Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.2017 й. 817-сон "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.2017 й.

N 817



ХОРИЖИЙ ХИЗМАТ САФАРЛАРИДА БЎЛИШ

ВА ХОРИЖИЙ ДЕЛЕГАЦИЯЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИГА ТАШРИФЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТАРТИБИНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов, Ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 октябрдаги

817-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"сиёсий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди";

ўн олтинчи - ўттиз тўққизинчи хатбошилар тегишли равишда ўн еттинчи - қирқинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 октябрь









































Время: 0.1309
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск