкент ваколатхонаси ходими Андерсен Люкке таклиф этилади.



























Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск