ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Асиллик иши /

Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.10.2017 й. 819-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 октябрдаги

819-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва

бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш

ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга

ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик

даражаси тўловини ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш (қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни текшириш ва тамғалаш, таҳлиллар ўтказиш ва бошқа хизматларни кўрсатиш) учун асиллик даражаси тўловини тўлаш тартибини белгилайди.

2. Асиллик даражаси тўлови қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилади.


3. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлардан, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг жисмоний шахслари-резидентлари ва норезидентларидан асиллик даражаси тўлови ундирилади.

Асиллик даражаси тўловини ҳисоблашда базавий ҳисоблаш миқдорининг фоизлари камайтирилиш тарафига бутун сон кўринишига келгунга қадар яхлитланган ҳолда сўмга ўгирилади.

4. Асиллик даражаси тўловлари Ўзбекистон Республикасининг ваколатли банклари орқали Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


5. Ҳисобот даврида Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ҳисоб рақамига тушган маблағлар уч банк куни давомида қуйидаги тартибда тақсимланиши керак:

50 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

50 фоизи - Асиллик даражасини белгилаш палатасининг моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида палата ихтиёрида қолдирилади.



2-БОБ. АСИЛЛИК ДАРАЖАСИ ТЎЛОВИНИ

УНДИРИШ ТАРТИБИ


6. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш ишлари тўрт сутка мобайнида амалга оширилади.


7. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш билан боғлиқ ишларни тезкор бажарганлик учун асиллик даражаси тўлови қуйидаги нисбатларда кўпаяди:

бир сутка мобайнида - уч баравар;

икки сутка мобайнида - икки баравар;

уч сутка мобайнида - бир ярим баравар.

Асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш учун қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар катта миқдорда келиб тушган тақдирда, топширувчи билан келишилган ҳолда ушбу бандда кўрсатилгандан бошқа муддат белгиланиши мумкин.

Ушбу бандда белгиланган ишларни бажариш муддатлари дам олиш ва байрам кунларини ўз ичига олмайди.


8. Асиллик даражасини текшириш ва тамғалаш ишларини бажариш учун номаълум металлдан ясалган буюмларни қабул қилишда асиллик даражаси тўлови хар бир буюм учун қуйидаги тартибда ундирилади:

сариқ рангли металлдан ясалган бўлса - олтин буюмлар учун белгиланган миқдорда;

оқ рангли металлдан ясалган бўлса - кумуш буюмлар учун белгиланган миқдорда;

кулранг металлдан ясалган бўлса - платина буюмлар учун белгиланган миқдорда.


9. Қимматбаҳо металларнинг таркибини аниқлаш жараёнида таҳлил учун олинган параллель намуналар тасдиқланган асиллик даражаси тўловига мувофиқ битта таҳлил сифатида инобатга олинади ва тўланади.


10. Асиллик даражасини белгилаш палатаси ходимлари томонидан танлаб олинган материалларнинг назорат намуналарини текширганлик учун тўлов юридик шахслар томонидан шартнома асосида тўланади.


11. Ўлчовлар ўхшашлигига эришиш, турли лабораторияларда (ташқи назорат) бажарилган таҳлиллар натижаларидаги доимий тафовутларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида намуналарнинг кимёвий таҳлиллари натижаларининг аниқлик кўрсаткичларини бошқа ташкилот лабораториясида текшириш бўйича таҳлил ўтказилганлиги учун асиллик даражаси тўловлари тегишли ишлар учун назарда тутилган асиллик даражаси тўловининг икки баравари миқдорида тўланади.


12. Айнан битта намунанинг кимёвий таҳлил натижалари бўйича лабораториялар ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал этиш мақсадида кимёвий таҳлиллар натижаларининг аниқлик кўрсаткичларини мустақил лабораторияда текширишлар (арбитраж назорати) ўтказилганлиги учун асллик даражаси тўловлари тегишли ишлар учун назарда тутилган асиллик даражаси тўловининг уч баравари миқдорида тўланади.


13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Асиллик даражасини белгилаш палатасининг таркибий тузилмалари учун ўтказиладиган таҳлил ва экспертизалар тўловсиз амалга оширилади.

14. Асиллик даражаси тўловининг тўлиқ ва тўғри ундирилганлиги учун жавобгарлик Асиллик даражасини белгилаш палатасига юкланади.


15. Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан асиллик даражаси тўловини ундиришдан тушадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўғри ажратилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан назорат қилинади.

16. Асиллик даражаси тўлови назарда тутилмаган бошқа юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатлар учун тўлов шартнома асосида амалга оширилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


17. Асиллик даражаси тўловини ундириш билан боғлиқ низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 13 октябрь


































































Время: 0.1600
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск