ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 13.10.2017 й. 335-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 13.10.2017 й. 2565-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2017 й.

N 2565-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

13.10.2017 й.

N 335-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                                       Р. Давлетов






Буйруққа

ИЛОВА



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


1. 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"68. Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети масалалари билан боғлиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги, ташқи савдо билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан, инвестициялар билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан, ташқи сиёсий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилиши лозим.".


2. 69-банддаги "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 70-банддаги "Табиатни муҳофаза қилиш" деган сўзлар "Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Қуйидаги мазмундаги 71-1-банд билан тўлдирилсин:

"71-1. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилиши шарт.".


5. 125-бандда:

биринчи хатбоши "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"," деган сўзлардан кейин "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси," деган сўзлар билан тўлдирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами"да" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан" ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида".


6. 126-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"126. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларининг электрон шакллари уларни қабул қилган органларнинг расмий веб-сайтларига ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий эълон қилинганидан кейин бир кун ичида жойлаштирилиши шарт.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1083-модда










































Время: 0.2158
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск