Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи республика кенгашининг 22.09.2017 й. 3-сон "Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.10.2017 й. 2879-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.10.2017 й.

N 2879-2




НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ОРГАНЛАР

ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ

22.09.2017 й.

N 3


ҚАРОРИ



Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги

текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар

ва қўшимча киритиш ҳақида


[Кўчирма]


Мажлис кун тартибига киритилган масалалар муҳокамасидан келиб чиққан ҳолда Республика кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сон "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонлари ҳамда 2017 йил 23 июндаги ПҚ-3082-сон "Республика аҳолисини ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарларининг асосий турлари билан ишончли таъминлашга оид кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Кенгашнинг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2879, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 348-модда) 7-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.



Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири, Кенгаш раиси                                         А. Арипов






Қарорга

7-ИЛОВА



Назорат қилувчи органлар томонидан

якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги

текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. 15-банднинг бешинчи хатбошисидаги "тайёрланади ва" деган сўзлар "тайёрланиб, бир иш куни давомида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Иловада:

олтинчи ва еттинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўн тўртинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар ҳисоблансин;

еттинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси ва туманлар (шаҳарлар) бош архитекторлари томонидан молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, барча қурилишларда, шу жумладан, якка тартибдаги уй-жой қурилиш объектларида рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги ва шаҳарсозлик норма ҳамда қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида субъектнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмасдан қисқа муддатли текширишлар ўтказилганда;";

ўнинчи хатбошидаги "Меҳнат вазирлиги" деган сўзлар "Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти томонидан ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат товарлари, пахта шроти ва шелухасига бўлган нархларни ошириш, уларни харид қилиш, етказиб бериш ва сотишда суиистеъмол қилинишлар ва коррупция ҳолатларини аниқлаш бўйича тезкор-қидирув чора-тадбирлари олиб борилиши.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 16 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1082-модда



































Время: 0.1506
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск