ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.2017 й. 743-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.2017 й.

N 743



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этиш

тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044-сон Фармони ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекгидроэнерго"

акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2972-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги ПФ-5044-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 майдаги ПҚ-2972-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида кичик гидроэнергетикани ривожлантириш тўғрисида" 1995 йил 28 декабрдаги 476-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 19 сентябрдаги

743-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 25-сон, 288-модда):


а) номидаги "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекэнерго" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1 ва 8-бандлардаги "давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


в) 2-банднинг биринчи хатбошида:

"давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "АЖ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

"ГЭС" қисқартмаси чиқариб ташлансин;


г) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "давлат-акциядорлик компаниясининг" сўзлари "АЖнинг" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "ва кўмир" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи - бешинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

электр энергетикасини (гидроэнергетикадан ташқари) ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ҳамда мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансларини шакллантиришда қатнашиш;

замонавий асбоб-ускуналар ва илғор технологиялар негизида, шу жумладан хорижий инвестициялар ҳисобига ишлаб чиқарувчи қувватларни (гидроэнергетикадан ташқари) ва электр тармоқларини реконструкция қилиш, модернизациялаш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;

электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқаришда кўмирдан устун даражада фойдаланиш, энергиянинг тикланадиган (гидроэнергетикадан ташқари), шу жумладан ноанъанавий манбаларини ривожлантириш ва жорий этиш";

саккизинчи хатбошидаги "компаниянинг" сўзи "Ўзбекэнерго" АЖнинг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "ва кўмир саноати" "(гидроэнергетикадан ташқари)" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 6-банд ва 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат мулки объектларидан самарали ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 9 октябрдаги 289-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 41-сон, 528-модда):


а) Давлат органларига оператив бошқариш учун, шунингдек ташкилотларга кейинчалик самарали фойдаланиш учун бепул бериладиган давлат мулки объектлари рўйхатининг 221-позицияси чиқариб ташлансин;


б) Хўжалик бошқаруви органлари устав капиталига бериладиган давлат активлари рўйхатининг 39, 43, 49 ва 51-позициялари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 4-сон, 35-модда) билан тасдиқланган Лойиҳалаш ташкилотларида давлат номидан акциядор (қатнашчи) функцияларини амалга оширувчи ҳамда "ТошуйжойЛИТИ" АЖ, "Иссиқликэлектрлойиҳа" АЖ ва "Энерготармоқлойиҳа" АЖдаги муассислар улушларини уларга сотадиган вазирликлар ва идоралар рўйхатининг 24-позицияси чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2016 йил 10 февралдаги 33-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 56-модда):


а) Устав капиталидаги камида 15 фоиз улуши, шу жумладан қўшимча акцияларни чиқариш йўли билан, хорижий инвесторларга сотиладиган акциядорлик жамиятларининг рўйхатида:


22 ва 26-позициялар чиқариб ташлансин;


28-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги "Ўзбекгидроэнерго" АЖ" бўлими қўшилсин:

"

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ




28-1.

"Ўзбекгидроэнергоқурилиш" АЖ


Тошкент шаҳри



28-2.

"Гидромахсусқурилиш" АЖ


Тошкент шаҳри

";

б) Стратегик хом ашёни ишлаб чиқариш ва дастлабки қайта ишлаш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи акциядорлик жамиятларининг, шунингдек табиий монополиялар субъектларининг ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган товарлар ва хизматларни тартибга солиб бориладиган нархлар бўйича етказиб берувчиларнинг рўйхатида:


194-позиция чиқариб ташлансин;


279-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги "Ўзбекгидроэнерго" АЖ" бўлими қўшилсин:

"

"Ўзбекгидроэнерго" АЖ




280.

"Гидролойиҳа" АЖ


Тошкент шаҳри

".

5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 январдаги 61-ф-сон фармойиши 3-банди "б" кичик бандининг иккинчи хатбошидаги "18-сон қурилаётган корхоналар давлат унитар бирлашган дирекцияси" сўзлари "Тошкент сув қурилиш инвест" ДУК" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.




































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск