ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.10.2017 й. 810-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.10.2017 й.

N 810



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи

навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил

2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифларни икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Молия вазири Б.А. Хўжаев ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 октябрдаги

810-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорида:


а) 5-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Йиғимларни ундириш миллий валюта "сўм"да бевосита божхона постларида тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилиб, олинган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ҳисобрақамларига жамғарма даромадларининг транзит ҳисоб рақамлари орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади";

тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


б) 6-иловага қуйидаги мазмундаги 9-банд қўшилсин:

"9. Мазкур Низомда назарда тутилган тўловларни ундириш миллий валюта "сўм"да бевосита божхона постларида тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади".

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий хизматлари учун кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 2 октябрдаги 417-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошидаги "5000 АҚШ доллари" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг 260 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Афғонистон ҳудудига тижорат юкларини транспортда ташишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 январдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 6-модда) 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Афғонистонга бораётган автотранспорт воситаларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ва транзит учун тўлов ундирилиши божхона постларида жойлашган тижорат банклари томонидан тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта "сўм"да маблағларни белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобрақамига ўтказган ҳолда амалга оширилади".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 мартдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 13-сон, 153-модда) билан тасдиқланган Осиё тараққиёт банки ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларида қатнашувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ички хўжалик дренажлари ва ирригация тизимларини тиклаш ҳамда мелиоратив қурилиш техникаси етказиб бериш учун инвестиция харажатларини қоплаш механизми тўғрисида вақтинчалик низомда:


а) илованинг 1.2-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.2. Таъмирлаш-тиклаш ишларининг (етказиб бериладиган техниканинг) умумий қиймати

___________ сўмни ташкил қилади

(сумма сўз билан)";


б) 2-илованинг учинчи хатбошидан ва 3-илованинг иккинчи ва тўртинчи хатбошилардан "минг АҚШ доллари" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларининг 20-бандидан "ёки тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича эркин муомаладаги валютада" сўзлари чиқариб ташлансин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Мадрид Битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божларнинг ставкаларини белгилаш тўғрисида" 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 51-52-сон, 515-модда):


а) 2-банднинг биринчи хатбошидан "валюта" сўзи чиқариб ташлансин;


б) илова қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

"Изоҳ.

Якка тартибдаги божлар тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта "сўм"да ундирилади".


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 26-27-сон, 251-модда):


а) 1-банддаги "3 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг" сўзлари "12 млн. сўм" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 4-илованинг 26-бандидан "ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий суғурта шартномаси тузилган кундаги курси бўйича белгиланади" сўзлари чиқариб ташлансин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2008 йил 29 декабрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 523-модда) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари

ўз маблағларининг энг кам миқдори*


(млн. сўм)

Қимматли қоғозлар бозори

профессионал иштирокчилари


Ўз маблағларининг энг кам миқдори

Инвестиция маслаҳатчилари


50

Трансфер-агентлар


100

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари


250

Инвестиция воситачилари


250

Қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари савдолари ташкилотчилари


1 000

*) Инвестиция фондлари ўз маблағларининг энг кам миқдори белгиланмайди".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 июндаги 178-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 52-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот тақсимотига оид битимлар ва геология-қидирув ишлари олиб бориш тўғрисидаги битимлар доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилишда танловлар ўтказиш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 10-банддаги "йигирма беш минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлган" сўзлари "100 млн.сўмдан кўп бўлмаган" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-бандининг биринчи хатбошидаги "йигирма беш минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган, бироқ юз минг АҚШ долларидан" сўзлари "100 млн сўмдан ортиқ бўлган, лекин 400 млн сўмдан кўп бўлмаган" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 16-банддаги "юз минг АҚШ долларидан" сўзлари "400 млн. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 67-бандда:

"а" кичик банддаги "юз минг АҚШ долларидан кўп бўлган, лекин ўн беш миллион АҚШ долларидан" сўзлари "60 млрд. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "ўн беш миллион АҚШ долларидан" сўзлари "60 млрд. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 74-банддаги "ўн беш миллион АҚШ долларидан" сўзлари "60 млрд. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 81-бандда:

"а" кичик банддаги "юз минг АҚШ долларидан" сўзлари "400 млн. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "юз минг АҚШ долларидан" сўзлари "400 млн. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 82-бандда:

"а" кичик банддаги "юз минг АҚШ долларидан" сўзлари "400 млн. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;

"б" кичик банддаги "юз минг АҚШ долларидан ошса, лекин бир миллион АҚШ долларидан" сўзлари "400 млн.сўмдан ошса, лекин 4 млрд сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 83-банддаги "бир миллион АҚШ долларидан" сўзлари "4 млрд. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин.

20. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июндаги 169-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 41-модда) билан тасдиқланган Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бадиий фильмларни кино ва видео тасвирга олиш тартиби тўғрисида Низомнинг 20-бандидаги "200 АҚШ долларига тенг суммада (тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича)" сўзлари "800 минг сўм миқдорида" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июндаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасини шакллантириш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 1-илованинг "Халқаро спорт мусобақалари ва ўқув-тренировка йиғинлари" устунидан "АҚШ долл." кичик устуни чиқариб ташлансин;


б) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"20__ йил учун _____________________________ бўйича

(спорт турининг номи)

спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь

режасига киритиш учун таклифлар (буюртманомалар)


N

Тад-

бир-

нинг

номи


Спорт

тури,

спорт

тур-

лари

гуруҳи


Ўт-

ка-

зиш

муд-

дат-

лари


Ўт-

ка-

зиш

муд-

дат-

лари


Жами

қат-

наш-

чилар

сони


шу жумладан:


Молия-

лашти-

ришга

жами

эҳтиёж,

млн сўм

(11 гуруҳ

+ 13

гуруҳ)


шу жумладан:


спорт-

чилар


тре-

нер-

лар


бош-

қалар

бюд-

жет

маб-

лағ-

лари

(млн

сўм)


спорт

федера-

циялари,

ҳомийлар

маблағ-

лари ва

бошқа

маблағлар

ҳисобига

(млн сўм)


1

2

3


4

5

6

7

8

9

10

11

12

".


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 25-модда):


а) 1-илованинг 6-банди иккинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари, шунингдек 50 АҚШ доллари" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг 12,5 баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 7-банди иккинчи хатбошидаги "энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари, шунингдек 25 АҚШ доллари миқдорида" сўзлар "энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 3-илованинг 3-бандидаги "100 АҚШ доллари" сўзлари "энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари" сўзлари билан алмаштирилсин.

28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2015 йил 15 сентябрдаги 266-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 9-сон, 82-модда):


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "11 минг АҚШ доллари эквивалентига тенг" сўзлари "44 млн. сўм" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "10 минг АҚШ доллари" сўзлари "40 млн. сўми" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "1 минг АҚШ доллари" деган сўзлар "4 млн. сўми" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


42-банднинг бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"йўловчининг йўқолган, кам чиққан ёки шикаст етказилган (бузилган) мол-мулки қийматини аниқлаш имконияти бўлмаган тақдирда - йўқолган, кам чиққан ёки шикаст етказилган (бузилган) мол-мулк вазнининг ҳар бир килограми учун 100 минг сўм миқдорида";

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасига иловадан "1 АҚШ доллари курси = _________ сўм" қатори чиқариб ташлансин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрдаги 330-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 11-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тарзида ўтказишга рухсатнома олиш учун рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 14-банди биринчи хатбошисининг рус тилидаги матнида "в свободно конвертируемой валюте в размере, эквивалентном пятикратной сумме" сўзлари "в пятикратном размере" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 1 мартдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида сотиб олинган ёки янги ташкил этилган мол-мулкни хорижий инвесторга бериш тартиби тўғрисида Низомнинг 11-банди биринчи хатбошидаги "500 минг АҚШ долларидан" сўзлари "2 млрд. сўмдан" сўзлари билан алмаштирилсин.

32. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 2-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомда:


а) 2-илованинг "Давлат рўйхатидан ўтказилганда божлар ва йиғимлар миқдорлари*" устунининг 21-бандидаги "Энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари ва 500 АҚШ доллари миқдорида" ва "Энг кам ойлик иш ҳақининг 2,5 баравари ва 250 АҚШ доллари миқдорида" сўзлари тегишли равишда "энг кам ойлик иш ҳақининг 32 баровари" ва "энг кам ойлик иш ҳақининг 16 баровари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 11-илованинг "Устав фондининг энг кам миқдори" устунида:


1-бандда "400 000 АҚШ доллари**" сўзлари "1 600 млн. сўм" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда "150 000 АҚШ доллари**" сўзлари "600 млн. сўм" сўзлари билан алмаштирилсин.

34. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 апрелдаги 243-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 4-сон, 53-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун пудрат ташкилотларини ҳамда қурилиш материаллари ва асбоб-ускуналарни етказиб берувчиларни аниқлаш юзасидан танлов савдолари ўтказиш тартиби тўғрисида Низомнинг 52-бандида:


а) биринчи хатбошидаги "100 минг АҚШ долларига" сўзлари "400 млн.сўмга" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иккинчи хатбошидаги "300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларига" сўзлари "4 млн. сўмдан 400 млн. сўмга" сўзлари билан алмаштирилсин.


35. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 100-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошидан "чет эл валютаси ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада" сўзлари чиқариб ташлансин.

37. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)" 2017 йил 7 июлдаги 472-сон қарорига 1-илованинг 1-банди "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (Ўзбекистон Республикаси ҚХТ, 2017 й., 28-сон, 649-модда).





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 октябрдаги

810-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 28 июндаги, 235-сон қарорининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 35-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2003 йил 8 январдаги 7-сон қарори иловасининг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 2-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Авиаташув хизматларини амалга оширишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 1 августдаги 224-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 8-сон, 68-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)" 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарори 1-иловасининг 113-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Авиаташув хизматларини амалга оширишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 1 августдаги 224-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2012 йил 19 декабрдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 12-сон, 88-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Авиаташув хизматларини амалга оширишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 1 августдаги 224-сон қарорига қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2013 йил 10 апрелдаги 102-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 4-сон, 25-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро авиаташув хизматлари кўрсатилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 28 июндаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 358-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Авиаташув хизматларини амалга ошириш тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 2014 йил 20 мартдаги 67-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 27-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарори 1-иловасининг 109-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 12 октябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 16 октябрь, 41-сон, 1065-модда





































Время: 0.0081
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск