ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар / Ички ишлар органлари /

Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.09.2017 й. 727-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 сентябрдаги

727-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари

ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус

малака даражасини бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини (кейинги ўринларда махсус малака даражаси деб аталади) беришнинг асосий мақсади ва принциплари, махсус малака даражасини белгилаш мезонлари ва уни бериш (бекор қилиш) тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2898-сон қарорига мувофиқ ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари тизимига Тергов департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти тергов фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), шунингдек транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари) тергов бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари) киради.

3. Қуйидагилар ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) ҳисобланади:

тергов бўлинмалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари;

суриштирувчилар;

терговчилар;

суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлинмалари ходимлари;

тергов фаолиятини ташкиллаштириш бўлинмалари ходимлари;

ахборот-таҳлил бўлинмалари ходимлари;

кадрлар бўлинмалари ходимлари.


4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

махсус малака даражаси - ходимнинг терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ишларини юритиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ўз фаолиятига оид бошқа вазифаларни бажариш жараёнида эришган натижалари асосида ҳар йил якунлари бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ унга қўшимча устама тўлаш мақсадида бериладиган малака даражаси;

баҳолаш мезонлари - ходим томонидан терговга қадар текширув, суриштирув ва тергов ишларининг юритилиши, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек ўз фаолиятига оид бошқа вазифаларни бажаришнинг сифати ва ҳажмини белгиловчи кўрсаткич.


5. Қуйидагилар махсус малака даражаси берилишининг асосий мақсади ҳисобланади:

ходимларнинг жиноятларни ўз вақтида фош этиш, қонуний, адолатли ва холис тергов қилишдаги ролини янада ошириш;

ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ва тергов қилишнинг илғор тажрибасини оммалаштириш;

ходимларни ўз касбий маҳоратини мақсадли ва мунтазам равишда ошириб боришга йўналтириш;

ходимларни ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссаси учун муносиб рағбатлантириш.


6. Ходимларга махсус малака даражасини бериш қонунийлик, адолатлилик, холислик, ошкоралик ва беғаразлик принциплари асосида амалга оширилади.



2-БОБ. МАХСУС МАЛАКА ДАРАЖАСИНИ БЕЛГИЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА УНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


7. Ходимларнинг махсус малака даражаси ушбу Низомга 1 - 8-иловаларда кўрсатилган мезонлар асосида 100 балли баҳолаш тизими бўйича белгиланади.

Ушбу Низомга 1 - 4-иловаларда кўрсатилган мезонлар асосида умумий балл ижобий кўрсаткичлар йиғиндиси бўйича тўпланган балларни салбий кўрсаткичлар йиғиндиси бўйича тўпланган баллардан айириш орқали ҳисобланади.

Ушбу Низомга 5-иловада кўрсатилган мезонлар асосида умумий балл салбий кўрсаткичлар йиғиндиси бўйича тўпланган жами баллни 100 дан айириб, қолдиқда қолган баллга ижобий кўрсаткичлар йиғиндиси бўйича тўпланган баллни қўшиш орқали ҳисобланади.

Ушбу Низомга 6 - 8-иловаларда кўрсатилган мезонлар асосида балларни ҳисоблашда тўпланган балларнинг йиғиндисидан келиб чиқилади.


8. Махсус малака даражаси қуйидаги тўпланган баллар асосида берилади:

3-махсус малака даражаси - 56 баллдан 70 баллгача;

2-махсус малака даражаси - 71 баллдан 85 баллгача;

1-махсус малака даражаси - 86 баллдан 100 баллгача.


9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти бошлиғининг махсус малака даражаси Тергов департаментининг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари бошлиқларининг тўплаган баллари йиғиндисини ушбу бошқармалар бошлиқларининг умумий сонига бўлиш орқали белгиланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлими (бўлинмалари, гуруҳлари), тергов фаолиятини ташкиллаштириш бошқармаси (бўлимлари) ва уларнинг бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқларининг махсус малака даражаси тегишли равишда уларнинг қўл остидаги ходимлар томонидан тўпланган баллар йиғиндисини ушбу ходимларнинг умумий сонига бўлиш орқали белгиланади.


11. Махсус малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида тузиладиган Махсус малака даражасини бериш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда доимий комиссия деб аталади) қарори асосида ушбу Низомга мувофиқ берилади.


12. Доимий комиссияларнинг таркиби, фаолият юритиш тартиби, раиси ва аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари тегишли доимий комиссияларнинг раиси ҳисобланади.

Доимий комиссия раиси ва аъзолари мазкур комиссия қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун масъул ҳисобланади.


13. Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига махсус малака даражасини бериш ушбу Низомга 9-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.


14. Тергов бўлинмаларига ишга қабул қилинган (лавозимга тайинланган) ходимларга махсус малака даражаси ишга қабул қилинган (лавозимга тайинланган) давридан қатъи назар, кейинги ҳисобот йилида тўплаган баллари асосида йил якуни бўйича берилади.



3-БОБ. МАХСУС МАЛАКА ДАРАЖАСИ УЧУН

ҚЎШИМЧА УСТАМАЛАР ТЎЛАШ ТАРТИБИ


15. Махсус малака даражаси учун қўшимча устамалар тергов бўлинмалари ходимларига доимий комиссия қарорига мувофиқ тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари асосида тўланади.


16. Қўшимча устамалар махсус малака даражасига эга бўлган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи асосида бериладиган малака тоифасидан қатъи назар, йил давомида ҳар ойлик маошига қўшиб тўланади.


17. Махсус малака даражаси учун тўлов миқдорлари қуйидагича белгиланади:

3-махсус малака даражаси - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,56 баравари миқдорида;

2-махсус малака даражаси - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,91 баравари миқдорида;

1-махсус малака даражаси - меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 2,21 баравари миқдорида.

18. Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимларига махсус малака даражаси бўйича бериладиган қўшимча устамалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


19. Ушбу Низомга 1 - 8-иловаларда кўрсатилган махсус малака даражасини белгилаш мезонлари асосида ҳар бир ходимнинг фаолиятини баҳолаш тергов бўлинмалари бошлиқлари томонидан амалга оширилади.


20. Махсус малака даражасига эга ходимларнинг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузуридаги тергов бошқармалари томонидан юритилади.


21. Ходимга берилган махсус малака даражаси учун қўшимча устама тўлаш қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:

бола икки ва уч ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун таътилга чиққанда;

ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматига ўтказилганда;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритилганда;

ички ишлар органларидан бўшатилганда.


22. Махсус малака даражасини бериш ҳамда уни бекор қилиш жараёнида келиб чиққан низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


23. Мазкур Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Жиноят ишлари бўйича дастлабки тергов

ҳаракатларини олиб борувчи тергов бўлинмалари

ходимларининг махсус малака даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл


Ижобий кўрсаткичлар

1.

Жиноят ишини тамомлаши (туман (шаҳар)лар учун ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ, вилоятлар учун ҳар ойда 1 та ва ундан ортиқ, республика учун ҳар 2 ойда 1 та)


10

2.

Тергов қилинаётган жиноят иши доирасида янги жиноятни аниқлаши ёхуд тайёргарлик кўрилаётган жиноятнинг олдини олиши (тергов қилинган жиноят ишлари доирасида нечта жиноят аниқланганидан қатъи назар)


10

3.

Тергов йўли билан фош этган жиноятлар (ҳар бир фош этилган жиноят учун)


10

4.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


10

5.

Қонунчилик тарғиботи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги иштироки:



Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 4 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 6 маротаба)


10

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 6 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


10

Ҳар ойда маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида 4 маротаба учрашувлар ўтказганлиги учун


8

Тергов қилинган жиноят ишлари юзасидан киритилган тақдимномаларнинг муҳокамасида шахсан иштирок этиши (барчаси бўйича)


10

6.

Тергов қилишнинг ижобий тажрибаси оммалаштирилиши


7

7.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш)


8

8.

Қонунчиликдаги зиддиятли нормаларни бартараф этишга доир ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши


7

Салбий кўрсаткичлар

1.

Прокурордан қўшимча терговга қайтарилган ишлар (ҳар бир жиноят иши учун)


4

2.

Суддан ЖПК 401-1-моддаси тартибида юборилган ишлар (ҳар бир юборилган жиноят иши учун)


7

3.

Суддан ЖПК 415-1-моддаси тартибида юборилган ажримлар (ҳар бир юборилган ажрим учун)


7

4.

Дастлабки тергов муддати асоссиз ўтказиб юборилган ишлар (ҳар бир ҳолат учун)


10

5.

Жиноят ишини тўхтатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (ҳар бир бекор қилинган қарор учун)


3

6.

Жиноят ишини тугатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (ҳар бир бекор қилинган иш учун)


2

7.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (ҳар бир бекор қилинган қарор учун)


2

8.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, қўзғатилган жиноят ишлари (ҳар бир қўзғатилган иш учун)


5

9.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, ўтказилган қўшимча терговга қадар текширув натижасига кўра, қўзғатилган жиноят ишлари (ҳар бир қўзғатилган иш учун)


5

10.

Суд томонидан ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация асослари)га кўра оқланган шахслар (ҳар бир оқланган шахс учун)*


10

11.

Тергов давомида айблов эълон қилган шахслардан реабилитация этилган шахслар (ҳар бир реабилитация этилган шахс учун)


10

12.

Тергов давомида асоссиз ушлаб турилган гумон қилинувчилар (ҳар бир шахс учун)


10

13.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган тақдимномалар (ҳар бир киритилган тақдимнома учун)**


5

14.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган интизомий иш қўзғатиш ҳақидаги қарорлар (ҳар бир қарор учун)**


5

15.

Суд томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган хусусий ажримлар (ҳар бир хусусий ажрим учун)**


5

16.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўрсатилган важларнинг тўлиқ ўз тасдиғини топиши (ҳар бир тасдиғини топган мурожаат учун)


10

*) Суд томонидан реабилитация асосларига кўра оқланган шахслар бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижасида терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади.

**) Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади. Бир неча терговчига нисбатан киритилганда ҳар бирига алоҳида ҳисобланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Тергов бўлинмалари суриштирувчиларининг

махсус малака даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

      

Т/р

Мезонлар


Балл


Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ жиноят ишини тамомлаши


10

2.

Ҳар ойда 3 ва ундан ортиқ жиноятга оид хабарлар бўйича терговга қадар текширув ўтказиши ва қонуний қарор қабул қилиши


8

3.

Тергов қилинаётган жиноят иши доирасида янги жиноятни аниқлаши ёхуд тайёргарлик кўрилаётган жиноятнинг олдини олиши (тергов қилинган жиноят ишлари доирасида нечта жиноят аниқланганидан қатъи назар)


10

4.

Тергов йўли билан фош этилган жиноятлар (ҳар бир фош этилган жиноят учун)


10

5.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)


8

6.

Қонунчилик тарғиботи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги иштироки:



Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 4 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 6 маротаба)


10

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 6 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


10

Ҳар ойда маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида 4 маротаба учрашувлар ўтказганлиги учун


8

Тергов қилинган жиноят ишлари юзасидан киритилган тақдимномаларнинг муҳокамасида шахсан иштирок этиши (барчаси бўйича)


10

7.

Тергов қилишнинг ижобий тажрибаси оммалаштирилиши


5

8.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш)


6

9.

Қонунчиликдаги зиддиятли нормаларни бартараф этишга доир ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши


5

Салбий кўрсаткичлар

1.

Прокурордан қўшимча терговга қайтарилган ишлар (ҳар бир жиноят иши учун)


4

2.

Суддан ЖПК 401-1-моддаси тартибида юборилган ишлар (ҳар бир юборилган жиноят иши учун)


7

3.

Суддан ЖПК 415-1-моддаси тартибида юборилган ажримлар (ҳар бир юборилган ажрим учун)


7

4.

Суриштирув муддати асоссиз ўтказиб юборилган ишлар (ҳар бир ҳолат учун)


10

5.

Жиноят ишини тўхтатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (ҳар бир бекор қилинган қарор учун)


3

6.

Жиноят ишини тугатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (ҳар бир бекор қилинган иш учун)


2

7.

Жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (ҳар бир бекор қилинган қарор учун)


2

8.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, қўзғатилган жиноят ишлари (ҳар бир қўзғатилган иш учун)


5

9.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, ўтказилган қўшимча текширув натижасига кўра қўзғатилган жиноят ишлари (ҳар бир қўзғатилган иш учун)


5

10.

Суд томонидан ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация асослари)га кўра оқланган шахслар (ҳар бир оқланган шахс учун)*


10

11.

Тергов давомида айблов эълон қилинган шахслардан реабилитация этилган шахслар (ҳар бир реабилитация этилган шахс учун)


10

12.

Тергов давомида асоссиз ушлаб турилган гумон қилинувчилар (ҳар бир шахс учун)


10

13.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган тақдимномалар (ҳар бир киритилган тақдимнома учун)**


5

14.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган интизомий иш қўзғатиш ҳақидаги қарорлар (ҳар бир қарор учун)**


5

15.

Суд томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган хусусий ажримлар (ҳар бир хусусий ажрим учун)**


5

16.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўрсатилган важларнинг тўлиқ ўз тасдиғини топиши (ҳар бир тасдиғини топган мурожаат учун)


10

              

*) Суд томонидан реабилитация асосларига кўра оқланган шахслар бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижасида терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади.

**) Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади. Бир неча суриштирувчига нисбатан киритилганда ҳар бирига алоҳида ҳисобланади.






Низомга

3-ИЛОВА



Тергов бўлимлари ва бўлинмалари бошлиқларининг

махсус малака даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Ҳисоблаш тартиби


Балл


Ижобий кўрсаткичлар

1.

Тергов қилинган жиноят ишларидан тамомланганлари

55 фоизгача - 0

56 - 60 фоизгача - 4

61 - 65 фоизгача - 6

66 - 70 фоизгача - 7

71 - 74 фоизгача - 8

75 фоиздан юқори - 10


10

2.

Тамомланган ишлар бўйича етказилган зарарнинг ундирилиши

0 - 70 фоизгача - 1

70 - 80 фоизгача - 4

80 - 85 фоизгача - 6

85 - 90 фоизгача - 8

90 - 100 фоизгача - 10


10

3.

Қонунчилик тарғиботи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги иштироки:


-


йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 4 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 6 маротаба)


-

10

йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 6 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


-

8

ҳар ойда маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида 4 маротаба учрашувлар ўтказиши учун


-

7

4.

Тергов қилишнинг ижобий тажрибасини оммалаштиргани (шахсан ўзи)


-

5

5.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш) (шахсан ўзи)


-

15

6.

Қонунчиликдаги зиддиятли нормаларни бартараф этишга доир ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши (шахсан ўзи)


-

5

7.

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тайёрлаган таҳлилий ҳужжати амалда қўлланилиши (ҳар чоракда 1 маротаба)


-

10

8.

Ўз ташаббуси билан ходимларнинг билим савияси ва малакасини ошириш борасида ҳар ойда 1 маротаба ўқув машғулотлари ўтказиши


-

10

9.

Жиноятчиликнинг олдини олиш ёки тергов қилиш амалиёти юзасидан ўқув фильмлари тайёрлаши (ҳар бир тайёрланган фильм учун)


-

10

Салбий кўрсаткичлар

1.

Судга юборилган жиноят ишларидан прокурордан қўшимча терговга қайтарилган ишлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

2.

Судга юборилган жиноят ишларидан суддан ЖПК 401-1-моддаси тартибида юборилган ишлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

3.

Судга юборилган жиноят ишларидан суддан ЖПК 415-1-моддаси тартибида юборилган ажримлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

4.

Дастлабки тергов муддати асоссиз ўтказиб юборилган ишлар


ҳар бир ҳолат учун

4

5.

Жиноят ишини тўхтатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

6.

Жиноят ишини тугатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

7.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

8.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, қўзғатилган жиноят ишлари


ҳар бир ҳолат учун

5

9.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, ўтказилган қўшимча терговга қадар текширув натижасига кўра қўзғатилган жиноят ишлари


ҳар бир ҳолат учун

5

10.

Суд томонидан ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация асослари)га кўра оқланган шахслар*


ҳар бир шахс учун

5

11.

Тергов давомида айблов эълон қилинган шахслардан реабилитация этилган шахслар


ҳар бир шахс учун

5

12.

Тергов давомида асоссиз ушлаб турилган гумон қилинувчилар


ҳар бир шахс учун

5

13.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган тақдимномалар**


ҳар бир тақдимнома учун

3

14.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган интизомий иш қўзғатиш ҳақидаги қарорлар**


ҳар бир қарор учун

3

15.

Суд томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган хусусий ажримлар**


ҳар бир хусусий ажрим учун

3

16.

Қўл остидаги ходимларни жиноий жавобгарликка тортилиши


ҳар бир ходим учун

10

             

*) Суд томонидан реабилитация асосларига кўра оқланган шахслар бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижасида терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади.

**) Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади.






Низомга

4-ИЛОВА



Суриштирувчилар фаолияти устидан раҳбарликни

амалга оширувчи бошлиқлар таркибининг

махсус малака даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

     

Т/р

Мезонлар


Ҳисоблаш тартиби


Балл


Ижобий кўрсаткичлар

1.

Тергов қилинган жиноят ишларидан тамомланганлари

55 фоизгача - 0

56 - 60 фоизгача - 4

61 - 65 фоизгача - 6

66 - 70 фоизгача - 7

71 - 74 фоизгача - 8

75 фоиздан юқори - 10


10

2.

Тамомланган ишлар бўйича етказилган зарарнинг ундирилиши

0 - 70 фоизгача - 1

70 - 80 фоизгача - 4

80 - 85 фоизгача - 6

85 - 90 фоизгача - 8

90 - 100 фоизгача - 10


10

3.

Қонунчилик тарғиботи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги иштироки:


-


Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 4 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 6 маротаба)


-

10

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 6 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


-

8

Ҳар ойда маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида 4 маротаба учрашувлар ўтказиши учун


-

7

4.

Тергов қилишнинг ижобий тажрибаси оммалаштирилиши (шахсан ўзи)


-

5

5.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш) (шахсан ўзи)


-

15

6.

Қонунчиликдаги зиддиятли нормаларни бартараф этишга доир ишлаб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг қабул қилиниши (шахсан ўзи)


-

5

7.

Ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тайёрлаган таҳлилий ҳужжати амалда қўлланилиши (ҳар чоракда 1 маротаба)


-

10

8.

Ўз ташаббуси билан ходимларнинг билим савияси ва малакасини ошириш борасида ҳар ойда 1 маротаба ўқув машғулотлари ўтказиши


-

10

9.

Жиноятчиликнинг олдини олиш ёки тергов қилиш амалиёти юзасидан ўқув фильмлари тайёрлаши (ҳар бир тайёрланган фильм учун)


-

10

Салбий кўрсаткичлар

1.

Судга юборилган жиноят ишларидан прокурордан қўшимча суриштирувга қайтарилган ишлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

2.

Судга юборилган жиноят ишларидан суддан ЖПК 401-1-моддаси тартибида юборилган ишлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

3.

Судга юборилган жиноят ишларидан суддан ЖПК 415-1-моддаси тартибида юборилган ажримлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

4.

Суриштирув муддати асоссиз ўтказиб юборилган ишлар


ҳар бир ҳолат учун

4

5.

Жиноят ишини тўхтатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

6.

Жиноят ишини тугатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

7.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

8.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, қўзғатилган жиноят ишлари


ҳар бир ҳолат учун

5

9.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, ўтказилган қўшимча терговга қадар текширув натижасига кўра қўзғатилган жиноят ишлари


ҳар бир ҳолат учун

5

10.

Суд томонидан ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация асослари)га кўра оқланган шахслар*


ҳар бир шахс учун

5

11.

Тергов давомида айблов эълон қилинган шахслардан реабилитация этилган шахслар


ҳар бир шахс учун

5

12.

Тергов давомида асоссиз ушлаб турилган гумон қилинувчилар


ҳар бир шахс учун

5

13.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган тақдимномалар**


ҳар бир тақдимнома учун

3

14.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган интизомий иш қўзғатиш ҳақидаги қарорлар**


ҳар бир қарор учун

3

15.

Суд томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган хусусий ажримлар**


ҳар бир хусусий ажрим учун

3

16.

Қўл остидаги ходимларни жиноий жавобгарликка тортилиши


ҳар бир ходим учун

10

              

*) Суд томонидан реабилитация асосларига кўра оқланган шахслар бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижасида терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади.

**) Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади.






Низомга

5-ИЛОВА



Тергов бошқармалари ҳамда жиноятларни

тергов қилиш бошқармаси бошлиқларининг

махсус малака даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

       

Т/р

Мезонлар


Ҳисоблаш тартиби


Балл


Ижобий кўрсаткичлар

1.

Тергов қилинган жиноят ишларидан тамомланганлари

55 фоизгача - 0

56 - 60 фоизгача - 4

61 - 65 фоизгача - 6

66 - 70 фоизгача - 7

71 - 74 фоизгача - 8

75 фоиздан юқори - 10


10

2.

Тамомланган ишлар бўйича етказилган зарарнинг ундирилиши

0 - 60 фоизгача - 0

60 - 70 фоизгача - 2

70 - 80 фоизгача - 4

80 - 85 фоизгача - 6

85 - 90 фоизгача - 8

90-100 фоизгача - 10


10

3.

Қонунчилик тарғиботи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида ОАВда ҳар ойда 2 маротаба чиқиши учун


-

8

Салбий кўрсаткичлар

1.

Судга юборилган жиноят ишларидан прокурордан қўшимча тергов ва суриштирувга қайтарилган ишлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

2.

Судга юборилган жиноят ишларидан суддан ЖПК 401-1-моддаси тартибида юборилган ишлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

3.

Судга юборилган жиноят ишларидан суддан ЖПК 415-1-моддаси тартибида юборилган ажримлар


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

4.

Суриштирув ва дастлабки тергов муддати асоссиз ўтказиб юборилган ишлар (жами тергов қилинган жиноят ишларига нисбатан)


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

5.

Жиноят ишини тўхтатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (тўхтатилган жиноят ишларига нисбатан)


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

6.

Жиноят ишини тугатиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (тугатилган жиноят ишларига нисбатан)


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

7.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилинганлари (қўзғатиш рад қилинган материалларга нисбатан)


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

8.

Жиноят ишини қўзғатишни рад этиш ҳақида қабул қилинган қарорларнинг прокурор томонидан бекор қилиниб, қўзғатилган жиноят ишлари


ҳар бир қўзғатилган иш учун

3

9.

Суд томонидан ЖПКнинг 83-моддаси (реабилитация асослари)га кўра оқланган шахслар*


ҳар бир шахс учун

5

10.

Тергов давомида айблов эълон қилинган шахслардан реабилитация этилганлари


ҳар бир шахс учун

5

11.

Тергов ва суриштирув давомида асоссиз ушлаб турилган гумон қилинувчилар


ҳар бир шахс учун

5

12.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган тақдимномалар (жами тергов қилинган ишларга нисбатан)**


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

13.

Прокурор томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган интизомий иш қўзғатиш ҳақидаги қарорлар (жами тергов қилинган ишларга нисбатан)**


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

14.

Суд томонидан қонун бузилиши ҳолати бўйича киритилган хусусий ажримлар (судга юборилган ишларга нисбатан)**


балл фоиз ҳисобида кўрсатилади

15.

Қўл остидаги ходимларни жиноий жавобгарликка тортилиши


ҳар бир ходим учун

5

               

*) Суд томонидан реабилитация асосларига кўра оқланган шахслар бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижасида терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади.

**) Ўтказилган хизмат текшируви натижасига кўра терговчининг айби ўз тасдиғини топган ҳолатларда киритилади.






Низомга

6-ИЛОВА



Туман (шаҳар)лар ички ишлар бўлимлари (бошқармалари)

тергов бўлинмаларининг ахборот-таҳлил бўлинмалари

(гуруҳлари) ходимларининг махсус малака

даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

       

Т/р

Мезонлар


Балл


1.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тайёрланган таҳлилий ҳужжатларда кўрсатилган таклифларнинг амалиётга жорий этилиши


10

2.

Суриштирув ва тергов фаолиятидаги муаммолар ва тизимли камчиликлар таҳлил қилиниши ва мониторинг олиб борилиши орқали иш самарадорлигини янада ошириш борасида таклифларнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши


10

3.

Ҳал қилинган мурожаатлар (ҳар ойда шикоят бўйича 3 ва ундан ортиқ хизмат текшируви ўтказилиши)


10

4.

Терговга қадар текширув ва жиноят ишларини юритишда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мунтазам равишда таҳлил қилиш орқали қонун нормаларини қўллаш борасида юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф этиш:



Қонун нормаларини такомиллаштириш борасида берган таклифлари қабул қилиниши


7

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш борасида берган таклифлари қабул қилиниши


5

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиши ва уларнинг қабул қилиниши


5

5.

Тайёрланган идоравий ҳужжатнинг қабул қилиниши (ҳар чоракда 1 та)


8

6.

Қонунчилик тарғиботи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятларнинг олдини олишдаги иштироки:



Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 2 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


10

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 4 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 2 маротаба)


8

Ҳар ойда маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида 4 маротаба учрашувлар ўтказиши учун


7

7.

Ҳар чоракда 1 маротаба ҳаракатдан тўхтатилган ва архивда сақланаётган жиноят ишлари бўйича ЖПКнинг 370-моддаси тартибида алоҳида топшириқлар юборилиши ҳамда барча маълумотлар база (дастур)ларидан текширилиши учун (барча жиноят ишлари бўйича амалга оширилган тақдирда)


10

8.

Судга юборилган ҳамда ҳаракатдан тугатилган ва тўхтатилган жиноят ишлари бўйича ҳар чоракда 1 маротаба таққослов ўтказилиши учун


10

             





Низомга

7-ИЛОВА



Тергов бўлинмаларининг тергов фаолиятини

ташкиллаштириш бошқармаси (бўлим, бўлинмалари),

суриштирув ишларини мувофиқлаштириш ва назорат

қилиш бўлими (бўлинмалари, гуруҳлари) ходимларининг

махсус малака даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар


Балл


1.

Ўрганиб чиқилган жиноят ишлари бўйича берилган ёзма кўрсатмалар асосида:

- жиноят иши юзасидан қарорларнинг қонуний қабул қилиниши;

- айбдор шахсларнинг ҳаракатлари тўғри баҳоланиши;

- жиноят иши бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқилиши.


10

2.

Жиноят иши бўйича берилган ёзма кўрсатма талаблари ижроси таъминланиши натижасида жиноятни фош этилиши (ҳар бир фош этилган жиноят учун)


10

3.

Ҳал қилинган мурожаатлар (ҳар ойда шикоят бўйича 4 ва ундан ортиқ хизмат текшируви ўтказилиши)


8

4.

Мурожаатлар бўйича сайёр учрашувлар ўтказилиши ёки уларнинг жойида текшириш орқали ҳал қилиниши


8

5.

Таҳлиллар асосида жиноятнинг келиб чиқиши сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш борасида киритилган тақдимномалар (ҳар чоракда 1 маротаба)


8

6.

Қонунчилик тарғиботи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги иштироки:



Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 2 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


10

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 4 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 2 маротаба)


8

Ҳар ойда 4 маротаба аҳоли, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ўтказилган учрашувларда иштироки учун


7

7.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тайёрланган таҳлилий ҳужжатларда кўрсатилган таклифларнинг амалиётга жорий этилиши


7

8.

Суриштирув ва тергов фаолиятидаги муаммолар ва тизимли камчиликларни таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш орқали иш самарадорлигини янада ошириш борасида таклифларнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши


7

9.

Терговга қадар текширув ва жиноят ишларини юритишда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мунтазам равишда таҳлил қилиш орқали қонун нормаларини қўллаш борасида юзага келган қарама-қаршиликларни бартараф этиш:



Қонун нормаларини такомиллаштириш борасида берган таклифлари қабул қилиниши


7

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш борасида берган таклифлари қабул қилиниши


5

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши


5

        





Низомга

8-ИЛОВА



Кадрлар бўлинмалари (гуруҳлари) ходимларининг

махсус малака даражасини белгилаш

МЕЗОНЛАРИ


Т/р

Мезонлар


Балл


1.

Тавсия этилган номзоднинг ишга қабул қилиниши


15

2.

Ходимларнинг хизмат интизоми, ижрочилик ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ўтказган хизмат текширувлари (ҳар чоракда 3 ва ундан ортиқ)


6

3.

Ташаббус асосида ўтказилган хизмат текширувлари натижасида тасдиғини топган ҳолатлар (ҳар ойда 2 та)


8

4.

Тергов департаменти ва тергов бошқармаси раҳбариятига белгиланган тоифадаги номзодларни лавозимга тақдим этиш учун ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва таклифлар киритиш (ҳар ойда 3 нафар)


4

5.

Ходимларнинг оилавий шароитларини ўрганиши ва асосли таклифлар киритиши (ҳар ойда 2 та)


8

6.

Кадрлар масаласига оид буйруқлар лойиҳаси ҳамда бошқа зарурий ҳужжатлар ва материалларни тайёрлаш (ҳар ойда 3 та)


6

7.

Ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ маротаба ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга доир ўқув машғулотлари ташкил этилиши (буйруқ талаблари асосида ўтказиладиган машғулотлар бундан мустасно)


10

8.

Ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб бориши (ҳар ойда 4 нафар ходим билан)


8

9.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини аниқлашга йўналтирилган текширув ва рейдлар ўтказиш (ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ)


8

10.

Мурожаатлар бўйича сайёр учрашувлар ўтказиши ёки уларнинг жойида текшириш орқали ҳал қилиниши


5

11.

Қонунчилик тарғиботи ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятга қарши курашиш борасидаги иштироки:



Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 2 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 4 маротаба)


5

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун - 4 маротаба, Тергов департаменти ва Тошкент шаҳри учун - 2 маротаба)


4

Ҳар ойда 4 маротаба аҳоли, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ўтказилган учрашувларда иштироки учун


4

12.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп этиш (электрон нусхасини тарқатиш)


9

          





Низомга

9-ИЛОВА



Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари

ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган

махсус малака даражасини бериш

СХЕМАСИ

        

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар номи


Бажариш

муддати

1-босқич

Тергов бўлинмалари бошлиқлари


      

Ходимнинг фаолиятини баҳолаб бориш

       


йил давомида









2-босқич

Тергов бўлими (бўлинмаси, гуруҳ) бошлиғи


        

Белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ҳақидаги маълумот ва тегишли ҳужжатларни Тергов департаменти ёки тергов бошқармаси бошлиғига тақдим этиш

         


ҳар йили январь ойининг 10-кунигача









3-босқич

Тергов департаменти ёки тергов бошқармаси бошлиғи


       

Махсус малака даражасини бериш масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган ҳужжатларни доимий комиссияга тақдим этиш

           


уч кун муддатда









4-босқич

Доимий комиссия


         

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш

        


ўн кун муддатда









5-босқич

Доимий комиссия


     

Доимий комиссия қарорини ички ишлар органларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмаларига тақдим этиш

         


қарор қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда









6-босқич

Молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмалари


         

Доимий комиссия қарори асосида қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш

           


уч кун муддатда









7-босқич

       

Ички ишлар органлари раҳбарлари ва бошлиқлари

         


      

Қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқни чиқариш

          


бир кун муддатда



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz), 2017 й.

















































Время: 0.0063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск